Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/1842 Дата решения 05.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DAVLATXON JAVLONXON OMAD" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TO`RAXON SAVDO SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 889483 Claim ID 2807931 PDF Hash f93c03659837750b... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 735-моддаси нинг 735 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/1842-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Донақулов (тугатиш бошқарувчиси) ва жавобгар вакили Ш.Саидмуродов (жамият директори Уставга асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “TO`RAXON SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги 4-1406-2201/293-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар банкрот деб топилганлигини, тугатишга доир бошланганлигини, тугатиш бошқарувчиси этиб Донақулов Дилшод Донақул ўғли тайинланганлигини, банкрот корхонани тугатиш жараёнида 31.01.2020 йилда 4 400 400 сўм ва 1 600 000 сўм, жами 6 000 400 сўм пул маблағи “TO`RAXON SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га молиявий ёрдам сифатида кўчириб берилганлигини, 27.05.2022 йилда хат билан жавобгарга маблағни қайтариш тўғрисида талабнома юборилганлигини, бироқ жавобгар ушбу пул маблағларини қайтариб бермаганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 6 000 400 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Д.Донақулов ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, қўшимча равишда қарздорлик суд кунига қадар бартараф этилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили Ш.Саидмуродов ўз тушунтиришида, даъвони тан олмаслигини, даъвогар билан шартнома тузилганлигини, даъвогарга маҳсулот етказиб берганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамияти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги 41402-2201/293-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган. Ушбу ҳал қилув қарори билан Д.Донақулов корхонага тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. “Микрокредитбанк” Лоиш филиали томонидан тасдиқланган даъвогар ҳисобрақамидаги пул ҳаракати кўчирмасидан маълум бўлишича, 31.01.2020 йилда 3-сонли тўлов топшириқномаси билан 4 400 400 сўм ва 9-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 600 000 сўм, жами 6 000 400 сўм пул маблағини “молиявий ёрдам” тўлов мақсади билан жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шу модданинг 2-қисмига кўра, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Жавобгарга берилган 6 000 400 сўм молиявий ёрдам (қарз)ни қайтариш муддати белгиланмаган, шу сабабли даъвогар жавобгарга 2022 йил 27 майда талабнома билан қарзни қайтаришни талаб қилган. Жавобгар юқоридаги қонун талабига мувофиқ, 30 кунлик муддатда қарзни қайтариши лозим бўлган. Лекин жавобгар талабномани эътиборсиз қолдирган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг 6 000 400 қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Суд, жавобгарнинг 2020 йил 31/01-сонли шартномалар ва ҳисобварақфактураси (счёт-фактураси) орқали молиявий ёрдам пули эвазига жавобгарга маҳсулот топширганлиги, бу билан молиявий қарзни қайтарганлиги тўғрисидаги важларига қўшилмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 47-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, республика ҳудудида 2019 йил 1 июлдан бошлаб ихтиёрий равишда, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этиш назарда тутилган. Ушбу қарор билан “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган бўлиб, унда маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги ҳисобварақфактураларни ёзма шаклда расмийлаштириш кўзда тутилмаган. Бироқ, жавобгар судга тақдим қилган шартнома ва ҳисобварақфактуралар электрон шаклда эмас, ёзма шаклда расмийлаштирилган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундан ташқари, молиявий ёрдам пул маблағлари кўринишида берилган бўлиб, уни қайтариш ҳам худди шу шаклда амалга оширилиши лозим. Шу сабабли суд, жавобгарнинг важларини асоссиз деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Суд, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. “TO`RAXON SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 000 400 сўм қарз ундирилсин. “TO`RAXON SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья Б.Х.Жураев