Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/1478 Дата решения 03.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" Ответчик / Подсудимый "PAYARIQ-KLASTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 888270 Claim ID 2791728 PDF Hash 1151a1bbdbc5868d... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
нинг 18-моддаси нинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz АЖРИМ (кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Пайариқ тумани 4-1406-2201/1478-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили З.Эшимов (13.07.2022 йилдаги 759-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ф.Турсунов (03.08.2022 йилдаги 99-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат корхонасининг жавобгар "PAYARIQ-KLASTER" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) "PAYARIQ-KLASTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хомашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом, Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатига олинган “Уруғлик пахта хомашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисида”ги низомига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПК-4633 - сонли “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Самарқанд вилояти “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар томонидан 2020 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит тўғрисида 55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳолда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”га тақдим этилганлигини, мазкур ҳисоботга асосан жавобгар томонидан 2020 йил ҳосилидан тайёрланган ва экишга сарфланган уруғлик чигит учун маблағлар ажратилиб, юқорида кўрсатилган Низомлар талабларига мувофиқ иккинчи босқичда даъвогарнинг ҳисоб рақамига 2020 йил 31 декабрига қадар ўтказилиб берилиши лозимлигини, бироқ мазкур маблағлар бугунги кунгача даъвогар ҳисоб рақамига келиб тушмаганлигини, жавобгар даъвогар томонидан қонунда белгиланган тартибда маблағларини ундириш бўйича иқтисодий судга даъво аризаси киритилиши хақида 2022 йил 25 март куни 45-/09-234-сонли хатлар билан огоҳлантирилганлигини, лекин огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилганлигини, жавобгар томонидан даъвогарга тўланиши лозим бўлган қарз суммаси 1 212 242 000 сўмни ташкил этганлигини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан 85 867 050 сўм фоиз ҳисобланганлигини, шу боис даъвогар фойдасига жавобгардан 1 212 242 000 сўм асосий қарз, 85 867 050 сўм фоиз маблағларни ундиришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили З.Эшимов ўз тушунтиришида, низони медиатив келишув тузиш йўли билан ҳал этишганлигини билдириб, суддан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили Ф.Турсунов ўз тушунтиришида, медиатив келишув тузилганлиги сабабли суддан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Самарқанд вилояти “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар томонидан 2020 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит тўғрисида 55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳолда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”га тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомда даъвогарга муайян миқдорда тўловлар амалга оширилишлиги назарда тутилган. Бироқ, жавобгар тегишли тўловни амалга оширмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Лекин, суд жараёнида тарафлар медиатив келишувга эришган. Медиатив келишув медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан тузилган. ИПКнинг 107-моддаси 1-қисми 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга кўра суд, тарафлар ўртасидаги низо юзасидан медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 18-моддаси 1-қисми 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ қайтарилиши керак. Қонун иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Даъвогар 10.06.2022 йилдаги тўлов ҳужжати билан жами 1 298 109 050 сўм даъво талаби учун унинг 2 фоизи миқдорида, яъни 25 962 181 сўм давлат божи тўлаган. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогар тўлаган 25 962 181 сўм давлат божини унга қайтаришни, даъвогар ихтиёрий тўлаган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 107, 195-моддаларга асосланиб, суд ажрим қилди : "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат корхонасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат корхонасига 25 962 181 сўм миқдорида тўланган давлат божи қайтарилсин. Ажрим чиқарилган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев