← Назад
Решение #802091 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| ФК нинг | 736 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 08 август
4-1905-2203/409-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ҳусанов С.Ж., судья
ёрдамчиси Ж.Муродовнинг котиблигида даъвогар ХХХнинг даъвогар ХХХнинг
манфаатида жавобгар –ХХХдан 51 663 АҚШ доллари муддатли асосий қарз, 6
670 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 2 590 АҚШ доллари
фоизи, жами 60 923 АҚШ доллари ва 21 600 сўм почта харажати ундириш, ХХХ
томонидан гаровга қўйилган Денов тумани Останақулов кўчаси 107-уйда
жойлашган «Маъмурий биино ва омборхона» бинларига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни юритилган иқтисодий ишини ХХХ
ишончли вакили И.Рустамов (ишончнома асосида) иштирокида, ХХХнинг
вакили раҳбари ХХХ (низом асосида) иштирокида Денов туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар ХХХнинг ўз аъзоси ХХХнинг манфаатида Денов туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – ХХХдан
51 663 АҚШ доллаари, шундан муддати ўтган кредит қарзи 6670 АҚШ доллари,
кредит фоизи 2590 АҚШ доллари, жами 60 923 АҚШ доллари ҳамда 21600 сўм
почта харажати ундириш, ундирувни Денов тумани Останақулов кўчаси 107уйда жойлашган ХХХга тегишли “Маъмурий бино ва омборхона”га қаратишни
сўраган.
Даъвогар ХХХ ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган.
Суд аризани қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи
қисми ва 170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит
шартномани тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб
берилиб, ҳисоб рақамидан жавобгар мақсадли чиқим қилинганини, жавобгар
суд мажлиси кунига қадар муддати ўтган кредит қарзи 6670 АҚШ доллари,
кредит фоизи 2590 АҚШ доллари тўлов амалга ошириб, даъво аризада қайд
этилган график тўловини кечиктиришни бартараф этганини, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Жавобгар ХХХ вакили суд мажлисида иштирок этиб, ўз тушунтиришида
кредитни ўз вақтида тўлаб келаётгани, ҳозирда даъво аризада қайд этилган
муддати ўтган кредит қарзи йўқлигини, жорий ҳар ойда пайдо бўладиган қарзи
қолгани, тез кунда уни ҳам тўлаб график бўйича тўлаб келишини, даъвони рад
этишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф фикр ва тушунтиришларини
эшитиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгарга
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши
шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра,
қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли
қарорининг 25-бандида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 48моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича
ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади)
ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 16.09.2019 йил
куни тузилган 752-сонли кредит шартномасига асосан 1 дона тягач Shachman
ва бир дона аолуприцеп-цементовоз сотиб олиш мақсадида 60 ой муддатга
йиллик, 14 фоиз тўлаш шарти билан 80 000 АҚШ доллари миқдорида кредит
ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов
графиги бўйича 2022 йил 16 март кунига 6670 АҚШ доллари асосий қарздан,
фоизи 2590 АҚШ доллари кредит фоизидан тўловни кечиктирган, бўлсада суд
мажлиси кунига қадар муддати ўтган муддати ўтган кредит қарзи 6670 АҚШ
доллари, кредит фоизи 2590 АҚШ доллари кредит қарзларини тўлаб келиб,
тўлов графигини бузилишини бартараф этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига
кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси иккинчи
қисмига кўра қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб
тузилган ҳисобланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига асосан кредиторнинг қарзни тўлиқ
муддатидан олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган бўлсада, суд
мажлиси кунига жавобгар кредит қарзини тўлиқ бартараф этганини инобатга
олиб, кредит қарзини ундириш талабини рад этишни лозим топади.
Чунки, суд кунига қадар ушбу қарздорликнинг бартараф этилгани
тарафларнинг суд мажлисида берган тушунтиришидан, иш ҳужжатларида
мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шунингдек, ундирувни кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли
Денов тумани Останақулов кўчаси 107-уйда жойлашган «Маъмурий биино ва
омборхона» биноларига қаратиш талабини ҳам
юқоридаларга кўра
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд иш юзасидан даъвони қаноатлантиришни рад этилгани, давлат божини
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан
13 239 786,4 сўм жавобгардан ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган почта ҳаражатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб
беришликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110, 118, 128, 129, 176-186-моддалари, Ўз.Рес ФКнинг 236, 279, 293, 333, 382,
744-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
ХХХнинг ҳисобига жавобгар – ХХХдан 21 600 сўм почта харажати
ундирилсин.
ХХХдан 13 239 786,4 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси
бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Денов туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов