← Назад
Решение #802960 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
1
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
Теl: (66) 425-17-35
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
4-1406-2201/1839-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Д.Донақулов (тугатиш бошқарувчиси)нинг иштирокида,
даъвогар
“DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “ELBEK AZIZBEK OMAD” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда Пайариқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 15 мартдаги 4-1402-2201/293-сонли ҳал қилув
қарорига асосан даъвогар банкрот деб топилганлигини, тугатишга доир
иш юритиш бошланганлигини, тугатиш бошқарувчиси этиб Донақулов
Дилшод Донақул ўғли тайинланганлигини, тугатиш жараёнида
15.11.2019 йилда 9 500 000 сўм пул маблағи “ELBEK AZIZBEK OMAD”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)га молиявий ёрдам сифатида кўчириб берилганлигини,
27.05.2022 йилда хат билан жавобгарга маблағни қайтариш тўғрисида
талабнома юборилганлигини, бироқ жавобгар ушбу пул маблағларини
қайтариб бермаганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига
9 500 000 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3 - қисмига асосан,
суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили, даъвони қувватлаб, суд
кунига қадар қарз қайтарилмаганлигини билдириб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти
чекланган жамияти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил 15 мартдаги 4-1402-2201/293-сонли ҳал қилув қарори билан
банкрот деб топилган.
Ушбу ҳал қилув қарори билан Д.Донақулов корхонага тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган.
“Микрокредитбанк” Лоиш филиали томонидан тасдиқланган
даъвогар ҳисобрақамидаги пул ҳаракати кўчирмасидан маълум
бўлишича, 15.11.2019 йилда 9 500 000 сўм пул маблағини “молиявий
ёрдам” тўлов мақсади билан жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб
берган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига кўра, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Шу модданинг 2-қисмига кўра, Агар қарз суммасини қайтариш
муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз
берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун
мобайнида қайтариши керак.
Жавобгарга берилган 9 500 000 сўм вақтинчалик молиявий ёрдам
(қарз)ни қайтариш муддати белгиланмаган, шу сабабли даъвогар
жавобгарга 2022 йил 27 майда талабнома билан қарзни қайтаришни
талаб қилган. Жавобгар юқоридаги қонун талабига мувофиқ, 30 кунлик
муддатда қарзни қайтариши лозим бўлган. Лекин жавобгар
талабномани эътиборсиз қолдирган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг 9 500 000 қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
“Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик
бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Суд, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Олий
3
суд депозитига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини
қўллаб, суд
“DAVLATXON
JAVLONXON
OMAD”
масъулияти
чекланган
жамиятининг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“ELBEK AZIZBEK OMAD” масъулияти чекланган жамиятидан
“DAVLATXON JAVLONXON OMAD” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 9 500 000 сўм қарз ундирилсин.
“ELBEK AZIZBEK OMAD” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Судья
Б.Х.Жураев