← Назад
Решение #804570 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 71 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 110 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 111 | — | law | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
Тел: (74) 223-60-64,
факс: 223-60-37,
Веб-сайт: www. sud.uz,
эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Андижон шаҳри
4-1701-2202/2065-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида
даъвогар – Андижон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Хақиқат чинори” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар –
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Водий нефт ва газ қазиб чиқариш
бошқармаси ҳисобидан 982 304 000 сўм зарар ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар - фермер
хўжалиги раҳбари М.Қурбонов, вакили С.Дадахонов( шахсини тасдиқловчи
ҳужжат ва ишончнома асосида), жавобгар– “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакили Р.Шарипов,
“Водий нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармаси раҳбари М.Анарбоев (ишончнома
ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), ишга жалб қилинган “Баҳолаш ва
консалтинг маркази” масъулияти чекланган жамияти директори Х.Матанов
(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), Андижон вилояти Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакили А.Алиев (ишончнома асосида),
Андижонсой ирригация тизими бошқармаси вакили Ш.Мусаев(ишончнома
асосида), Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси вакиллари М.Мурзакадирова, Ш.Давлятова, Н.Азимова(хизмат
гувоҳномалари, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 1-суд мажлислари залида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар – Андижон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши “Хақиқат чинори” фермер хўжалиги манфаатида Андижон
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Водий нефт ва газ қазиб чиқариш
бошқармаси ҳисобидан 982 304 000 сўм зарар ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар – Андижон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида кенгаш вакили иштирок этмади.
Суд мазкур ҳолатда ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра кенгаш вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар фермер хўжалиги раҳбари ва
вакили ўз кўрсатмаларида даъвони қўллаб-қувватлаб, фермер хўжалигига
ажратилган ер майдонига “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Водий нефт ва газ
қазиб чиқариш бошқармаси(собиқ Андижоннефт АЖ)га қарашли нефтни қайта
ишлаб масканидан 2018-2020 йиллар давомида нефт қолдиғи ва чиқинди сувлари
оқизиб юборилганлиги сабабли фермер хўжалиги ер майдонлари яроқсиз ҳолатга
келганлиги натижасида 17.03.2021 йилда Андижон вилояти ва Андижон
туманидаги мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тузилган “Андижон
туманидаги “Хақиқат чинори” фермер хўжалигига етказилган зарар миқдорини
ҳисоб-китоб қилиш бўйича” далолатномага кўра жами 982 304 000 сўм зарар
етказилганлиги кўрсатилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз кўрсатмаларида
даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлиги, муқаддам айнан шу мазмундаги
даъво талаби Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2004/871-сонли
иқтисодий иши доирасида кўриб чиқилиб, даъво ариза бўйича суднинг
15.09.2020 йилда ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини билдириб, мазкур даъво
ариза бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни сўраб,
илтимоснома тақдим этди.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб,
тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, ишга жалб этилган процесс
иштирокчиларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра мазкур
иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Хусусан, даъвогар - Андижон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат этиб, жавобгар - “Андижоннефт” АЖ ҳисобидан “Хақиқат
чинори” фермер хўжалиги ҳисобига 42 639 244 сўм ҳақиқий зарар, ерларни экинга
тайёрлаш учун қилинган 3 000 000 сўм ва 4 460 000 сўм баҳолаш хизмати учун,
2018 йил учун 104 740 252 сўм, 2019 йил учун 104 740 252 сўм бой берилган фойда,
зарарланган ерни тиклаш учун ҳисобланган 840 633 155 сўм пул маблағларини ва
олдиндан тўланган почта харажатларини ундириш, давлат божини жавобгарга
юклашни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судида иш ҳажми ошгани сабабли мазкур
иқтисодий иш Андижон вилояти иқтисодий суди раисининг 5-сон фармойиши
билан Асака туманларо иқтисодий суди иш юритувига юборилган бўлиб, Асака
туманлараро иқтисодий суди томонидан мазкур иқтисодий иш иш юритувга
олиниб, мазмунан кўриб чиқилган.
Мазкур даъво ариза бўйича Асака туманлараро иқтисодий судининг
15.09.2020 йилдаги 4-1701-2004/871-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув
қарорига кўра, даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ
ҳисобидан “Хақиқат чинори” фермер хўжалиги фойдасига 4 660 000 сўм зарар ва
17 840 сўм почта харажати ундириш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳисобидан 223 000 сўм
давлат божи Республика бюджети ва суд ҳокимиятини ривожлантириш
департаменти ҳисобига ундириш белгиланиб, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарорида даъвогарнинг кўриб чиқилаётган
иқтисодий ишнинг қўзғатилишига асос бўлган даъво аризада кўрсатилган айнан
бир мазмундаги важлар муҳокама қилиниб, даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, ушбу важлар қилиниб, қаноатлантириш рад этилган.
Шунингдек, Асака туманлараро иқтисодий судининг 15.09.2020 йилдаги
4-1701-2004/871-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори ҳозирги кунда ўз
кучида бўлиб, бекор қилинмаган ёки ўзгартириш киритилмаган.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига
қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Бундан ташқари, ИПКнинг 71-моддасига кўра, суд фақат ишга алоқадор
бўлган далилларни қабул қилади.
Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш
материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги
суд ҳужжатида акс эттирилади.
Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Шу билан бирга, ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган
бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Мазкур Кодекснинг 110-моддасининг 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан
иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва
ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно суд иш юритишни тугатади.
Суд мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талабидаги важлар муқаддам суд
инстанциясида муҳокама қилиниб, тарафлар ўртасидаги айнан шу мазмундаги
даъво бўйича суд ҳужжати қабул қилинганлиги, ушбу суд ҳужжати қонуний кучга
кирганлиги, ҳозирда бекор қилинмаганлиги, ёки ўзгартирилмаганлигини инобатга
олиб, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу даъво талаблари билан
келишмайди.
ИПКнинг 111-моддасига кўра, иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим
чиқаради. Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек
ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини
бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш
тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилади.
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран
мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Суд мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси талабларидан келиб чиқиб, ушбу иқтисодий иш бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 18-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божи тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси олдиндан
давлат божи тўловисиз иш юритишга олинган.
Бундан
ташқари,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
10.10.2017 йилдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3318-сон Қарорининг 3-банди, 6-хатбошисига кўра, Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги белгиланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
19.12.2020 йилдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли Қарорининг 17-банди, 4-хатбошисида давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)
кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати
кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилиши, бунда “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш
юритиш тугатилган ҳоллар мустасно эканлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Мазкур талаблардан келиб чиқиб, суд даъво ариза қаноатлантириш рад
этилмай, балки, иш юритиш тугатиш лозим топилганлигини инобатга олиб, иш
бўйича тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириш, даъво талабига
мутаносиб давлат божи ва видеоконференцалоқа харажатини даъвогар – “Хақиқат
чинори” фермер хўжалиги ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 71-73, 110, 111, 118, 170, 195 ва 196-моддаларини қўллаб,
суд
а ж р и м қ и л а д и:
жавобгар - “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакили Р.Шариповнинг иш юритишни
тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин.
даъвогар – Андижон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг “Хақиқат чинори” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар –
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Водий нефт ва газ қазиб чиқариш
бошқармаси ҳисобидан 982 304 000 сўм зарар ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган 4-1701-2202/2065-сонли
иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво ариза бўйича тўланган 24 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Даъвогар - “Хақиқат чинори” фермер хўжалиги ҳисобидан:
Республика бюджети, суд ҳокимияти органлари фаолиятини ривожлантириш
жамғармасига 19 646 080 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран
мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги тарафларга тушунтирилсин.
Мазкур ажрим устидан белгиланган тартибда апелляция шикояти
бериш(протест келтириш) мумкинлиги тарафларга тушунтирилсин.
Ажрим нусхалари тарафларга юборилсин.
Раислик қилувчи,
судья
Ж.К.Мамитов