Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2127 Дата решения 08.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND VILOYAT QURILISH NAZORAT INSPEKSIYASI" Ответчик / Подсудимый XALILOVA SEVARA SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 890587 Claim ID 2845829 PDF Hash 205dcc4afbc1f84f... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
нинг 364-моддаси нинг 364 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 08 август 4-1406-2201/2127-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Вахабов (2022 йил 21 июлдаги 1452-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили Қ.Халилов (жамият директори Уставга асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг жавобгар “XALILOVA SEVARA SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат этиб, унда “XALILOVA SEVARA SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Пайариқ тумани А.Навоий МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли турар жой биносида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича хабарнома юбориш борасида 2021 йил 29 августда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилганлигини, ариза даъвогар томонидан қабул қилиниб, 1158/21-рақами билан қайд этилганлигини, қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциясини амалга ошириш учун 15 700 624 сўм миқдорида тўлов белгиланганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига асосан 7 850 312 сўм пеня ҳисобланганлигини, шу боис жавобгардан даъвогарга 15 700 624 сўм асосий қарз ва 7 850 312 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили Ж.Вахабов ўз тушунтиришида, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар асосий қарздан 3 000 000 сўмлик қисмини сўндирганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили Қ.Халилов кўрсатма бериб, даъво талабини тан олишлигини, қарздорлик мавжудлигини, асосий қарзни қисман бартараф этганлигини, жамиятнинг мулкий аҳволи оғир эканлигини билдириб, суддан пеняни камайтирган ҳолда ундиришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2021 йил 29 сентябрда Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан даъвогарга кўчмас мулк объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича хабарнома юборилган. Хабарнома даъвогар томонидан қабул қилиниб, қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун 15 700 625 сўм тўлаб берилиши белгиланиб, тўлаш учун инспекция реквизитлари жавобгарга тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган «Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»нинг 7-9-бандларига кўра, хабарнома юборувчилар уни юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади; хабарнома юборувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими уларни инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта (кейинги ўринларда оферта деб аталади) билан таништиради, хабарнома юборувчилар офертани қабул қилганидан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими хабарнома юборувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради, хабарнома юборувчилар ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, мустақил равишда оферта билан танишадилар ва уни қабул қиладилар ҳамда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради; хабарнома тўлдиргандан сўнг у хабарнома юборувчининг ЭРИси билан тасдиқланади, Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП хабарнома юборувчиларни инспекцияларнинг офертаси билан таништиради ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш учун уларни ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади. Бироқ, жавобгар тўловни амалга оширмаган. Даъвогар томонидан хабарномага асосан назорат функцияси амалга оширилиб, 2021 йил 15 ноябрда қурилиш нормалари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича 41163-сонли кўрсатма берилган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Регламентнинг 14-15-бандларига мувофиқ, инспекция хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида сумма ва банк реквизитларини кўрсатилган ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқланган инвойсни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) электрон равишда юборади; хабарнома юборувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн кунгача бўлган муддатда тўлаши шарт, инвойсда кўрсатилган сумманинг ўз вақтида тўланмаслиги қурилиш ва реконструкция объектлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширишни тўхтатиш учун асос бўлмайди, хабарнома юборувчи ва инспекция ўртасида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 364-моддасига кўра, шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. ФК 369-моддасига кўра, номуайян шахслар доирасига йўлланган реклама ва бошқа таклифлар, агар таклифда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлмаса, офертага таклиф этиш деб қаралади. Шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. ФК 370-моддасига кўра, оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. Жавобгар даъвогарга кўчмас мулк объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича хабарнома юбориш пайтида оммавий оферта шартларига розилик билдирган. Ушбу ҳолат судга тақдим қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Демак, ФК ва юқорида қайд қилинган Регламент талабларига кўра, мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилган ҳисобланиб, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Даъвогар судга тақдим қилган 08.08.2022 йилдаги 1573-сонли маълумотномага кўра, жавобгар 05.08.2022 йилда асосий қарздорликдан 3 000 000 сўмини тўлаган. Шу сабабли суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 700 624 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 7 850 312 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан 7 850 312 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, неустойканинг мутаносиблигини инобатга олиб, пеняни камайтирилган ҳолда 2 000 000 сўм миқдорида ундиришни, даъво талабининг қолган 5 850 312 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу модданинг 6-қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати 471 020 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “XALILOVA SEVARA SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси фойдасига 12 700 624 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, ихтиёрий тўланган 471 020 сўм давлат божи ва 24 600 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг 5 850 312 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) беришга ҳақли. Судья Б.Х.Жураев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Пайариқ тумани 2022 йил 08 август 4-1406-2201/2127-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Вахабов (2022 йил 21 июлдаги 1452-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили Қ.Халилов (жамият директори Уставга асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг жавобгар “XALILOVA SEVARA SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “XALILOVA SEVARA SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси фойдасига 12 700 624 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, ихтиёрий тўланган 471 020 сўм давлат божи ва 24 600 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг 5 850 312 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) беришга ҳақли. Судья Б.Х.Жураев