← Назад
Решение #80254 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| амда ЖК | 8 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 18 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар, Чилонзор туман суди, ўз биносидаги, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор
туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Зиятдинов ва
унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юлчиеванинг иштирокида, Зиятдинов Анвар
Ахмедовичга нисбатан 1-1005-2504/231-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра,
Зиятдинов Анвар Ахмедович (Ziyatdinov Anvar Axmedovich),
1987 йил 28 декабрь куни Сирдарё вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти
ўрта, ёлланма ишчи, муқаддам судланган:
жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил
13 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
166-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 169моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг
59-моддаси тартибида 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Гулистон
туман судининг 2024 йил 24 августдаги ажримига кўра, ўталмай
қолган 3 йил 5 ой 29 кун жазоси, шу муддатга иш ҳақининг 20
%ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; доимий яшаш
жойига эга бўлмаган, иш бўйича 2024 йил 26 декабрь куни
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини 27.02.2025 йилда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи А.Зиятдинов хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 01
декабрь куни соат 17:30ларда, фуқаро Ғаппоров Рўзимурод Муртазаевичга
тегишли давлат рақам белгиси 01Е985YA бўлган, оқ рангли “Spark” русумли
автомашинасига мижоз сифатида ўтириб, автомашина хайдовчиси
Р.Ғаппоровнинг Чилонзор тумани, “Кўтарма” маҳалласида жойлашган
“Nomdor” номли умумий овқатланиш шаҳобчасига озиқ-овқат маҳсулоти
харид қилиш учун тушиб кетганлигидан фойдаланиб, унга тегишли баҳоси
1.500.000 сўмлик “Redmi Note 10S” русумли телефон аппарати ва телефон
аппарати ғилофида сақланаётган 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
2
ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, 2024 йил 01 декабрь
куни 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 12.865 сўм бўлиб, шунга кўра 200
АҚШ доллари жами 2.573.000 сўмни ташкил қилган)
Судланувчи А.Зиятдинов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб
қуйидагиларни билдирди, яъни у Сирдарё вилоятига қариндошларининг
олдига бормоқчи бўлиб, 2024 йил 01 декабрь куни соат 17:00ларда, Чилонзор
тумани “Муқимий” кўчасида жойлашган “Спорт буюмлари” савдо дўкони
ёнидан давлат рақам белгиси 01Е985YA бўлган оқ рангли “Спарк” русумли
автомашинани тўхтатиб, автомашина ҳайдовичисига уни Чилонзор туманида
жойлашган “Ипподром” савдо бозорига 20.000 сўм эвазига олиб боришини
келишиб, шу бозорнинг олдида бўлган йўловчи машиналарнинг бири орқали
Сирдарё вилоятига бормоқчи бўлганлигини, унга олдиндан таниш бўлмаган
ушбу автомашина ҳайдовчиси бунга рози бўлганлигини ва у машинанинг олд
йўловчи ўриндиғига минганлигини, ҳайдовчи у айтган йўналиш бўйича
ҳаракатланишни бошлаганлигини, сўнг улар автомашинада Чилонзор тумани
“Қатортол” кўчасида жойлашган “Номдор” ош марказига етганларида,
машина ҳайдовчиси сомса олиб чиқишини, у эса автомашинада кутиб
туришини айтганлигини, шунда у рози бўлиб, у ўзига тегишли ранги кулранг
бўлган “Redmi Note10S” русумли телефон аппаратини машина ойнасининг
олдига, яъни торпедканинг устига қўйиб кетганлигини, шунда у ушбу
телефон аппарати қаровсиз ҳолда колганидан фойдаланиб, уни ўғирлаб
олганлигини, сўнг сим-картасини телефондан чиқариб ташлаб, уни ўчириб
қўйганлигини, эртаси куни яъни 2024 йил 02 декабрь куни ушбу ўғирлаб
олган телефон аппаратини сотиш мақсадида, Тошкент вилояти, Оққўрғон
туманида жойлашган “Mega Star” номли акцессуар дўконига келганлигини ва
унга олдиндан таниш бўлмаган эркак сотувчига ўзига тегишли телефон
аппаратини сотмоқчи эканлигини айтиб, телефон аппарати ўғирланганлиги
ҳақида унга айтмасдан, жами 300.000 сўм эвазига сотиб юборганлигини,
орадан бир неча кун ўтгач уни ИИО ходимлари қўлга олишганлигини ва
ҳолат юзасидан ўз айбини бўйнига олиб барча тафсилотларини ёритиб
берганлигини, телефон ичида 200 АҚШ доллари бўлмаганлигини, ҳозирда
жабрланувчига етказилган моддий зарар ўрнини телефон қайтарилиши
ҳисобига қоплаганлигини ва қилмишидан пушаймонда эканлигини инобатга
олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи Р.Гаппоров суд мажлисида дастлабки терговдаги
кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни, у 2017 йилдан
буён ўзига тегишли давлат рақами 01Е985YA бўлган “Спарк” русумли
автомашинада киракашлик билан шуғулланишини, 2024 йил 01 декабрь куни
соат 17:00ларда автомашинасида Чилонзор тумани Муқимий кўчасида
жойлашган “Спорт буюмлари” савдо дўкони ёнида унга олдиндан таниш
бўлмаган бир шахс, кейин маълум бўлишича А.Зиятдинов ундан уни
Чилонзор буюм бозорига 20.000 сўм эвазига олиб бориб қўйишни
сўраганлигини, у таклифга рози бўлиб, автомашинасини у айтган йўналиш
бўйича ҳаракатлантирганлигини, сўнг у ўз автомашинасида Чилонзор тумани
Қатортол маҳалласида жойлашган “Номдор” овқатланиш шахобчасининг
олдидан ўтиб кетаётганда, бу ердан сомса олмоқчи бўлиб, ўзига тегишли
“Redmi Note 10S” русумли телефон аппаратини торпеданинг устига қўйиб,
ҳозир келишини айтиб машинадан тушганлигини, бу вақтда А.Зиятдинов
машина салонида қолганлигини, орадан беш дақиқа ўтмасдан, у ўз
машинасининг олдига келганида, машинада бўлган А.Зиятдинов йўқлигини,
шунингдек унга тегишли торпедада турган телефон аппарати ҳам йўқлигини
кўрганлигини, зудлик билан ўз рақамига телефон қилганида телефони ўчиқ
берганлигини ва ҳолат ўғирлик билан якунланганлигини билиб, 102 рақамига
қўнғироқ қилганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни телефон
аппарати қайтарилиши ҳисобига қопланганлигини, 200 АҚШ долларини
қопланган деб ҳисоблашни айтиб судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги ҳақида кўрсатув берди.
Судланувчи А.Зиятдиновнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жабрланувчининг
кўрсатмаларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар,
жумладан:
терговга
қадар
текширув
ҳужжатлари,
гувоҳ
ва
жабрланувчиларнинг дастлабки тушунтиришлари, шахсни фотосуратдан
таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш
баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси, кўрсатувларни ҳодиса
содир бўлган жойда текшириш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган
ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига
мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи А.Зиятдиновнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, унинг “ўғирлик яъни хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мол-мулкини
яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат
ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор
ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва
бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи А.Зиятдиновга жазо тури ва миқдорини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал
қилиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
жабрланувчига етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва
жабрланувчининг даъвоси йўқлигини енгиллаштирувчи ҳолат деб,
шунингдек, унинг муқаддам судланмаганлигини ва хавфли рецидивист бўла
туриб тузалиш йўлига турмай, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмай,
такроран шу турдаги жиноятни содир этиш йўлига ўтганлигини айбни
оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси
“Одиллик принципи” талабларига риоя қилган ҳолда уни фақат жамиятдан
ажратган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин деган хулосага келади ва унга
нисбатан кўрсатилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлашни;
-судланувчи А.Зиятдиновнинг муқаддам, жиноят ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 13 февралдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3қисми “б” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб,
ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Гулистон туман
судининг 2024 йил 24 августдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 3 йил 5 ой
29 кун жазоси, шу муддатга иш ҳақининг 20 %ни давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилганлигидан
келиб чиқиб, жиноий қилмиш ушбу жазони ўташ даврида содир этилганлиги
сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида
турли жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил жазо тайинлашни;
-иш бўйича ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш
бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва жиноят иши ҳужжатларига
қўшилган далилларни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни;
-жабрланувчининг судга ёзма равишда тақдим этган аризасини
муҳокама қилиб, Р.Гаппоровнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини эътироф
этиш билан бирга, манфаатдор тарафларга ҳодиса натижасида юзага келган
муносабатларда фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш ҳуқуқи
мавжудлигини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л Д И:
Зиятдинов Анвар Ахмедович (Ziyatdinov Anvar Axmedovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан 5 (беш) йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60 ва 61-моддалари тартибида,
А.Зиятдиновнинг муқаддам, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман
судининг 2024 йил 13 февралдаги ҳукмига кўра тайинланган жазосининг,
жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг 2024 йил 24 августдаги
ажримига асосан, ўталмай қолган муддатини ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган қисмини қисман қўшиш йўли билан, узил кесил 5 (беш) йил
1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгилансин.
Жазо ўташ муддати 2024 йил 26 декабрь кунидан бошлаб хисоблансин.
5
А.Зиятдиновга нисбатан қўлланилган “қамоқда сақлаш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Манфаатдор
тарафларга
ҳодиса
натижасида
юзага
келган
муносабатларда фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш ҳуқуқи
мавжудлигини тушунтирилсин;
Иш бўйича ашёвий далиллар жиноят иши материалларида сақлаш учун
қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн
сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан
бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест
келтиришга ҳақлидирлар.
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри___________________
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович