Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2087 Дата решения 05.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый Синдарова Дилфуза Эргашовна якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 889453 Claim ID 2839066 PDF Hash 1008c4232cf6ec2a... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 736-моддаси нинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 август 4-1406-2201/2087-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Болибеков (05.08.2022 йилдаги 804-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Синдарова Дилфуза Эргашовнага нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Агробанк АТБ Пайариқ филиали биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 09.11.2020 йилдаги кредит шартномасига асосан Якка тартибдаги тадбиркор Синдарова Дилфуза Эргашовна (бундан буён матнда “ЯТТ” деб юритилади)га ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 18 ой муддатда қайтариш шарти билан 28 000 000 сўм кредит берилганлигини, жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятини бажармаганлигини, жавобгарнинг 8 614 663 сўм кредит асосий қарзидан, 948 384 сўм фоиз қарздорлиги юзага келганлигини, шу боис даъвогар фойдасига ЯТТдан 8 614 663 сўм кредит асосий қарзи ва 948 384 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, даъво аризасини Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ЯТТ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3 - қисмларига асосан, суд ишни Савдо-саноат палатаси вакили ва ЯТТ иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда ЯТТ суд кунига қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки («Банк») ва якка тартибдаги тадбиркор Синдарова Дилфуза Эргашовна («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 09 ноябр куни 53-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, Банк Қарз олувчига 28 000 000 сўм миқдорида 18 ой муддатга кредит беради, «Қарз олувчи» эса олинган кредит суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтаради. Кредит шартномасининг 1.3-бандига кўра, кредитни қайтариш муддати 07.04.2022 йилгача. Кредит шартномасининг 1.4-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори йиллик 14 фоиз. Даъвогар томонидан ЯТТга 07.12.2020 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 28 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Лекин ЯТТ кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Натижада даъво ариза берилган 2022 йил 20 июн ҳолатига 8 614 663 сўм кредит асосий қарзидан, 948 384 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар ЯТТга 2022 йил 20 июндаги огоҳлантириш хат билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини бартараф этишни сўраган. ЯТТ ушбу огоҳлантириш хатини эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида ЯТТга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогарнинг 2022 йил 05 август куни ҳолатига тақдим қилган маълумотномасига кўра, ЯТТнинг даъвогар олдида муддатли асосий қарзи 8 615 000 сўмни ташкил этади, фоиз қарздорлиги эса мавжуд эмас. Судга даъво аризаси 2022 йил 19 июлда тақдим қилинган. Жавобгар пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, ЯТТ фоиз қарздорлигини 2022 йил 8 июл кунидан 13 июлга қадар амалга оширган, яъни даъво аризаси судга берилгунига қадар фоиз қарздорлигини бартараф этган. Юқоридагиларга кўра суд, ЯТТ дан даъвогар фойдасига 8 615 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаиг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантиришни, 948 384 сўм фоиз қарздорлиги даъво аризаси судга берилгунига қадар сўндирилганлиги сабабли асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, ЯТТдан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, Республика бюджетига ЯТТдан 270 540 сўм давлат божи, даъвогардан 29 460 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 -моддаларига асосланиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор Синдарова Дилфуза Эргашовнадан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 8 615 000 сўм кредит асосий қарзи ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 8 639 000 сўм ундирилсин. Даъво талабининг 948 384 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига Якка тартибдаги тадбиркор Синдарова Дилфуза Эргашовнадан 270 540 сўм давлат божи ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банкидан 29 460 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев