Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/385 Дата решения 08.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асакабанк" АЖ Ответчик / Подсудимый "БЕК ЖАСУР ПРОГРЕСС" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 890172 Claim ID 2710843 PDF Hash 3884e79c6b782a32... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
исми ва 170-моддаси исми ва 170 law
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 е-mail: i.denоv@sud.uz А Ж Р И М (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Денов тумани 4-1905-2203/385-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ҳусанов С.Ж., суд мажлиси котиби Ж.Муродовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси XXX вилоят бошқармасининг ўз аъзоси ХХХнинг манфаатида жавобгар – ХХХни ХХХ фойдасига 13.02.2018 йилда тузилган №UZB20181302 (Китай) контрактига асосан кредит маблағлари ҳисобига олинган “Музлатгич асбоб-ускуналари ва мажмуаси”ни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномани тузишга мажбур қилиш, шартнома тузилганини эътироф этиш, ХХХ фойдасига ХХХнинг ҳисобидан 2 856 АҚШ долларини ундиришни ва ундирувни ХХХга тегишли 06.10.2018 йилда ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган Денов тумани ХХХ кўчаси ХХХ-уйда, умумий майдони 5200 кв.мда жойлашган бино иншоотларга ҳамда 13.02.2018 йилда тузилган №UZB20181302 (Китай) контрактига асосан кредит маблағлари ҳисобига олинган гаровга қўйилгани эътироф этилган “Музлатгич асбоб-ускуналари ва мажмуаси”га қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ХХХ илоят бошқармасининг вакили иштирокисиз, ХХХ ишончли вакили ХХХ (20-05/280-сонли 03.03.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокида, ХХХнинг ишончли вакили ХХХ (ишончнома асосида ) иштирокида, ХХХ ишончли вакили ХХХ (11-сонли 16.05.2022 йилги ишончнома асосида ) иштирокида, Денов туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси XXX вилоят бошқармасининг ўз аъзоси ХХХнинг манфаатида Денов туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – ХХХни ХХХ фойдасига 13.02.2018 йилда тузилган №UZB20181302 (Китай) контрактига асосан кредит маблағлари ҳисобига олинган “Музлатгич асбоб-ускуналари ва мажмуаси”ни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномани тузишга мажбур қилиш, шартнома тузилганини эътироф этиш, ХХХ фойдасига ХХХнинг ҳисобидан 2 856 АҚШ долларини ундиришни ва ундирувни ХХХга тегишли 06.10.2018 йилда ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган Денов тумани ХХХ кўчаси ХХХ-уйда, умумий майдони 5200 кв.мда жойлашган бино иншоотларга ҳамда 13.02.2018 йилда тузилган №UZB20181302 (Китай) контрактига асосан кредит маблағлари ҳисобига олинган гаровга қўйилгани эътироф этилган “Музлатгич асбоб-ускуналари ва мажмуаси”га қаратиш тўғрисидаги Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ вилоят ҳудудий бошқармаси ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган. Суд аризани қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва 170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган "ХХХ" АЖ банк ишончли вакили 2022 йил 08 август кунги медиатив келишув тақдим этиб кўрмасдан қолдиришни сўраган. Жавобгар ХХХнинг ва ХХХ ишончли вакили ХХХ суд мажлисида ўз тушунтиришида тарафлар низони медиатив келишув йўли билан ҳал қилишга келишишганлиги тўғрисида тушунтириш берди ва судга медиатив келишувини тақдим этиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 1-қисм 53бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд, тақдим этилган медиатив келишув битимини ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишуви қонун талаблари асосида расмийлаштирилганлиги ва унинг қонун талабларига зид эмаслигини эътиборга олган ҳолда, аризани қаноатлантиришни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонунининг 18-моддасига асосан агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Мазкур ҳолда даъвогар томонидан давлат божи тўланмаганлигинми эътиборга олган ҳолда суд давлат божини ундирмасликни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: даъвогар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси XXX вилоят бошқармасининг ўз аъзоси ХХХнинг манфаатида жавобгар – ХХХни ХХХ фойдасига 13.02.2018 йилда тузилган №UZB20181302 (Китай) контрактига асосан кредит маблағлари ҳисобига олинган “Музлатгич асбоб-ускуналари ва мажмуаси”ни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномани тузишга мажбур қилиш, шартнома тузилганини эътироф этиш, ХХХ фойдасига ХХХнинг ҳисобидан 2 856 АҚШ долларини ундиришни ва ундирувни ХХХга тегишли 06.10.2018 йилда ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган Денов тумани ХХХ кўчаси ХХХ-уйда, умумий майдони 5200 кв.мда жойлашган бино иншоотларга ҳамда 13.02.2018 йилда тузилган №UZB20181302 (Китай) контрактига асосан кредит маблағлари ҳисобига олинган гаровга қўйилгани эътироф этилган “Музлатгич асбоб-ускуналари ва мажмуаси”га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Судья С.Ж.Хусанов