← Назад
Решение #803556 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд СК | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон тумани
2022 йил 5 август
№ 4-1604-2202/2096
раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, АААААнинг
жавобгар– СССССнинг банкдаги ҳисоб варақ операцияларини тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Ғ.Асроров (ишончнома
асосида) иштирокида Янгиқўрғон туман ДСИ биносида бўлиб ўтган очиқ
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ААААА судга ариза билан мурожаат қилиб, ССССС (кейинги матнда
жавобгар деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақ операцияларини ўн
кундан кўпроқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Аризачи вакили аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суднинг ажрими жавобгарга белгиланган тартибда юборилган
бўлсада, шу куни у суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда
иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд
аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини
мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантириш лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнда СК деб
юритилади) 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи хисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан жавобгарга СК
талабларига қатъий риоя этиш, хусусан солиқ ҳисоботларини ўз муддатида
тақдим этиш юзасидан юборилган талабнома мазмунидаги хабарномалар
электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган.
Бироқ, солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчи томонидан қонун ҳужжатларида
белгиланган муддатларда тақдим этилмаган ва мазкур камчилик суд
муҳокамаси кунига қадар ҳам бартараф этилмаган.
СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида ушбу солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ
ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг
(солиқ
агентларининг)
солиқ
мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкинлиги назарда
тутилган.
Юқоридагилардан кўринадики, аризачининг талаби қонунчиликка
мувофиқ асосли қўйилган ва у ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган. Шу асосда суд жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларини тўхтатиб туришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд СК 111-моддаси, ИПК 118, 165, 170, 176, 177, 220, 221,
222-моддаларининг талабларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
СССССнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари солиқ оид
ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилсин.
ССССС ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги
Судлар департаменти Наманган вилоят ҳудудий бўлими фойдасига 24000
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев