Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/2859 Дата решения 08.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Хусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Агробанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Жума хожи бобо" фермер хўжалиги
Source ID 890380 Claim ID 2835209 PDF Hash 3a6d9c1dd0a5a52c... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 264-моддаси ФКнинг 264 law
Мазкур кодекснинг 270-моддаси Мазкур кодекс 270 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу кодекснинг 68-моддаси Ушбу кодекс 68 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ри ИПКнинг 118-моддаси ри ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05 KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bogzor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 8 август 4-1801-2203/2859-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида жавобгар «Жума Хожи бобо” фермер хўжалигининг мол-мулки ҳисобидан 24 040 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 77 620 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 232 290 000 сўм муддатли асосий кредит қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Э.Турапов (ишочнома асосида), жавобгар раҳбари Ғ.Бобоқулов (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида АТБ “Агробанк” Нишон туман филиали биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Жума Хожи бобо” фермер хўжалигининг мол-мулки ҳисобидан 24 040 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 77 620 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 232 290 000 сўм муддатли асосий кредит қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо бўйича тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича 371 997 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлигини, суд муҳокамасига кунига қадар ҳам қарздорлик бартараф этилмаганлигини баён қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар раҳбари даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, бунга эътирози йўқлигини, ажратилган кредит бўйича пудрат ташкилоти ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлигини, бунинг оқибатида иқтисодий ночор ҳолатга келиб қолганлигини маълум қилди. Суд тарафларнинг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сонли “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан тарафлар ўртасида 2021 йил 4 мартда 128-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 5 мартга қадар йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан Кредит таъминоти сифатида “GROSS INSURANСЕ” масъулияти чекланган жамиятининг кредит қайтмаслик хавфини олдини олиш бўйича суғурта полиси тақдим этилган. Банк кредит шартномаси бўйича кредит маблағини ажратган бўлсада, жавобгар кредит асосий қарз ва фоиз тўловларини ўз муддатида тўламасдан келган. Шу сабабли даъвогар даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.6-бандида “қарз олувчи” кредит суммасини юқоридаги график асосида ҳар ойнинг 5-санасига қадар, кредит учун ҳисобланган фоизларни эса ҳар ойнинг 5-санасига қадар тўлаш мажбуриятини олган. Ўз навбатида тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.7-бандига асосан банкнинг асосий ҳуқуқларидан бири сифатида жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолларда берилган кредитни муддатидан олдин фоизлари билан қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. ФКнинг 734-моддасига кўра агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан суд даъвогарнинг кредит қарздорликни жавобгарнинг мулки ҳисобидан ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Сабаби, кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли мол-мулклар гаровга қўйилмаган. ФКнинг 264-моддасига кўра бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 270-моддасига мувофиқ гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Башарти, гаров нарсаси қонунга ёки шартномага асосан гаровга қўювчида бўлиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи унга гаров нарсаси берилган пайтдан, башарти бундай топшириш шартнома тузилишидан аввал амалга ошган бўлса шартнома тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Бироқ, кредит таъминоти бўйича тарафлар ўртасида мол-мулклар гарови билан боғлиқ шартномалар тузилмаган. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу кодекснинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридаларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 040 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 77 620 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 232 290 000 сўм муддатли асосий кредит қарз, 24 000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 6 679 000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 270, 744моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Жума Хожи бобо” фермер хўжалигидан даъвогар АТБ “Агробанк” фойдасига 24 040 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 77 620 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 232 290 000 сўм муддатли асосий кредит қарз, 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 6 679 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ҳ.Турсунов