← Назад
Решение #80378 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| июлда ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| амда ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| ЖКнинг | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| банди билан тайинланган ЖК | 57 | — | law | |
| амда ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Тургунова
Биринчи инстанция судининг
судьяси С.Мамадиев
АЖРИМИ
2025 йил март ойининг 18 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камолов, ҳайъат судьялари: А.Икромов
ва М.Тургуновадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Хамраевнинг
котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
Ш.Шомирзаев, судланувчи ААА ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат
1нинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
15 январдаги ҳукмига кўра,
ААА (А+) 1990 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти олий, ажрашган, вақтинча ишсиз, муқаддам
жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2022 йил
12 октябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси
ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан 1 йил 4 ой
6
кун
муддатга
иш
ҳақининг
15 фоизи давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига судланган, Тошкент шахар,
Шайхонтохур тумани, “Янги Камолон” маҳалласи,
Бешёғоч кўчаси, 9-уй 5-хонадонда истиқомат қилиб
келган, 28.07.2024 йилда ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланиб, 29.07.2024 йилда озод қилинган,
2024 йил 30 июлда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида
ушланиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 22
октябрда олганга нисбатан
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан адвокат 1 томонидан келтирилган
апелляция шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Суднинг ҳукмига кўра, ААА Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли
деб топилиб, унга:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан
1
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан АААга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил
1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан АААни ушлаб
турилган (2024 йил 28 июль) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб
ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 29 (йигирма тўққиз) кун
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо
умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Жабрланувчи У.Юсуповга етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ
қопланганлиги ва унинг судланувчилар Д.Абдурахмонов ҳамда АААларга ҳеч
қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Редми 12 С” русумли телефон
аппарати, ID карта жабрланувчи У.Юсуповга, “Редми Нот 12” русумли телефон
аппарати жабрланувчи К.Садиновга, “Самсунг А23” русумли телефон аппарати
жабрланувчи Р.Донаевга, “Редми 9 Про” русумли телефон аппарати
жабрланувчи А.Менгнаровга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинган.
Ушбу ҳукм билан Д.Абдурахмонов ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг унга
оид қисми юзасидан шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама
қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Д.Абдурахмонов хавфли рецидивист
бўлган ҳолда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида 2024 йил 23 июль куни соат тахминан 05.00 да Серегели тумани
Қипчоқ маҳалласи, Обиҳаёт кўчасида жойлашган “Автомойка” номли
автотранспорт воситаларини ювиш шаҳобчасида мавжуд бўлган ишчилар
ётоқхонасига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу ётоқхонада Донаев Рўзибой
Сафар ўғлининг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган қора
рангли баҳоси 1.500.000 сўмлик “Samsung A-23” русумли телефон аппарати,
мазкур телефон аппаратининг олди ойнасида мавжуд бўлган баҳоси 15.000
сўмлик ҳимоя ойнаси, телефон аппаратининг орқа томонида бўлган шаффоф
рангли баҳоси 20.000 сўмлик ғилофи ва мазкур ғилофга ўрнатилган баҳоси
5.000 сўмлик магнит темирни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса
жойидан яширинган.
Бундан ташқари, Д.Абдурахмонов, ўзининг жиноий ҳатти-харакатларини
давом эттириб, такроран ва хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, 2024 йил
28
июль
куни
соат
03.00
да
ААА
билан
ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор тумани Ботирма маҳалласи,
40-уйда жойлашаган болалар сакраши учун мўлжалланган “Батут”да ёнида
бўла туриб, шу ерда Садинов Камолиддин Жалол ўғлининг ухлаб ётганлигадан
фойдаланиб, унга тегишли бўлган оч сариқ рангли баҳоси 2.000.000 сўм бўлган
“Redmi note 12” русумли телефон яширин равишда талон-торож қилишиб,
ҳодиса жойидан яширинишган.
Бундан ташқари, Д.Абдурахмонов, хавфли рецидивист бўла туриб,
2
2024 йил 28 июль куни соат 04:00 да, ААА билан ўзганинг мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга
бирлашиб, Чилонзор тумани, Дўмбиробод маҳалласи, Гавхар кўчасижда
жойлашган “Каримбек” номли рестораниниг ташқарисида мавжуд бўлган
автотураргохнинг қоровулхонасига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур
қоровулхонадан Юсупов Уразмат Муродовичга тегишли бўлган қора рангли
баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 12C” русумли телефон аппаратини яширин
равишда талон торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Бундан ташқари, Д.Абдурахмонов, ўзининг жиноий хатти ҳаракатларини
давом эттириб, 2024 йил 28 июль куни соат 04:00 да, ААА билан паспорт ёки
идентификацияловчи ID-карта эгаллашни мақсади қилишиб, жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Чилонзор тумани, Дўмбиробод маҳалласи,
Гавхар кўчасида жойлашган “Каримбек” номли рестораниниг ташқарисида
мавжуд бўлган, автотураргохнинг қоровулхонасига ғайриқонуний равишда
киришиб, мазкур қоровулхонадан 10.01.1973 йилда туғилган Юсупов Уразмат
Муродович ухлаб ётганлигидан фойланишиб, унга тегишли бўлган қора рангли
баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 12C” русумли телефон аппаратининг орқа
ғилофи ичида бўлган У.Юсуповга тегишли бўлган шахсини тасдиқловчи ID
картасини эгаллашиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Бундан ташқари, судланувчи ААА 2024 йил 26 июль куни соат 14:20 да
Юнусобод тумани, Матонат маҳалласи, Жасорат хайкалининг орқа томонида
оқиб ўтувчи сойнинг қирғоғида турган 06.01.2005 йилда туғилган фуқаро
Менгноров Адҳам Рустамовични кийимларини орасидаги нархи 1.900.000
сўмга тенг бўлган “Redmi 9 pro” русумли телефон аппаратини яширин равишда
ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан номаълум томонга яширинган.
Адвокат 1 апелляция шикоятида, туман судининг ҳукмини ўзгартириб,
АААнинг оилавий ва моддий шароитини, жиноят натижасида етказилган зарар
мавжуд эмаслигини, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, тайинланган жазони камайтириб беришни сўраган.
Апелляция инстанция суди, иш бўйича судья М.Тургунованинг
маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақидаги хулосасини, судланувчи АААнинг адвокати 1нинг келтирилган
шикоятни қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини тинглаб, шикоятдаги
важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга
асосан ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ,
жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб,
ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Апелляция инстанция суди судланувчи АААнинг айби у ўз айбига тўлиқ
иқрорлигини билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг
аризалари, ходиса содир бўлган жойларни кўздан кечириш баённомалари ва
3
фотожадваллари, ашёвий далилларни олиш баённомалари, нарсани кўздан
кечириш баённомалари, фото жадваллари қарорлари, нарсани суратдан таниб
олиш баённомалари ва фото жадваллари, гувохнинг берган кўрсатувлари,
юзлаштириш баённомаси, кўрсатувларини ходиса содир бўлган жойда
текшириш тергов ҳаракатлари баённомалари ва фото жадваллари билан ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган етарли далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Апелляция инстанцияси биринчи босқич суди томонидан судланувчи
АААнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Бироқ, апелляция инстанцияси биринчи босқич суди томонидан
судланувчи АААнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
227-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддасида, ҳужжатлар,
штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар
тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш,
нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш каби ҳаракатларни
содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи ААА ва Д.Абдурахмоновлар
ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноий
тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 28 июль куни соат 04:00 да,
Чилонзор тумани, Дўмбиробод маҳалласи, Гавхар кўчасижда жойлашган
“Каримбек”
номли
рестораниниг
ташқарисида
мавжуд
бўлган
автотураргохнинг қоровулхонасига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур
қоровулхонадан Юсупов Уразмат Муродовичга тегишли бўлган қора рангли
баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 12C” русумли телефон аппаратини ҳамда ушбу
телефон аппаратининг орқа ғилофи ичида бўлган У.Юсуповга тегишли бўлган
шахсини тасдиқловчи ID картасини яширин равишда талон торож қилиб,
ҳодиса жойидан яширинишган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасида, ўғирлик яъни ўзгалар
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ҳаракатлари учун
жавобгарлик белгиланган.
Қонун мазмунига кўра, судланувчининг ижтимоий хавфли ҳаракати
нимага қаратилганлиги, қайси мақсадда содир этилганлигидан келиб чиқади.
Биринчи инстанцияси суди мажлисида жабрланувчи У.Юсупов
судланувчи АААга даъвоси йўқлигини ҳамда жиноят натижасида унга
етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, шахсини тасдиқловчи ID картаси
қайтарилганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтган.
Шунингдек, суд ҳукмининг қарор қисмида, ашёвий далил деб эътироф
этилган “Редми 12 С” русумли телефон аппарати ва ID карта жабрланувчи
У.Юсуповга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинган.
Бундай ҳолда, апелляция инстанцияси судланувчи АААнинг жиноий
4
ҳаракатлари ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож мақсадига
қаратилган деб топиб, унинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
227-моддаси 2-қисми “а” бандини чиқаришни ҳамда ушбу модда билан ҳамда
ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазони бекор қилишни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-қисмига
мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти
тўғрисида”ги
қарори
3-бандида
“Жиноят
кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик хусусияти, айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда
қайси тоифага (ЖКнинг 15-моддаси) киритилганлиги билан белгилади” деб
кўрсатилган.
Апелляция инстанция суди судланувчи АААга нисбатан жазо тайинлашда,
биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
илгари хам қасддан жиноят содир қилиб, янги жиноят содир қилганлиги,
жиноятни ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳда бўлиб ғаразли
мақсадларда
содир
қилганлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, шунингдек
айбловга иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унинг
моддий ва оилавий аҳволини, етказилган моддий зарарлар ўрни тўлиқ
қопланганлигини, жабрланувчиларни даъвоси йўқлигини, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат
сифатида эътироф этиб, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан, ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган энг кам
озодликдан маҳрум қилиш жазосидан хам камроқ озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлаш ҳақида қонуний тўҳтамга келган деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал қилиб,
апелляция инстанция суди
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят
ишлари
бўйича
Чилонзор
туман
судининг
2025 йил 15 январдаги ҳукмининг ААА (А+)га оид қисми ўзгартирилсин.
АААга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан тайинланган ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси аслича қолдирилсин.
5
АААга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди
билан ҳамда ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазолар бекор
қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан АААни ушлаб
турилган (2024 йил 28 июль) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб
ташлансин
ва
унга
узил-кесил
ўташ
учун
2
(икки)
йил
11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Келтирилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан
норози
тарафлар
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг 510-моддаси тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
А.Икромов
(имзо)
М.Тургунова
Аслига тўғри;
6