← Назад
Решение #80304 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| унга оид жиноят ишини ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 9 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 5 | law | |
| ЖКнинг | 25 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 1 | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 49726 | — | law | |
| исмидан | 273 | 2 | law | |
| исмидан | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: Ф.Халилов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: И.Собиров
АЖРИМИ
2025 йил март ойининг 18 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: М.Юсупов,
судлов ҳайъати судьялари А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи
Ж.Ортиқбоева ва унинг ҳимоячиси-адвокат С.Сайдановнинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 29 январдаги
ҳукмига кўра судланган:
1999 йил 22 октябрда Андижон вилоятида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта,
ишламаган, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон
вилояти, Марҳамат тумани, “Қорабоғиш” ҚФЙ,
Э.Саттаров кўчаси, 32-уйда яшаган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб,
2024 йил 28 августдан буён қамоқда сақланаётган
Ортиқбоева Жумагул (Ortiqboyeva Jumagul)га
нисбатан 1-1006-2403/1237-сонли жиноят ишини судланувчи Ж.Ортиқбоева ва
унинг адвокати С.Сайданов томонидан берилган апелляция шикояти асосида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ж.Ортиқбоева Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг
5-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазосига судланган.
Ашёвий далил тариқасида олинган 99,71 грамм “гашиш” гиёҳвандлик
воситаси йўқ қилиниши белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари
томонидан гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласининг олдини олиш
юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 2024 йил 27 август куни соат
06:30 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган
Қашқадарё вилоятига кетиш автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбир
давомида, Ж.Ортиқбоева шубҳа уйғотгани сабабли холислар иштирокида
шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ёнида бўлган қора рангли аёллар
сумкасида қора рангли “EXCITE” номли намлантирилган салфеткаси қадоғи
ичида скочга ўралган жигарранг, мумсимон, ўткир ҳидли модда борлиги
1
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 27 августдаги 3272-сонли
судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, Ж.Ортиқбоевадан олинган
модда таркибида тетрагидроканнабинол фаол гиёҳванд модда мавжуд бўлиб,
“гашиш” деб номланиши ва умумий оғирлиги 99,74 граммга тенглиги
аниқланган.
Судланувчи Ж.Ортиқбоева ва унинг адвокати С.Сайданов апелляция
шикоятида, дастлабки тергов органи томонидан Ж.Ортиқбоевага шубҳа ва
гумонларга асосланган ҳолда айб эълон қилингани, суд ҳам ишни бир
томонлама кўриб чиқиб, тергов органининг айбловини тасдиқлаб ҳукм
чиқаргани, Ж.Ортиқбоеванинг ҳаракатларида ЖК 25,273-моддасининг
5-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари йўқлиги ҳақида важлар
келтириб, унга оид жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддасига асосан тугатиб,
оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузаси, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг
ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида,
судланувчи Ж.Ортиқбоева ва унинг ҳимоячиси-адвокат С.Сайдановнинг
апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақида берган фикрини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, апелляция шикоятидаги
важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди, иш тафсилотларини тўғри аниқлаб,
Ж.Ортиқбоеванинг айби исботлангани ҳақида асосли хулосага келган
бўлса-да, унинг гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб
келганлигини ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан квалификация қилиб,
хатоликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддасида, шахс қонунда
белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари
учунгина жавобгар бўлиши белгиланган.
Суд ишни кўришда, ЖПКнинг 22, 23, 463, 467-моддаларида белгиланган
талабларига, жумладан, ҳақиқатни аниқлаш ва айбсизлик презумпцияси
принципларига риоя қилмасдан, жиноят содир этилишининг иш бўйича барча
мумкин бўлган ҳолатларини текширмаган, иш материалларида юзага келган
шубҳани бартараф этмаган ҳолда айблов ҳукми чиқаришда тахминларга
асосланган.
Хусусан, дастлабки тергов органи ва суд Ж.Ортиқбоеванинг сумкасидан
олинган, 99,74 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик моддасини фақат истеъмол
қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганидан келиб чиқиб, унинг
гиёҳвандлик воситасини ўтказишга суиқасд қилганликдаги айби исботлангани
ҳақида хулосага келган бўлса-да, бироқ унинг гиёҳвандлик воситаларини айнан
ҳақ эвазига сотишга суиқасд қилганлиги ҳақидаги хулосасига асос бўлган
бирон-бир далилни келтирмасдан тахминий қарор қабул қилган.
Чунончи, судланувчи Ж.Ортиқбоева биринчи инстанция судида, айбига
2
қисман иқрорлик билдириб, воқеа куни автотураргоҳда ҳожатхонага кириб
чиққани, ҳожатхонадан чиққанида сумкасини қараганида, унинг ичида ўзига
тегишли бўлмаган намлантирилган салфетка қадоғига кўзи тушгани, бироқ
бунга аҳамият бермагани, орадан бир оз вақт ўтиб, ёнига ички ишлар ходимлари
келишиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганида, сумкаси
ичидаги салфеткадан жигарранг, ўткир ҳидли, мумсимон модда борлиги
аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олингани, тергов жараёнида қаттиқ
қўрқув остида гўёки мазкур гиёҳвандлик воситаси унга тегишли бўлгани ва уни
Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб келганини билдиргани, аммо
ҳақиқатда ушбу модда унга тегишли эмаслиги, бирор шахсга сотиш мақсадини
кўзламаганини билдириб, иш юзасидан адолатли қарор қабул қилишни сўраган.
Апелляция инстансияси судида ҳам шу мазмунда кўрсатув берди.
Гувоҳ М.Бозорбоева апелляция инстанцияси судида, воқеа куни иш
бўйича холис тариқасида иштирок этгани, ИИО ходимлари Ж.Ортиқбоевага
тегишли сумкасини кўздан кечиришгани, сумка ичида салфеткага ўралган
наркотик модда чиққани, бу ҳолатни судда ҳам тўлиқ айтиб бергани, бироқ
Ж.Ортиқбоевани ушбу моддани сотмоқчи эканлиги, бирор бир шахс билан
келишганлиги ёки сотганлиги бўйича дастлабки терговда ҳам суд мажлисида
ҳам бундай кўрсатув бермагани ҳақида кўрсатув берди.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп
миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш учун жавобгарлик белгиланган.
ЖКнинг 25-моддасида, шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир
этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай
қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб, қасддан содир этиладиган жиноят
бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган
бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг
1-қисмида, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф
равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп
бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказганлиги;
2-қисмида, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган
қилмишлар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилганлиги;
3 ва 4-қисмларида эса, ЖК 273-моддасининг 1 ва 2-қисмларида назарда
тутилган қилмишларни маълум квалификация белгилари орқали содир
этилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 21-бандининг тўртинчи
хатбошисида, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг
3
ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК
273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги,
мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш
ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб
чиқишига сабаб бўлиши белгиланган.
Шунга кўра, гиёҳвандлик воситалари фақат истеъмол қилинишини
истисно этадиган миқдорда топилгани ёки экспертизанинг айбдор гиёҳванд
эмаслиги тўғрисида берган хулосасининг ўзи айбдорни гиёҳвандлик
воситаларини айнан ҳақ эвазига ўтказишга суиқасд қилганликда айблаш учун
етарли далил бўла олмайди.
Чунки, Ж.Ортиқбоеванинг сумкасидан олинган 99,74 граммга тенг
“гашиш” гиёҳвандлик моддасини айнан сотиш ҳақида бирон-бир шахс билан
келишганлиги ёки унинг шунга қаратилган ҳаракатлари ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатда тўхтатилгани ёхуд унда ушбу воситаларни айнан сотиш йўли билан
ўтказиш мақсади бўлганлиги аниқланмаган, уни бошқа бирор-бир шахс билан
тил бириктирганидан далолат берувчи далил, яъни аудио, видео, ёзма ёхуд
бошқа далиллар мавжуд эмаслиги ва бундай далилни бугунги кунда тўплаш ва
мавжуд шубҳани бартараф этиш имкониятлари тугаган.
Қайд этилганларга кўра, Ж.Ортиқбоевада гиёҳвандлик воситасини
қонунга хилоф равишда сотиш йўли билан ўтказиш мақсадининг бўлганлиги
тасдиқланмагани боис, унинг ҳаракатларини гиёҳвандлик воситасини кўп
миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш мақсадида сақлаш деб баҳолаб,
ЖК 273-моддасининг 2-қисмига квалификация қилиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида, айбдорликка оид
барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имконияти тугаган бўлса,
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726-моддаси 1-қисми 7-бандига
кўра, апелляция инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижалари бўйича
биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартиришига ҳақли эканлиги
кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ҳукмини ўзгартириб, Ж.Ортиқбоеванинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмидан 273-моддасининг
2-қисмига қайта квалификация қилиб, ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан
жазо тайинлашда, у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси
янада камайганлигини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ёши, яшаш жойидан
ижобий тавсифланганлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилали бўлиб, яқинда
турмуш қурганлиги, кекса ёшдаги ёлғиз онаси борлиги, аёллиги каби жазони
енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилгандан ҳам камроқ
қилмишига мувофиқ меъёрда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб,
келтирилган шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал қилиб,
4
апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 29 январдаги
Ортиқбоева Жумагул (Ortiqboyeva Jumagul)га нисбатан чиқарган ҳукми
ўзгартирилсин.
Ж.Ортиқбоеванинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисмидан 273-моддаси 2-қисмига қайта квалификация
қилинсин.
Ж.Ортиқбоевага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Суд ажримидан норози бўлган тарафлар тегишли тартибда Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида туман
суди орқали шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
Ҳайъат судьялари:
имзо
имзо
имзо
М.Юсупов
А.Шамсутдинова
Ф.Халилов
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
5