← Назад
Решение #803690 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/754-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогарАТ “Халқбанк” манфаатида, жавобгарлар- “Шухрат” фермер хўжалиги,
“White milk invest” масъулияти чекланган жамияти ва “Yagona savdo biznes”
масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича
ишни даъвогар вакили О.Мадаминов (ишончнома асосида), жавобгар хўжалик
раҳбари Ш.Ўринбоевларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТ “Халқбанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “Шухрат” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
“Жавобгар” деб юритилади), “White milk invest” масъулияти чекланган жамияти
ва “Yagona savdo biznes” масъулияти чекланган жамиятларидан 700 000 АҚШ
доллари миқдорида кредит асосий қарз, 33 122 АҚШ доллари фоиз қарзни
ундириш, ундирувни гаровдаги мулкга қаратиш ҳамда бошланғич баҳосини
белгилашни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд
этилган
важларни
такрорлаб,
жавобгар
кредит
қарздорликни
тўламаганлигини, суд кунига қарздорлик ортганлигини, Республика банк
томонидан медиатив келишув тузиш ваколатини берувчи ишончнома тақдим
этмаганлигини, омонатга тақдим этилган маблағлар кредит қарздорлик
ҳисобига ўтказилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар хўжалик раҳбари суд мажлиси кўрсатма бериб, хўжаликга
тегишли бино-иншоотларни янги мулкдорга сотишга келишилганлигини,
мавжуд қарздорликни бартараф этиш учун талабгор томонидан 119 400 АҚШ
доллари маблағ банкга омонат хисоб-рақамига тақдим этилганлигини, суд иши
натижаси асосида келишув ижроси таъминланишлигини, тўловларни
белгиланган жадвал асосида тўлаб борилишлигини, бироқ банк томонидан
медиатив келишув тузиш ваколатини берувчи ишончнома тақдим
этилмаганлиги сабабли келишув тасдиқланмаганлигини билдириб, даъвони
қонуний ҳал этиб беришликни сўради.
“White milk invest” масъулияти чекланган жамияти ва “Yagona savdo
biznes” масъулияти чекланган жамияти суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни “White milk invest”
масъулияти чекланган жамияти ва “Yagona savdo biznes” масъулияти чекланган
жамият вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТ “Халқбанк” Шахрихон филиали ва “Шухрат” фермер хўжалиги ўртасида
2018 йил 12 октябрда №466-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу
шартномага кўра, филиал жавобгарга ўзгарувчан фоиз ставка 6 ойлик
Libor+ўзгарувчан спред+йиллик 3% миқдоридаги устама ҳақ тўлаш шарти
билан ҳар куни йиллик базавий давр – 360 кундан келиб чиққан ҳолда
ҳисоблаб ёзиладиган, бунда 6 ойлик Libor+ўзгарувчан спред миқдори ҳар бир
фоизларни ҳисоблаш оралиқ даври якунида Ҳалқаро тикланиш ва тараққиёт
банкининг (МБРР) томонидан белгиланадиган ва шу ставкалар асосида қайта
ҳисоблаб ундириш шарти билан 84 ой муддатга, 36 ой имтиёзли давр билан,
700 000 АҚШ доллар миқдорида йирик замонавий музлатгич барпо қилиш учун
ускуналар сотиб олиш мақсадида кредит бериш, жавобгар эса белгиланган
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида
2018 йил 20 октябрь кунги нотариал тасдиқланган ипотека шартномаси
расмийлаштирилган бўлиб, шартномага кўра, “Шухрат” фермер хўжалигига
тегишли бўлган Андижон вилоят, Шахрихон туман, Гулистон қишлоқ
фуқаролар йиғини, Вахим махалласида жойлашган 7 400 кв.метр ер майдонида
жойлашган, қурилиш майдони 825,04 кв.метр, фойдаланиш майдони 1 577,17
кв.метр, 0001дан 0003гача кадастр рақамлари билан белгиланган 11 хонали
2 қаватли, ертўлали аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ошхона ва савдо биноси;
“Yagona savdo biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Андижон вилоят, Шахрихон туман, Шахрихонлик махалла фуқаролар йиғини,
Ҳамза ва Амир Темур кўчасида 223 кв.метр ер майдонида жойлашган, қурилиш
майдони 221,16 кв.метр, фойдаланиш майдони 582,45 кв.метр, 0001дан
0002гача кадастр рақамлари билан белгиланган 3 хонали 3 қаватли, қурилиши
тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси; 2018 йил 25 октябрь
кунги нотариал тасдиқланган ипотека шартномасига асосан “White milk invest”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Фарғона вилоят, Бешариқ
туман, Чорбоғ махалла фуқаролар йиғини, Кукувчилар кўчаси 5-а уйда
жойлашган, 0001 литр маъмурий бино, зина майдони, 0002 литрда айвон,
0003 литрда айвон, 0004 литрда омбор, 0005 литрда козонхона, 0006 литрда
гордирная, 0007 литрда лабаратория, 0008 литрда навес, 0009 литрда ишлаб
чиқариш, 0010 литрда ишлаб чиқариш цехи, 0011 литрда омбор, 0012 литрда
ховуз, 0014 литрда девор, 0015 литрда бетон қоплама, 0016 литрда дарвоза,
30 та хона, умумий майдони 3888,88 кв.метр, қурилиш эгаллаган майдони
1699,37 кв.метр, шу жумладан ишлаб чиқариш майдони 1386,76 кв.метр бўлган
сутни қайта ишлаш цехи бино ва иншоотлари ҳамда 2022 йил 9 февраль кунги
нотариал тасдиқланган ипотека шартномасига асосан “Шухрат” фермер
хўжалигига тегишли бўлган Андижон вилоят, Шахрихон туман, Янги ваҳим
махалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9 000 кв.метр ер майдонида
жойлашган замонавий дала шийпон, музлатгич ва техникалар сақлаш
автотураргоҳининг 3 906,12 кв.метр ер майдонида жойлашган қисми қурилиш
майдони 1 722,17 кв.метр, умумий фойдали майдони 1 557,87 кв.метр, 0003,
0005 кадастр рақамлари билан белгиланган 16 хонали музлатгич омборхона
бино ва иншоотлари гаровга қўйилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг
2006
йил
22
декабрдаги
13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига
ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ
белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар
мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига
нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда
гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси
қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги мулкларга қаратиш
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар гаровга қўйилган мулкларни бошланғич бахосини
белгилаб беришликни сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ипотека шартномаси ҳамда
баҳолаш далолатномасига асосан гаровдаги мулклар аҳолига маиший хизмат
кўрсатиш ошхона ва савдо биноси 2 625 000 000 сўмга, қурилиши
тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси 645 000 000 сўмга,
сутни қайта ишлаш цехи бино ва иншоотлари 1 000 000 000 сўм, 16 хонали
музлатгич омборхона бино ва иншоотлари 1 680 000 000 сўмга баҳоланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 октябрь кунги
“Кредиторларни ҳуқуқий жихатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда
тадбиркорлик
фаолиятини
молиялаштириш
механизмлари
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси айрим қонунлари ва кодексларига
ўзгартириш киритилган бўлиб, унга кўра мулкнинг дастлабки баҳосини
белгилаб бериш тартиби бекор қилинган.
Гаровдаги мулкни баҳоси тарафлар томонидан расмийлаштирилган
баҳолаш далолатномаси ҳамда ипотека шартномаларида ўз аксини топганлиги
сабабли даъвогарнинг мулкни бошланғич баҳосини белгилаб бериш талабини
рад этишликни лозим топади.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида
тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
талабларини бажариб, жавобгар буюртмасига асосан №1-сонли тўлов
топшириқномаси билан 700 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари
амалга оширилган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 4.3.3-бандига
кўра, 90 кундан ортиқ муддатга кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар
тўланмаганда; қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашганлиги
аниқланганда; ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра
таъминланмаган бўлиб қолган ҳолларда, шунингдек кредит қайтарилишига
салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа
мажбуриятлар бажарилмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит
таъминотига қаратиш орқали ундириш мумкинлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни
сурункали равишда амалга оширмаган.
Жавобгарнинг 2022 йил 23 июнь ҳолатига 87 500 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган кредит асосий қарз, 33 122 АҚШ доллари фоиз
қарздорлик вужудга келган.
Ушбу ҳолатда даъвогар кредит маблағларини муддатидан олдин талаб
қилишга ҳақли.
Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг 4-бандига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва
фоизларни
муддатидан
олдин
ундириш
ҳақидаги
талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборган
олишлари лозимлиги, 8-бандида кредит шартномасида тарафлар томонидан
кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик)
учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий
санкция ҳисобланишлиги юзасидан тушунтириш берилган.
700 000 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 33 122 АҚШ доллари фоиз
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ундирувни “White milk invest”
масъулияти
чекланган жамияти ва “Yagona savdo biznes” масъулияти чекланган
жамиятларидан ҳам ундиришни сўраган. Бироқ қўшимча жавобгар ўртасида
кафиллик шартномаси расмийлаштирилмаган.
Зеро, ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси
ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик
шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келишлиги белгиланган.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд ундирувни “White milk invest”
масъулияти чекланган жамияти ва “Yagona savdo biznes” масъулияти чекланган
жамиятлари ҳисобидан ундириш талабини рад этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан
Республика бюджети ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасида, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек
мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал
тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар
даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида
белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс
бўйича миллий валютада белгиланиши ва ундирилиши белгиланган.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкининг курс валюталари
бўйича суднинг электрон малумотлар базасига қайд этилган маълумотда
2022 йил 23 июнь ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати
10 847,08 сўмни ташкил этган.
ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
АТ “Халқбанк” фойдасига “Шухрат” фермер хўжалиги ҳисобидан 700 000
АҚШ доллари миқдорида кредит асосий қарз, 33 122 АҚШ доллари миқдорида
фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровда бўлган:
- “Шухрат” фермер хўжалигига тегишли Андижон вилоят, Шахрихон
туман, Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғини, Вахим махалласида жойлашган
7 400 кв.метр ер майдонида жойлашган, қурилиш майдони 825,04 кв.метр,
фойдаланиш майдони 1 577,17 кв.метр, 0001дан 0003гача кадастр рақамлари
билан белгиланган 11 хонали 2 қаватли, ертўлали аҳолига маиший хизмат
кўрсатиш ошхона ва савдо биноси ҳамда Андижон вилоят, Шахрихон туман,
Янги ваҳим махалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9 000 кв.метр ер
майдонида жойлашган замонавий дала шийпон, музлатгич ва техникалар
сақлаш автотураргоҳининг 3 906,12 кв.метр ер майдонида жойлашган қисми
қурилиш майдони 1 722,17 кв.метр, умумий фойдали майдони 1 557,87 кв.метр,
0003, 0005 кадастр рақамлари билан белгиланган 16 хонали музлатгич
омборхона бино ва иншоотларига;
- “Yagona savdo biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Андижон вилоят, Шахрихон туман, Шахрихонлик махалла фуқаролар йиғини,
Ҳамза ва Амир Темур кўчасида 223 кв.метр ер майдонида жойлашган, қурилиш
майдони 221,16 кв.метр, фойдаланиш майдони 582,45 кв.метр, 0001дан
0002гача кадастр рақамлари билан белгиланган 3 хонали 3 қаватли, қурилиши
тугалланмаган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносига;
- “White milk invest” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Фарғона вилоят, Бешариқ туман, Чорбоғ махалла фуқаролар йиғини,
Кукувчилар кўчаси 5-а уйда жойлашган 0001 литр маъмурий бино, зина
майдони, 0002 литрда айвон, 0003 литрда айвон, 0004 литрда омбор,
0005 литрда козонхона, 0006 литрда гордирная, 0007 литрда лабаратория,
0008 литрда навес, 0009 литрда ишлаб чиқариш, 0010 литрда ишлаб чиқариш
цехи, 0011 литрда омбор, 0012 литрда ховуз, 0014 литрда девор, 0015 литрда
бетон қоплама, 0016 литрда дарвоза, 30 та хона, умумий майдони 3888,88
кв.метр, қурилиш эгаллаган майдони 1699,37 кв.метр, шу жумладан ишлаб
чиқариш майдони 1386,76 кв.метр бўлган сутни қайта ишлаш цехи бино ва
иншоотларига қаратилсин.
“Шухрат” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
159 039 886 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев