Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/856 Дата решения 05.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асакадонмахсулотлари давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый Боғи эрам довруғи фермер хўжалиги
Source ID 886537 Claim ID 2824756 PDF Hash b7df94e04c43593c... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 243-моддаси ФКнинг 243 law
онуни 24-моддаси онуни 24 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 5 августь 4-1703-2201/856-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Бўстон туман прокурори катта ёрдамчиси А.Сайназаров қатнашувида, Бўстон туман прокуратураси даъвогар - «Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – «Боғи эрам довруғи” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили – Ғ.Джалалов (ишочнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) ва «Боғи эрам довруғи” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб атлади) ўртасида 2021 йил 16 сентябрь куни 99-сонли “Бошоқли дон харид қилиш бўйича” контрактация шартномаси (кейинги ўринларда матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари (1.1, 1.2-бандари)га асосан жавобгар даъвогарга ўзига қарашли бўлган 20.2 гектар ер майдонда жами 53,9 тонна товар дон (кейинги ўринларда матнда “Маҳсулот” деб юритилади)ни топшириш, даъвогар эса етказиб берилган махсулот учун белгиланган нархларда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар шартноманинг 4.1-бандида хўжалик махсулотни шартномада белгиланган белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да махсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилишлигига келишган. Шартномага асосан жавобгар даъвогарга 45.7 тонна маҳсулот етказиб берган бўлсада, бироқ шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан 8.2 тонна маҳсулотни топширмаган. Ўз навбатида, Бўстон туман прокуратураси даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 833 333 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси кўрсатма бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлашлигини, жавобгар шартнома шартларини тўлиқ бажармаганлигини, суд кунига жаримани ихтиёрий тўламаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиршни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, низо жавобгар томонидан тарафлар ўртасида имзоланган шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ жавобгар 2022 йил буғдой хосилидан ўзига қарашли бўлган экин майдонида етиштирган 53.9 тонна буғдой хом-ашёсини белгиланган муддатда ва асортиментда даъвогарга топшириш, даъвогар эса жавобгарнинг буюртмасида кўрсатилган муддатда ва миқдорда сифатли уруғлик билан таъминлаш ва етиштириб берилган махсулот хақини белгиланган муддат ичида тўлиқ хисоб-китоб қилиш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномавий мажбуриятни бажариб, жавобгарнинг буюртмасида кўрсатилган муддатда ва миқдорда уруғлик билан таъминлаган. Бироқ, жавобгар даъвогарга 45.7 тонна маҳсулот етказиб бериб, шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан 8.2 тонна маҳсулотни топширмаган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган жарима ҳам тўғри ҳисобланган, чунки тарафлар шартноманинг 4.1-бандида хўжалик махсулотни шартномада белгиланган белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да махсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилишлигига келишган. Суд шартноманинг мазкур бандини ва маҳсулотнинг бир тоннаси учун амалда шаклланган нарх 3 000 000 сўмни ташкил этган, даъвогар талаб этиши мумкин бўлган жарима суммаси хисобланганда 8200 кг топширилмаган буғдой нархи 24 600 000 сўмни ташкил этиб унинг 30 фоизи 7 380 000 сўмни ташкил этади. Бироқ даъвода 6 833 333 сўм жарима талаб этилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 243-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Суд тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажарилиш даражасини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши лозим бўлган жарима суммасини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 500 000 сўм жарима ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. «Боғи эрам довруғи” фермер хўжалиги ҳисобидан: - «Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти фойдасига 3 500 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев