Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2100 Дата решения 08.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Муродуллаев Жамшид Олимжонович" якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 890592 Claim ID 2836275 PDF Hash aff23ab26542ca95... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 736-моддаси нинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 08 август 4-1406-2201/2100-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Бахридинов (26.07.2022 йилдаги 01-09/434-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Муродуллаев Жамшид Олимжоновичга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 03.06.2020 йилдаги 1170-кредит шартномасига асосан Якка тартибдаги тадбиркор Муродуллаев Жамшид Олимжонович (бундан буён матнда “ЯТТ” деб юритилади)га мебел ишлаб чиқариш учун 18 ой муддатда қайтариш шарти билан 30 000 000 сўм кредит берилганлигини, жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятини бажармаганлигини, 02.12.2021 йилда шартнома муддати тугаганлигини, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаганлигини, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш жадвали асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги кредит асосий қарзидан 24 753 563 сўм, фоиз қарздорлигидан 5 398 302 сўмни ташкил қилишлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 24 753 563 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 5 398 302 сўм фоиз қарзини ундиришни, ишни “Савдо-саноат палатаси” иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ЯТТ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3 - қисмларига асосан, суд ишни Савдо-саноат палатаси вакили ва ЯТТ иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда ЯТТ суд кунига қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки («Банк») ва якка тартибдаги тадбиркор Муродуллаев Жамшид Олимжонович («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 03 июн куни 1170-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га 30 000 000 сўм миқдорида 15 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратади. Тарафлар ўртасида кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. Даъвогар жавобгарга 05.06.2020 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 30 000 000 сўм кредит маблағини ажратган. Лекин жавобгар тегишли кредит тўловларини амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга 11.05.2022 йилдаги огоҳлантириш хатини юборган, бироқ жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида ЯТТга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловлари мунтазам кечиктириб тўланганда Банк кредитни муддатидан олдин ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга. Даъвогарнинг 2022 йил 08 август куни ҳолатига тақдим қилган маълумотномасига кўра, ЯТТнинг даъвогар олдида муддатли асосий қарзи 24 753 562 сўмни, фоиз қарздорлиги 6 802 134 сўмни ташкил этади. ЯТТнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, кредит бўйича охирги тўлов 2021 йил июн ойида амалга оширилган. Юқоридагиларга кўра суд, ишда тўпланган кредит шартномаси, тўлов топшириқномаси ва пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини топганлиги сабабли даъво талабларини асосли ва қонуний деб ҳисоблаб, ЯТТ дан даъвогар фойдасига 24 753 563 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 5 398 302 сўм фоиз қарзини ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, ЯТТдан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, Республика бюджетига 603 037,3 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 -моддаларига асосланиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор Муродуллаев Жамшид Олимжоновичдан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 24 753 563 сўм муддати ўтган креди т асосий қарзи ва 5 398 302 сўм фоиз қарздорлиги ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 30 175 865 сўм ундирилсин. Республика бюджетига Якка тартибдаги тадбиркор Муродуллаев Жамшид Олимжоновичдан 603 037,3 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев