Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/2628 Дата решения 08.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ANDIJON TA`LIM POCHTASI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Андижон туман тиббиёт бирлашмаси
Source ID 890169 Claim ID 2844022 PDF Hash 621b628a2344f21f... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
збекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122 code_article
ФКнинг 112-моддаси ФКнинг 112 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 08 август 4-1701-2203/2628-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “..............” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – .............. ҳисобидан 10 403 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ................ (рахбар, паспорт асосида) жавобгар вакили ............... (2022 йил 4 август кунги 01-14-330-сонли ишончнома асосида), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Андижон вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили ................. (2022 йил 02 август кунги ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “..............” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, .............. (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 10 403 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Андижон вилояти Молия бош бошқармаси ва Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учиничи шахс Молия бош бошқармасидан вакил суд мажлисига келмади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кўрсатилган важларини такрорлаб, жавобгар билан 2021 йил 15 март куни 04/5-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага кўра жавобгарга жами қиймати 25 200 000 сўмлик бўлган “Тиббиёт ва жамият” журналари етказиб берилганлигини, бироқ, жавобгар қисман тўловларини амалга оширгани, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билмаганлигини маълум қилиб, қарздорликни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига эътирози йўқлигини билдириб, ҳақиқатан ҳам шартномада кўрсатилган матбуот нашрларини расмийлаштириш ва тарқатиш ҳақидаги шартномалар бўйича юзасидан 10 200 000 сўмлик қарздорлик мавжудлигини, даъвогар томонидан газета журналлари етказиб берилганлигини, етказиб берилган журналлари юзасидан ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланганлигини, бироқ шартномани Андижон туман ғазначилик бўлимига рўйхатдан ўтказилмай қолганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни суд ҳукмига ҳавола қилди. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили судга ёзма фикр тақдим этиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома тегишли тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-594-сонли қарори 6-банди талаблари бўйича мазкур матбуот нашрларини чоп этиш ва етказиб бериш шартномаси ғазначилик бўлимидан давлат рўйхатидан ўтказилиши мажбурийлиги белгилиланганлигини, ФКнинг 114-моддасига асосан тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим эканлигини билдириб, қарор қабул қилишни судга ҳавола қилган. Суд ишда иштирок этган тарафлар ва учинчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, ёзма фикрларни, ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қанаотлантиришни рад этишни ва тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиб, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра даъвогар (таъминотчи) ва жавобгар (Обуначи) ўртасида 2021 йил 15 март куни 04/5-сонли матбуот нашрларини чоп этиш ва етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандларига кўра даъвогар (Таъминотчи) томонидан нашр этилган “Тиббиёт ва жамият” журналини жавобгар (Обуначи)га хар ойда 1 маротаба, йилига 12 марта, ҳажми А-4 форматида сахифалари рангли кўринишда чоп этиши ва обуна тўлови асосида етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган журналини қабул қилиб олиши ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлар. Шартноманинг 2.1-бандига кўра “Тиббиёт ва жамият” журналини бир дона обуна баҳоси 18 000 сўмдан, 1400 дона, умумий қиймати 25 200 000 сўм этиб белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра даъвогар жавобгарга журнал сонларини босмоҳонада унинг тўлиқ адади чоп қилинлганидан сўнг 5 иш куни ичида етказиб бериши, жавобгар шартнома бўйича обуна учун тўлов суммасини шартнома имзоланган кундан бошлаб (5) иш куни ичида даъвогарнинг тегишли ҳисоб-рақамига тўлиқ 100 фоиз тўловини олдиндан амалга ошириши белгиланган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга ҳақида ҳисобварақ-фактураларга асосан даъвогар томонидан жами 25 200 000 сўмлик “Тиббиёт ва жамият” журнали нашрларини етказиб бериб, ўз мажбуриятлирини бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, етказилган маҳсулотлар учун қисман тўловларни амалга оширганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 10 403 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш тўғрисида жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 18 554 429 сўм асосий қарздорлиги, тарафлар томонидан тасдиқланган 2022 йил 22 февраль кунги солиштирма-далолатнома, шартномалар, буюртма ва буюртма варақалари, тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6-бандига биноан, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради. Бироқ, жавобгар бюджет ташкилоти бўлганли ҳолда юқоридаги қонунчилик талабларига зид равишда даъвогар билан тузилган шартномани ғазначиликдан рўйҳатдан ўтказмаган ҳолда шартномавий ҳуқуқий муносабатга киришган. ФКнинг 112-моддаси биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 113-моддасида битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. ФКнинг 114-моддасига асосан ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон Қарорининг 7-бандида “...Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим этиши мумкин. Шу билан бирга, суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли” деб тушунтириш берилган. Юқоридагидарга кўра, суд тарафлар ўртасида 2021 йил 15 март куни тузилган 04/5-сонли хизмат кўрсатиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб, унинг оқибатини қўллашни, даъвогар томонидан 10 403 000 сўмлик журналлар етказилганлигини инобатга олиб, унинг асл ҳолида қайтариб беришни имкони йўқлиги сабабли, пул қийматида, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 403 000 сўм маблағларни ундиришни лозим топди. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 5 Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби рад қилинганлиги, даъвогар томонидан 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини тўлаб чиққанлагини инобатга олиб, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 128, 170, 176-180 - моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “..............” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 300 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. “..............” масъулияти чекланган жамияти ва .............. ўртасида 2021 йил 15 март куни тузилган 04/5-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилсин ҳамда ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланилсин. .............. ҳисобидан “..............” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10 403 000 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов