← Назад
Решение #802385 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 50 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
1
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
Теl: (66) 425-17-35
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 08 август
Пайариқ тумани
4-1406-2201/1838-сонли иш
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Д.Донақулов
(тугатиш
бошқарувчиси)нинг
иштирокида,
даъвогар
“DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “DAMIR BAXT CHORVASI” оилавий корхонасига нисбатан қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда Пайариқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 15 мартдаги 4-1402-2201/293-сонли ҳал қилув қарорига
асосан даъвогар банкрот деб топилганлигини, тугатишга доир иш юритиш
бошланганлигини, тугатиш бошқарувчиси этиб Донақулов Дилшод Донақул
ўғли тайинланганлигини, тугатиш жараёнида 16.04.2021 йилда 7 200 000 сўм
пул маблағи "DAMIR BAXT CHORVASI" оилавий корхонаси (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)га молиявий ёрдам сифатида кўчириб
берилганлигини, 27.05.2022 йилда хат билан жавобгарга маблағни қайтариш
тўғрисида талабнома юборилганлигини, бироқ жавобгар ушбу пул
маблағларини қайтариб бермаганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар
фойдасига 9 500 000 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 27 июл кунги ажрими билан "DAMIR BAXT CHORVASI"
оилавий корхонаси унинг ҳуқуқий вориси "TURON BARAKA TA'MINOT
XIZMATI" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб
юритилади) билан алмаштирилган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, МЧЖ вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3 - қисмига асосан, суд ишни
жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили, даъвони қувватлаб, суд
кунига қадар қарз қайтарилмаганлигини билдириб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган
жамияти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги 41402-2201/293-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган.
Ушбу ҳал қилув қарори билан Д.Донақулов корхонага тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган.
“Микрокредитбанк” Лоиш филиали томонидан тасдиқланган даъвогар
ҳисобрақамидаги пул ҳаракати кўчирмасидан маълум бўлишича, 16.04.2021
йилда 7 200 000 сўм пул маблағини “молиявий ёрдам” тўлов мақсади билан
жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шу модданинг 2-қисмига кўра, агар қарз суммасини қайтариш муддати
шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни
қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
қайтариши керак.
Жавобгарга берилган 7 200 000 сўм вақтинчалик молиявий ёрдам
(қарз)ни қайтариш муддати белгиланмаган, шу сабабли даъвогар жавобгарга
2022 йил 27 майда талабнома билан қарзни қайтаришни талаб қилган.
Жавобгар юқоридаги қонун талабига мувофиқ, 30 кунлик муддатда қарзни
қайтариши лозим бўлган. Лекин жавобгар талабномани эътиборсиз
қолдирган.
Шунингдек, суднинг сўровномасига жавобан Оқдарё туман ДСИ 2022
йил 27 июл кунги 03759-сонли хат билан даъвогар ва жавобгар ўртасида
электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмаганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат унинг шартномавий муносабатларга киришмаганлигини
билдиради.
ФКнинг 50-моддаси 2-қисмига асосан, юридик шахс бошқа юридик
шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва
бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг 7200000 қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби асосли ва қонуний деб ҳисоблаб, МЧЖдан даъвогар
фойдасига 7200000 қарзни ундиришни, жавобгарга нисбатан эса иш
юритишни тугатишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
“Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
3
Суд, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
МЧЖдан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Олий суд
депозитига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
суд
“DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво талаблари қаноатлантирилсин.
"TURON BARAKA TA'MINOT XIZMATI" масъулияти чекланган
жамиятидан “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 7 200 000 сўм қарз ундирилсин.
"TURON BARAKA TA'MINOT XIZMATI" масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
"DAMIR BAXT CHORVASI" оилавий корхонасига нисбатан иш юритиш
тугатилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
беришга ҳақли.
Судья
Б.Х.Жураев