Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2091 Дата решения 05.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый "ADXAMJON CHORVADORI" оилавий корхонаси
Source ID 889466 Claim ID 2837751 PDF Hash 903d144ab4dc642d... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2091-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Болибеков (05.08.2022 йилдаги 804-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Агробанк" акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "ADXAMJON CHORVADORI" оилавий корхонасига нисбатан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Агробанк АТБ Пайариқ филиали биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 22.06.2020 йилдаги кредит шартномасига асосан "ADXAMJON CHORVADORI" оилавий корхонаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га иссиқхона қуриш учун 36 ой муддатда қайтариш шарти билан 30 000 000 сўм кредит берилганлигини, жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятини бажармаганлигини, жавобгарнинг 18 823 780 сўм кредит асосий қарзидан, 70159 сўм фоиз қарздорлиги юзага келганлигини, шу боис даъвогар фойдасига жавобгардан 18 823 780 сўм асосий қарзи, 70 159 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, даъво аризасини Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд ишни, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан Савдосаноат палатаси ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили С.Болибеков ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда суд кунига қадар қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар («Банк») ва жавобгар («Қарз олувчи») ўртасида 2019 йил 06 май куни кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га иссиқхона қуриш учун 30 000 000 сўм миқдорида кредит беради, “Қарз олувчи” эса “Банк”ка олинган кердит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради. Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра, кредит муддати 05.05.2022 йилгачани ташкил этади. Кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, “Қарз олувчи” кредитни муддатли мажбурият асосида иловадаги график бўйича қайтаради. Даъвогар жавобгарга 28.05.2019 йилда 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 30 000 000 сўм кредит маблағини ажратган. Лекин жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Натижада даъво ариза берилган 2022 йил 20 июн ҳолатига 18 823 780 сўм асосий қарзи, 70 159 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарга қарздорликни сўндиришни сўраб огоҳлантириш хати юборган, лекин жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогарнинг 2022 йил 05 август куни ҳолатига тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарзи 10 042 000 сўмни, муддати ўтган асосий қарзи 6 372 000 сўмни, фоиз қарздорлиги 80 000 сўмни ташкил этади. Жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракатидан кўринишича, охирги тўловни 16.06.2022 йилга қадар амалга оширган, яъни даъво аризаси судга берилгунига қадар 2 409 780 сўм асосий қарз ва 80 000 сўм фоиз қарздорлигини бартараф этган. Шу сабабли даъво талабларининг 2 409 780 сўм асосий қарз ва 80 000 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги қисми асоссиз. Юқоридагиларга кўра суд, ишда мавжуд бўлган кредит шартномаси, кредитни қайтариш графиги, жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси ва бошқа далиллар билан ўз исботини топганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 16 414 000 сўм асосий қарзни ундиришни, 2 409 780 сўм асосий қарз ва 80 000 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 3 Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, Республика бюджетига жавобгардан 359 716,25 сўм давлат божи, даъвогардан 18 162,53 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 736-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. "ADXAMJON CHORVADORI" оилавий корхонасидан "Агробанк" акциядорлик тижорат банки фойдасига 16 414 000 сўм кредит асосий қарзи ва 24 000 сўм почта харажати, жами 16 438 000 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг 2 409 780 сўм асосий қарз ва 80 000 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин. "ADXAMJON CHORVADORI" оилавий корхонасидан Республика бюджетига 359 716,25 сўм давлат божи ундирилсин. "Агробанк" акциядорлик тижорат банкидан Республика бюджетига 18 162,53 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев