← Назад
Решение #803886 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 05 август
4-1406-2201/2089-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
С.Болибеков (05.08.2022 йилдаги 804-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Синдаров Ҳусниддин
Абдурашидовичга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Агробанк АТБ Пайариқ
филиали биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
“Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 21.09.2020 йилдаги
кредит шартномасига асосан Якка тартибдаги тадбиркор Синдаров
Ҳусниддин Абдурашидович (бундан буён матнда “ЯТТ” деб юритилади)га
ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 18 ой муддатда қайтариш шарти
билан 28 000 000 сўм кредит берилганлигини, жавобгар кредит шартномаси
бўйича зиммасига олган мажбуриятини бажармаганлигини, жавобгарнинг
17 652 638 сўм кредит асосий қарзидан, 3 734 944 сўм фоиз қарздорлиги
юзага келганлигини, шу боис даъвогар фойдасига ЯТТдан 17 652 638 сўм
кредит асосий қарзи ва 3 734 944 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, даъво
аризасини Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, ЯТТ суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3 - қисмларига асосан, суд
ишни Савдо-саноат палатаси вакили ва ЯТТ иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда
ЯТТ суд кунига қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловларни амалга
оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки («Банк») ва якка тартибдаги тадбиркор Синдаров Ҳусниддин
Абдурашидович («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 21 сентябр куни 48-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, Банк Қарз олувчига
28 000 000 сўм миқдорида 18 ой муддатга кредит беради, «Қарз олувчи» эса
олинган кредит суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда
қайтаради.
Кредит шартномасининг 1.3-бандига кўра, кредитни қайтариш муддати
09.03.2022 йилгача.
Кредит шартномасининг 1.4-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик
учун фоиз миқдори йиллик 15 фоиз.
Даъвогар томонидан ЯТТга 24.09.2020 йилдаги 1-сонли тўлов
топшириқномаси билан 28 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Лекин ЯТТ кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва унга
ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини лозим даражада
бажармаган. Натижада даъво ариза берилган 2022 йил 20 июн ҳолатига
17 652 638 сўм кредит асосий қарзидан, 3 734 944 сўм фоиз қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогар ЯТТга 2022 йил 20 июндаги огоҳлантириш хат билан
мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини бартараф этишни сўраган. ЯТТ ушбу
огоҳлантириш хатини эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида ЯТТга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Даъвогарнинг 2022 йил 05 август куни ҳолатига тақдим қилган
маълумотномасига кўра, ЯТТнинг даъвогар олдида муддатли асосий қарзи
17 653 000 сўмни, фоиз қарздорлиги 55 165 000 сўмни ташкил этади.
ЯТТнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, кредит
бўйича охирги тўлов 2021 йил апрел ойида амалга оширилган.
Юқоридагиларга кўра суд, ишда тўпланган кредит шартномаси, тўлов
топшириқномаси ва пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини
топганлиги сабабли даъво талабларини асосли ва қонуний деб ҳисоблаб, ЯТТ
дан даъвогар фойдасига 17 652 638 сўм кредит асосий қарзи, 3 734 944 сўм
фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, ЯТТдан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта
харажатини ундиришни, Республика бюджетига 427 751,64 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118,
176-179 -моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Якка тартибдаги тадбиркор Синдаров Ҳусниддин Абдурашидовичдан
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 17 652 638 сўм кредит
асосий қарзи, 3 734 944 сўм фоиз қарздорлиги ва ихтиёрий тўланган 24 000
сўм почта харажати, жами 21 411 582 сўм ундирилсин.
Республика бюджетига Якка тартибдаги тадбиркор Синдаров
Ҳусниддин Абдурашидовичдан 427 751,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев