← Назад
Решение #802943 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 50 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
1
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
Теl: (66) 425-17-35
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 05 август
Пайариқ тумани
4-1406-2201/1844-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида,
Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Донақулов
(тугатиш бошқарувчиси қонунга асосан)нинг иштирокида, даъвогар "BM
INVESTOR" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Суғончи
Агрофирма” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "BM INVESTOR" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, унда Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги
4-1406-2201/295-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар банкрот деб
топилганлигини, тугатишга доир бошланганлигини, тугатиш бошқарувчиси
этиб Донақулов Дилшод Донақул ўғли тайинланганлигини, банкрот
корхонани тугатиш жараёнида 26.01.2021 йилда 50 000 000 сўм ва 27.01.2021
йилда 83 200 000 сўм, жами 133 200 000 сўм пул маблағи “Суғончи
Агрофирма” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар”
деб юритилади)га молиявий ёрдам сифатида кўчириб берилганлигини,
28.04.2022 йилда хат билан жавобгарга маблағни қайтариш тўғрисида
талабнома юборилганлигини, бироқ жавобгар ушбу пул маблағларини
қайтариб бермаганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига
133 200 000 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 27 июл кунги ажрими билан “Суғончи Агрофирма”
масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси “SUG’ONCHI
SIFATGO’SHT SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“МЧЖ” деб юритилади) билан алмаштирилган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, МЧЖ вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3 - қисмига асосан, суд ишни
жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили, даъвони қувватлаб, суд
кунига қадар қарз қайтарилмаганлигини билдириб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамияти Пайариқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги 4-1402-2201/295сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган.
Ушбу ҳал қилув қарори билан Д.Донақулов корхонага тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган.
“Агробанк” Оқдарё филиали томонидан тасдиқланган даъвогар
ҳисобрақамидаги пул ҳаракати кўчирмасидан маълум бўлишича, 26.04.2021
йилда 50 000 000 сўм ва 27.04.2021 йилда 83 200 000 сўм, жами 133 200 000
сўм пул маблағини “молиявий ёрдам” тўлов мақсади билан жавобгарнинг
ҳисобрақамига ўтказиб берган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шу модданинг 2-қисмига кўра, агар қарз суммасини қайтариш муддати
шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни
қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
қайтариши керак.
Жавобгарга берилган 133 200 000 сўм молиявий ёрдам (қарз)ни
қайтариш муддати белгиланмаган, шу сабабли даъвогар жавобгарга 2022 йил
27 майда талабнома билан қарзни қайтаришни талаб қилган. Жавобгар
юқоридаги қонун талабига мувофиқ, 30 кунлик муддатда қарзни қайтариши
лозим бўлган. Лекин жавобгар талабномани эътиборсиз қолдирган.
Шунингдек, суднинг сўровномасига жавобан Оқдарё туман ДСИ 2022
йил 27 июл кунги 03762-сонли хат билан тарафлар ўртасида электрон
ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмаганлигини маълум қилган.
ФКнинг 50-моддаси 2-қисмига асосан, юридик шахс бошқа юридик
шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва
бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг 133200000 қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби асосли ва қонуний деб ҳисоблаб, МЧЖдан даъвогар
фойдасига 133200000 қарзни ундиришни, жавобгарга нисбатан эса иш
юритишни тугатишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
“Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Суд, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан Республика бюджетига 2 664 000 сўм давлат божи ва Олий суд
депозитига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
3
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“SUG’ONCHI SIFATGO’SHT SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан
“BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 133 200 000 сўм
қарз ундирилсин.
“SUG’ONCHI SIFATGO’SHT SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 2 664 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“Суғончи Агрофирма” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан иш
юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
беришга ҳақли.
Судья
Б.Х.Жураев