Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2082 Дата решения 08.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY GVARDIYASI QO`RIQLASH BOSH Ответчик / Подсудимый "BRIKET KLASSIK" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 879790 Claim ID 2837736 PDF Hash de4d811e7b63ceda... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 2022 йил 08 август 4-1406-2201/2082-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу кун даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Cамарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармасининг жавобгар "BRIKET KLASSIK" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан дебитор қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Cамарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар билан "BRIKET KLASSIK" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 25 декабр куни 205/П-сонли шартнома тузилганлигини, шу шартнома юзасидан жавобгарнинг 2022 йил 31 март ҳолатига 362 582 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 362 582 сўм дебитор қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришлигини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Cамарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси (Ижрочи) ва "BRIKET KLASSIK" масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи) ўртасида 2019 йил 25 декабр куни 205/П-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Миллий гвардияси, ҳарбийлаштирилган ва соқчилик қўриқлаши кўринишида, техник қўриқлаш пунктидан фойдаланган ҳолда Буюртмачининг мулкини қўриқлаш хизматини кўрсатиш мажбуриятини, Буюртмачи эса мазкур Шартнома шартларига асосан ўз вақтида кўрсатилган хизмат учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олади. Шартноманинг 11-бандига кўра, Буюртмачи мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 7 кун ичида шартнома баҳосининг 15 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга оширади, Ижрочи томонидан Буюртмачига бажарилган ишлар тўғрисида далолатнома тақдим қилингандан кейин 5 кун ичида аванс тўловини чиқариб ташлаган ҳолда ойлик тўловни амалга оширади. Даъвогар жавобгарга 2020 йил январ ойидан апрел ойига қадар ва сентябр ойидан ноябр ойига қадар жами 2 037 321 сўмлик қўриқлаш хизматларини кўрсатган. Жавобгар кўрсатилган хизматлар учун 1 674 739 сўм тўловни амалга оширган. Натижада 362 582 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатни даъвогар тақдим қилган смета ҳсиоблари ва 31.03.2022 йил ҳолатига тузган солиштирма далолатнома тасдиқлайди. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг дебитор қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби ишда тўпланган далиллар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни асосли ва қонуний деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг иловаси 2-бандига асосан, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Баён этилганларга асосан суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Cамарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармасининг даъво талаби қаноатлантирилсин. "BRIKET KLASSIK" масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Cамарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси фойдасига 362 582 сўм дебитор қарз ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. "BRIKET KLASSIK" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья Б.Х.Жураев