Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1106-2202/854 Дата решения 08.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бекабадский межрайонный экономический суд Судья Набиев Мажид Садуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Бекобод пўлат универсал масъулияти чекланган жамияти
Source ID 879719 Claim ID 2839747 PDF Hash 030b3120fbe1a610... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO BEKABAD INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Protected by PDF Anti-Copy Free (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) 110503, Bekobodshahri, G.Gulomko‘chasi 110503,Bekabad, G.Gulom street Tel: (70) 202-01-59, (70) 202-01-62, е-mail: i.bekobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 8 август Бекобод шаҳар 4-1106-2202/854-сонли иш Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Набиев раислигида, З.Бекмуратованинг котибалигида, аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “BEKOBOD PO`LAT UNIVERSAL” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили Ж.Отабоев (ишончнома асосида) иштирокидаги очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “BEKOBOD PO`LAT UNIVERSAL” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги асосларни таъкидлаб, жавобгар 2022 йил май ойи учун Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 27.07.2022 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси Protected by PDF Anti-Copy Free талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2022 йил май ойи учун Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил 19 июль кунига қадар тақдим этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК” деб юритилади) 273-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Аризачи солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 22 июнь куни электрон шаклда хабарнома юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган. СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жавобгар “BEKOBOD PO`LAT UNIVERSAL” масъулияти чекланган жамияти томонидан Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини бугунги кунга қадар тақдим этилмаганлиги аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномаси, кўрсатмаси ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Protected by PDF Anti-Copy Free Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, (Upgrade Pro Version to Remove the Watermark) божи тўғрисида”ги тўлиқ ўрганиб чиқиб, to аризани қаноатлантиришни,“Давлат Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачининг талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “BEKOBOD PO`LAT UNIVERSAL” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатилсин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья М.Набиев