Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/680 Дата решения 18.03.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370258 Claim ID 2753728 PDF Hash 4048e467e973ac7e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
апрель куни ЖПКнинг 224-моддаси апрель куни ЖПК 224 law
апрель куни ЖПКнинг 227-моддаси апрель куни ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
моддалари ва ЖПКнинг 455-моддаси моддалари ва ЖПК 455 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида маърузачи судья: А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси: Ф.Эргашев 2025 йил 18 март куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья З.Камолов, ҳайъат судьялари М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Ахмедовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.Шариповнинг ва маҳкум ФИШнинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарова иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 20.08.2024 йилдаги ҳукмига кўра: ХХХХХХ йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, оилали, 2 нафар фарзандлари бор, маълумоти ўрта, муқаддам бир неча маротаба судланган: 1) Яшнобод (собиқ Ҳамза) туман судининг 1997 йил 8 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 25,169-моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2004 йил 6 февралдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2005 йил 17 июлдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 3 ой 27 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинган; 3) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2006 йил 29 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 226-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖК 57,60-моддаларига асосан 1 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2007 йил 21 августдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 5 ой 8 кун озодликдан маҳрум 1 4) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2012 йил 21 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 25,169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖК 59-моддасига асосан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Зарафшон туман судининг 2014 йил 4 январдаги ажримига кўра, 2013 йил 12 декабрдаги “амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан жазодан озод қилинган; 5) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2017 йил 16 октябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2017 йил 17 ноябрдаги ажримига кўра, ЖК 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган. 2022 йил 15 октябрда жазони тўлиқ ўтаб чиққан. 6) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 19 майдаги ҳукмига кўра, ЖК 226-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари яъни 1.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўланмаган, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Яшнобод МФЙ, истиқомат қилган, иш бўйича 2024 йил 6 апрель куни ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, шу куни ушлаб туриш жойидан озод этилган, 2024 йил 8 апрель куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 9 апрелдаги ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 6 август куни олган ФИШга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан маҳкум ФИШ томонидан келтирилган кассация шикояти асосида жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 йилдаги ҳукмига кўра, ФИШ Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ушбу модда билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 60, 61-моддалари тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 19 майдаги ҳукми билан тайинланган жарима жазосини тўлиқ қўшиш йўли билан ҳар бир жазо турини алоҳида ўташ тартибини белгилаб, узил-кесил ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдорини 5 баравари, яъни 1.500.000 сўм жарима жазоси ва 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни ФИШнинг ушлаб туришда 2024 йил 6 апрель куни бир кун бўлганини инобатга олиб, ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорини 5 баравари, яъни 1.500.000 сўм жарима жазоси ва 9 йил 11 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган. Жазони ўташ муддати 2024 йил 8 апрелдан бошлаб ҳисобланган. ФИШга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилган. ФИШга нисбатан жазони ўташ жойларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чоралари қўлланилган. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин, судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, 0,03 грамм гиёҳвандлик воситаси тадқиқот жараёнида сарфлангани инобатга олиш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, маҳкум ФИШ 2024 йил 6 апрель куни соат тахминан 17:05да “Р” тахаллусли махсус харидор аризасига асосан, эълон қилинган назорат тариқасида гиёҳвандлик воситаси сотиб олиш тезкор тадбири эълон қилиниб, ИИБ ходимлари томонидан Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасида жойлашган “Жиззах” кафе олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Р” тахаллусли махсус харидорга оқ қоғозга ўралган, ичида оқ-сарғиш рангли соф вазни 0,03 граммга тенг бўлган героин гиёҳвандлик воситасини 150.000 сўмга сотиб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотиш жиноятини содир этган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 7 3 апрелдаги 1514-сонли эксперт хулосасига кўра, фуқаро “Р” исмли шахсдан олинган модда таркибида гиёҳванд модда диацетилморфин мавжудлиги, ушбу модда “героин” деб номланиши, героиннинг оғирлиги 0,03 граммга тенглиги аниқланган. Маҳкум ФИШ кассация шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳукмидан норозилигини, туман суди унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва жарима жазоси тайинланганлигини, биринчи инстанция суди томонидан ЖКнинг 7, 8-моддалари ва ЖПКнинг 455-моддаси талабларини инобатга олмаганлигини, судлов ҳайъатидан жарима жазоси қоплаганлигини, унинг ўзи ОИТС касаллигининг 4-босқичида эканлигини, шунинг оқибатида 2-гуруҳ умрбод ногирон бўлганлигини, меҳнатга лаёқатсизлигини, жиноятда очишда фаол қатнашганлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инсонпарварлик принципидан келиб чиқиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, тайинлан жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ миқдорда ёки бошқа енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Кассация инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Ш.Қаландарованинг шикоятни қаноатлантириб бериш ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, иш ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан ФИШга оид ҳукмни ўзгаришсиз шикоятни оқибатсиз қолдиришни лозим деб топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Кассация инстанцияси суди, маҳкум ФИШнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, билдирги, тезкор тадбир ўтказиш тўғрисидаги қарор, пул тақдим этиш баённомаси, ашёни олиш баённомаси, ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосаси ва судга оид наркология экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси, тушунтириш хатлари, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа объектив далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари 4 Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан тўғри малакаланган. Шу билан бирга, биринчи инстанция суди ФИШга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, ёшини, оилавий шароитини енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этиб яна қасддан янги жиноят содир этишини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдорини тайинлаб, ЖКнинг 57-моддасини қўлламасдан, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати Қ И Л А Д И: Маҳкум ФИШга нисбатан бўлган жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 20.08.2024 йилдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Маҳкум ФИШ томонидан келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов Нусхаси аслига тўғри; 5