Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2099 Дата решения 08.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Оқдарё Чарм" хусусий корхонаси
Source ID 890597 Claim ID 2836361 PDF Hash 85d5138af602df3b... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2099-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Бахридинов (26.07.2022 йилдаги 01-09/434-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "Оқдарё Чарм" хусусий корхонасига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар "Оқдарё Чарм" хусусий корхонаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 16 июн куни тузилган 1309-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 30 000 000 сўм миқдорида пойафзал ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит ажратилганлигини, 15.06.2023 йилда шартнома муддати тугашлигини, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаганлигини, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш жадвали асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги кредит асосий қарзидан 17 000 000 сўм, фоиз қарздорлигидан 9 015 205 сўмни ташкил қилишлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 9 015 205 сўм фоиз қарзини ундиришни, ишни “Савдо-саноат палатаси” иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3-қисмларига асосан, ишни Савдо-саноат палатаси ва жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Ш.Бахридинов ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, қўшимча равишда жавобгар тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки («Банк») ва "Оқдарё Чарм" хусусий корхонаси («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 16 июн куни 1309-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га 30 000 000 сўм миқдорида 15 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратади. Тарафлар ўртасида кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. Даъвогар жавобгарга 16.06.2020 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 30 000 000 сўм кредит маблағини ажратган. Лекин жавобгар тегишли кредит тўловларини амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга 11.05.2022 йилдаги огоҳлантириш хатини юборган, бироқ жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси 2-қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит маблағини қайтариш бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги натижасида даъво аризаси расмийлаштирилган 22.06.2022 йил ҳолатига 30 000 000 сўм кредит асосий қарздорлиги ва 9 015 205 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар тақдим қилган 08.08.2022 йилдаги 04-10/921–сонли маълумотномасидан кўринишича, жавобгарнинг қарздорлиги 08.08.2022 йил ҳолатига кредит асосий қарзидан 30 000 000 сўм, фоиз қарзидан 10 851 164 сўм, жами 40 851 164 сўмни ташкил этади. Ушбу маълумотномадан кўринишича, жавобгар кредит тўловларни судга даъво аризаси берилганидан кейин ҳам амалга оширмаган. Шу сабабли суд, юқоридаги қонунчилик ва кредит шартномаси талабларига мувофиқ ишда мавжуд бўлган кредит шартномаси, кредит ажратилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси, жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини топганлиги сабабли даъво ариза талабларини асосли ва қонуний деб ҳисоблайди, уларни қаноатлантиришни лозим деб топади. 3 ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига жавобгардан 780 304,1 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 736, 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. "Оқдарё Чарм" хусусий корхонасидан "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки фойдасига 30 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 9 015 205 сўм фоиз қарздорлиги ва 24 000 сўм почта харажати, жами 39 039 205 сўм ундирилсин. "Оқдарё Чарм" хусусий корхонасидан Республика бюджетига 780 304,1 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев