Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/273 Дата решения 18.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374415 Claim ID 2747587 PDF Hash d05152a877cabb1b... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил март ойининг 18 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Нормуродов ва унинг ҳимоячиси “ZES-DEFENDER OF LAW” адвокатлик бюроси адвокати З.Эшимовнинг иштирокида, Нормуродов Абдуллоҳ Уткиржон ўғлига нисбатан 1-10062502/273-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Нормуродов Абдуллоҳ Уткиржон ўғли (NORMURODOV ABDULLOH UTKIRJON O’G’LI), 16.10.2003 йилда Навоий вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 03.06.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 70моддасига асосан жазодан озод қилинган; 2) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Олчинобод ҚФЙ, Оқолтин маҳалласи, Ширин қишлоғи, 228-уйда яшайди, 2024 йил 7 октябрдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Абдуллоҳ Уткиржон ўғли (NORMURODOV ABDULLOH UTKIRJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳукми юзасидан жазони қисман қўшиш йўли билан А.Нормуродовга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларида ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 7 октябрдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи А.Нормуродовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Судланувчи А.Нормуродовнинг яқин қариндошлари томонидан жабрланувчи С.Рахматовнинг фойдасига 2.200.000 сўм моддий зарар қоплаб берилганлиги инобатга олинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган видеотасвирлар ёзилган бир дона DVD диски жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев (имзо) Аслига тўғри: Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович