Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/1843 Дата решения 05.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BM INVESTOR" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI" фермер хўжалиги
Source ID 889473 Claim ID 2808303 PDF Hash 34ab0933215c4ff0... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 август Пайариқ тумани 4-1406-2201/1843-сонли иш раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Донақулов (тугатиш бошқарувчиси)нинг иштирокида, даъвогар “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI» фермер хўжалигига нисбатан қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги 4-1406-2201/295-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвогар банкрот деб топилганлигини, тугатишга доир бошланганлигини, тугатиш бошқарувчиси этиб Донақулов Дилшод Донақул ўғли тайинланганлигини, банкрот корхонани тугатиш жараёнида 10.05.2021 йилда 5 000 000 сўм ва 26.05.2021 йилда 60 000 000 сўм, жами 65 000 000 сўм пул маблағи "YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI" фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га молиявий ёрдам сифатида кўчириб берилганлигини, 27.05.2022 йилда хат билан жавобгарга маблағни қайтариш тўғрисида талабнома юборилганлигини, бироқ жавобгар ушбу пул маблағларини қайтариб бермаганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 65 000 000 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3 - қисмига асосан, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили, даъвони қувватлаб, суд кунига қадар қарз қайтарилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамияти Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 мартдаги 4-1402-2201/295сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган. Ушбу ҳал қилув қарори билан Д.Донақулов корхонага тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. “Агробанк” Оқдарё филиали томонидан тасдиқланган даъвогар ҳисобрақамидаги пул ҳаракати кўчирмасидан маълум бўлишича, 10.05.2021 йилда 5 000 000 сўм ва 26.05.2021 йилда 60 000 000 сўм, жами 65 000 000 сўм пул маблағини “молиявий ёрдам” тўлов мақсади билан жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шу модданинг 2-қисмига кўра, Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Жавобгарга берилган 65 000 000 сўм вақтинчалик молиявий ёрдам (қарз)ни қайтариш муддати белгиланмаган, шу сабабли даъвогар жавобгарга 2022 йил 27 майда талабнома билан қарзни қайтаришни талаб қилган. Жавобгар юқоридаги қонун талабига мувофиқ, 30 кунлик муддатда қарзни қайтариши лозим бўлган. Лекин жавобгар талабномани эътиборсиз қолдирган. Шунингдек, суднинг сўровномасига жавобан Оқдарё туман ДСИ 2022 йил 28 июл кунги 03770-сонли хат билан тарафлар ўртасида электрон ҳисобварақфактура расмийлаштирилмаганлигини маълум қилган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг 65000000 қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Суд, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига 1 300 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. 3 «YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI» фермер хўжалигидан “BM INVESTOR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 65000000 сўм қарз ундирилсин. «YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1 300 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Б.Х.Жураев