← Назад
Решение #803921 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2035 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tел/факс: (0-376) 413-71-16,
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
2022 йил 5 август
4-1905-2204/1387-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.А.Рустамов, Узун
туман прокуратурасининг ХХХ манфаатида жавобгар ХХХ ҳисобидан
2.857.381,70 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Денов туманлараро иқтисодий
судининг биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни
иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХ ўртасида
2022 йил 5 январь куни 30-сонли ичимлик ва оқова суви хизматларини
кўрсатиш бўйича (кейинги ўринларда “Шартнома” деб юритилади)
шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.2. бандига асосан таъминотчи истеъмолчини,
сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва истеъмолчидан оқова
сувларни қабул қилиб олиш, 1.3. бандида истеъмолчи таъминотчига,
ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни кейинги ой учун, агар
ҳисобидан етарли миқдорда олдиндан тўлови мавжуд бўлса-да, ҳар ойнинг
10 санасигача 70 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида ошириш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъво аризасида жавобгарга етказиб берилган оқова сув ҳамда
кўрсатилган хизматлар учун 2.857.381,70 сўмлик қарздорлик тўлаб
берилмасдан келинаётганлиги, қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги
огоҳлантириш хати юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан тўловлар
амалга оширилмаганлиги баён қилинган.
Шу сабабли, Узун туман прокуратураси ХХХ манфаатида Денов
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ХХХдан 2.857.381,70 сўм ундиришни сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Суд тарафлар ўртасида низо хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб
чиққан деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади”, деб белгиланган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмида буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт, деб
кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ даъвогар
шартнома бандларида кўрсатилган мажбуриятларни бажариб келган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича олган мажбуриятларни ўз вақтида
ва тегишли тарзда бажармаганлиги оқибатида унга нисбатан 2022 йил
27 июнь куни 2.857.381,70 сўм қарздорлик юзага келган.
ХХХ ҳамда Шўрчи туман ХХХ ўртасида 2022 йил 30 июнь куни
тузилган солиштирма далолатномага кўра 2.857.381,70 сўм қарздорлик
жавобгар томонидан тан олинган.
Жавобгар
шартномавий мажбуриятни тўла бажармагани учун
қарздорлик юзага келгани шартнома солиштирма далолатнома билан
исботини топади. Шу сабабли суд даъво ариза талабини асосли деб,
қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Қайд этилганларга кўра суд даъвони қаноатлантиришни, ҳамда
даъвогар фойдасига жавобгардан 2.857.381,70 сўм қарздорликни ва
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПК
2035-моддаси
иккинчи-тўртинчи
қисмларига
асосан
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу
Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 2035-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
даьво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХдан 2.857.381,70 сўм
қарздорлик ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
ХХХдан республика бюджети суд ҳокимиятини ривожлантириш
жамғармасига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради,
ҳал қилув қарори устидан Денов туманлараро иқтисодий суди орқали
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтирилиши)
мумкин.
З.А.Рустамов