Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2093 Дата решения 05.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый "HOLIS NIYAT MAXSUS TRANS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 889469 Claim ID 2837742 PDF Hash 2e81c17fe0559af8... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 736-моддаси нинг 736 law
онунининг 1-моддаси онуни 1 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 август 4-1406-2201/2093-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Болибеков (05.08.2022 йилдаги 804-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "HOLIS NIYAT MAXSUS TRANS" масъулияти чекланган жамияти ва "RUSLAN UNVERSAL TRANS" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Агробанк АТБ Пайариқ филиали биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 17.08.2020 йилдаги кредит шартномасига асосан "HOLIS NIYAT MAXSUS TRANS" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун 36 ой муддатда қайтариш шарти билан 150 000 000 сўм кредит берилганлигини, жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятини бажармаганлигини, 25.0502022 йил ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган 70 000 000 сўм ва 7 128 133 сўм фоиз қарздорлиги юзага келганлигини, кредит таъминоти сифатида "RUSLAN UNVERSAL TRANS" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га тегишли Пайариқ тумани, “Гулистон” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 156,0 кв.м. бўлган маиший хизмат шаҳобчаси гаровга тақдим қилинганлигини, шу боис жавобгар ва МЧЖ дан даъвогар фойдасига 70 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 7 128 133 сўм фоиз қарздорлиги ва 45 100 000 сўм асосий кредит қарзини, жами 122 228 133 сўмни ундиришни, ундирувни МЧЖга тегишли Пайариқ тумани, “Гулистон” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 156,0 кв.м. бўлган маиший хизмат шаҳобчаси биносига қаратишни, даъво аризасини Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар ва МЧЖ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3 - қисмларига асосан, суд ишни Савдо-саноат палатаси, жавобгар ва МЧЖ вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда суд кунига қадар қисман тўловни амалга оширганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки («Банк») ва "HOLIS NIYAT MAXSUS TRANS" масъулияти чекланган жамияти («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 17 август куни 6сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, Банк Қарз олувчига 150 000 000 сўм миқдорида кредит беради, «Қарз олувчи» эса олинган кредит суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтаради. Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра, кредитни қайтариш муддати 24.08.2023 йилгача. Кредит шартномасининг 1.3-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори йиллик 15 фоиз. Даъвогар томонидан жавобгарга 30.10.2020 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 150 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Лекин жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Натижада даъво ариза берилган 2022 йил 25 май ҳолатига 70 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 7 128 133 сўм фоиз қарздорлиги ва 45 100 000 сўм асосий кредит қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 20 июндаги огоҳлантириш хат билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини бартараф этишни сўраган. Жавогар ушбу огоҳлантириш хатини эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогарнинг 2022 йил 05 август куни ҳолатига тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 115 100 000 сўм кредит асосий қарзи, 1 470 000 сўм фоиз қарздорлигини ташкил этади. Судга даъво аризаси 2022 йил 19 июлда тақдим қилинган. Жавобгар пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, жавобгар фоиз қарздорлигини даъво аризаси судга берилганидан кейин бартараф этган. Даъво аризада қарздорликни жавобгар ва МЧЖдан ундириш сўралган, бироқ МЧЖ амалдаги қонунчиликка биноан қарзни қайтариш учун фақат гаровга қўйган мулки билан жавоб беради. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 115 100 000 сўм асосий қарзни ундиришни, 7 128 133 сўм фоиз қарздорлиги сўндирилганлиги сабабли ундиришни рад этишни, шунингдек, кредит қарзини МЧЖдан ундиришни рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар (Ипотекага олувчи), жавобгар ва МЧЖ (Ипотекага қўювчи) ўртасида 2020 йил 18 сентябр куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилган. Ушбу ипотека шартномасига кўра кредит таъминоти сифатида Ипотекага қўювчига тегишли бўлган Пайариқ тумани, “Гулистон” маҳалласи, Гулистон қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 156,0 кв.м., фойдали майдони 235,07 кв.м. бўлган маиший хизмат шаҳобчаси биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси «Гаров тўғрисида»ги қонунининг 1-моддаси биринчи қисмига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Ипотека шартномасининг 11-бандига кўра, Ипотекага қўювчи ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш учун асослар вужудга келганда Ипотекага олувчининг талабларини қаноатлантириш мажбуриятини олган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича тўловларни лозим даража бажармаганлиги сабабли даъвогарда ундирувни гаровда турган мулкка қаратиш учун ҳуқуқи юзага келганлиги сабабли ундирувни МЧЖнинг гаровга қўйган мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Шу сабабли суд, ундирувни МЧЖга тегишли бўлган Пайариқ тумани, “Гулистон” маҳалласи, Гулистон қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 156,0 кв.м., фойдали майдони 235,07 кв.м. бўлган маиший хизмат шаҳобчаси биносига қаратиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу модданинг 5-қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ва Республика бюджетига 2 444 562,66 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 736-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 -моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. "HOLIS NIYAT MAXSUS TRANS" масъулияти чекланган жамиятидан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 115 100 000 сўм кредит асосий қарзи ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 115 124 000 сўм ундирилсин. Ундирув "RUSLAN UNVERSAL TRANS" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Пайариқ тумани, “Гулистон” маҳалласи, Гулистон қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 156,0 кв.м., фойдали майдони 235,07 кв.м. бўлган маиший хизмат шаҳобчаси биносига қаратилсин. Даъво талабларининг қолган қисмларини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига "HOLIS NIYAT MAXSUS TRANS" масъулияти чекланган жамиятидан 2 444 562,66 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Б.Х.Жураев