Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/1543 Дата решения 09.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каттакурганский межрайонный экономический суд Судья Норбеков Йўлдош Тиркашевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение PAYARIQ TUMAN ELITA URUG масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Сарбон НЭ" фермер хўжалиги
Source ID 891074 Claim ID 2858810 PDF Hash f6183369d1464ced... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддаси збекистон Республикаси ИПК 170 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KATTAQO’RG’ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KATTAKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Kattaqo`rg`on tumani, Kadan qo`rg`oni, Mustaqillik ko‘chasi, 33-uy 33, Mustaqillik street, Kadan township, Kattakurgan district Tел: (0-366) 414-31-19, е-mail: i.kattaqurgon@sud.uz Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал Қилув Қарори 2022 йил 9 август Пастдарғом тумани 4-1406-2201/1543-сонли иш Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Й.Т.Норбековнинг раислигида, судья ѐрдамчиси И.Улжаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Пайариқ тумани «Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖнинг жавобгар “А” фермер хўжалигига нисбатан 26 352 000 сўм дебитор қарздорлик ва 13 176 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида Пайариқ туманлараро иқтисодий суди томонидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Пастдарғом туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, жавобгар “А” фермер хўжалигига раиси Э.Наврузов иштирокида кўриб чиқиб суд қуйидагиларни,аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар Пайариқ туман “Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ жавобгар “А” фермер хўжалигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар “А” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар Пайариқ туман “Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ фойдасига 26 532 000 сўм асосий қарз, 13 176 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан иш Пастдарғом туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 27 июлдаги 127-сонли буйруғи билан, Пастдарғом туманлараро иқтисодий суди раиси вазифасини вақтинча бажариш Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Й.Т.Норбеков зиммасига юклатилган. Даъвогар Пайариқ туман “Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ вакили З.Эшимов судга илтимоснома тақдим этиб, ишни даъвогар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддаси 2-қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб, белгиланган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “А” фермер хўжалиги раиси судга тўлов топшириқномаси тақдим этиб, даъвогар томонидан талаб қилинган 26 352 000 сўм асосий қарзни 15.07.2022 йилда тўлаб бергани, шартномада тўлов муддатига келишилмагани боис, талаб қилинган пеня суммасини рад қилишни сўради. Суд жавобгар вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 13 сентябр куни тарафлар ўртасида 10-сонли “Уруғлик дон сотиш бўйича” шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар Пайариқ туман “Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ томонидан жавобгар “А” фермер хўжалигига уруғлик бўғдой етказиб берилган. Иш ҳужжатларига илова қилинган 2021 йил 13 сентябрдаги электрон шаклда расмийлаштирилган ҳисоб-фактурага асосан жавобгар “А” фермер хўжалиги томонидан 1 тонна “Юка” уруғлик бўғдойини қабул қилиб олган. Ушбу ҳисоб-фактурада етказиб берилган уруғлик бўғдойнинг баҳоси 56 351 582 сўм деб кўрсатилган. Жавобгар “А” фермер хўжалиги томонидан қабул қилиб олинган уруғлик буғдой учун қисман тўлов амалга ошириган ва даъвогар олдида 01.06.2022 йил ҳолатига 26 352 000 сўм қарз бўлиб қолган. Бироқ, ушбу қарздорликни жавобгар “А” фермер хўжалиги томонидан 15.06.2022 йилдаги 66-сонли тўлов топшириқномаси билан тўлаб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандида, тўлов тартиби ва шартлари кўрсатилган бўлиб бироқ, ушбу бандда жавобгар “А” фермер хўжалиги томонидан қабул қилиб олинган уруғлик буғдой учун тўловни қачон амалга ошириши белгиланмаган. Даъвогар Пайариқ туман “Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ эса, даъво аризада жавобгар ҳисобидан тўлов кечиктирилган кунлар учун 13 176 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Трафлар ўртаисда тузилган шартноманинг 4.1-бандида тўлов кечиктирилганлик учун неустойка тўлаш тартиби белгиланган бўлсада, шартномада тўловни амалга ошириш муддати кўрсатилмаган. Шу боис, Суд даъво талабининг 13 176 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ѐки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд жавобгар вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар “А” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар Пайариқ туман “Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 790 560 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180, 186моддаларига асосланиб, суд, қарор қилди : Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “А” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар Пайариқ туман “Элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 790 560 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Й.Т.Норбеков