← Назад
Решение #802699 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 08 август
4-1406-2201/2096-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Б.Абдурошитов (08.08.2022 йилдаги 05-09/5092-сонли ишончномага
асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик
тижорат банки манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор
Эсанова Гулшода Шухратовнага нисбатан кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
“Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар "Микрокредитбанк"
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 20.08.2020
йилдаги 231-кредит шартномасига асосан Якка тартибдаги тадбиркор
Эсанова Гулшода Шухратовна (бундан буён матнда “ЯТТ” деб юритилади)га
ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 18 ой муддатга йиллик 15
фоиз устама тўлаш шарти билан 33 000 000 сўм кредит берилганлигини,
жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятини
бажармаганлигини, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларини
бажармаганлигини, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган
кредитни қайтариш жадвали асосида жавобгарнинг 08.02.2022 йил ҳолатига
даъвогар олдидаги қарздорлиги муддати ўтган кредит асосий қарзидан
33 000 000 сўм, фоиз қарздорлигидан 8 347 756 сўмни ташкил қилишлигини,
шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 33 000 000 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарзи ва 8 347 756 сўм фоиз қарзини ундиришни, ишни “Савдосаноат палатаси” иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, ЯТТ суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3 - қисмларига асосан, суд
ишни Савдо-саноат палатаси вакили ва ЯТТ иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда
ЯТТ суд кунига қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловларни амалга
оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш
ҳужжатларидан
маълум
бўлишича,
“Микрокредитбанк”
акциядорлик тижорат банки («Банк») ва якка тартибдаги тадбиркор Эсанова
Гулшода Шухратовна («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 20 август куни 231сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га
33 000 000 сўм миқдорида 15 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи
ажратади.
Тарафлар ўртасида кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
Даъвогар жавобгарга 27.08.2020 йилдаги тўлов топшириқномалари
билан жами 33 000 000 сўм кредит маблағини ажратган. Лекин жавобгар
тегишли кредит тўловларини амалга оширмаган.
Даъвогар жавобгарга 24.06.2022 йилдаги огоҳлантириш хатини
юборган, бироқ жавобгар уни эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида ЯТТга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Даъвогарнинг 2022 йил 08 август куни ҳолатига тақдим қилган
маълумотномасига кўра, ЯТТнинг даъвогар олдида муддатли асосий қарзи
33 000 000 сўмни, фоиз қарздорлиги 12 024 000 сўмни ташкил этади.
Юқоридагиларга кўра суд, ишда тўпланган кредит шартномаси ва пул
маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини топганлиги сабабли
даъво талабларини асосли ва қонуний деб ҳисоблаб, ЯТТ дан даъвогар
фойдасига 33 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 8 347 756 сўм
фоиз қарзини ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, ЯТТдан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта
харажатини ундиришни, Республика бюджетига 826 955,12 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ФКнинг 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Эсанова Гулшода Шухратовнадан
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 33 000 000 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 8 347 756 сўм фоиз қарзи ва ихтиёрий
тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 41 371 756 сўм ундирилсин.
Республика бюджетига Якка тартибдаги тадбиркор Эсанова Гулшода
Шухратовнадан 826 955,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Б.Х.Жураев