← Назад
Решение #804641 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 48 | — | law | |
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 03 август
4-1905-2201/516-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ҳусанов С.Ж., судья ёрдамчиси
Ж.Муродовнинг котиблигида даъвогар ХХХнинг даъвогар АТ ХХХнинг манфаатида
жавобгар –»ХХХ» МЧЖдан 587 687 100 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 213 704 400
сўм муддати ўтган кредит қарзи, 46 732 000 сўм фоизи, 26 043 650 сўм пеня жами 874 167
150 сўм ва 21 600 сўм почта харажати ундириш, ундирувни «ХХХ» хусусий корхонаси
томонидан гаровга қўйилган ХХХда жойлашган «ХХХ ва «ХХХ» МЧЖга тегишли ушбу
манзилдаги 1-қаватда жойлашган «ХХХ» биноларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни юритилган иқтисодий ишини АТ ХХХнинг ишончли вакили ХХХ
(10/30-сонли 08.06.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокида, –»ХХХ» МЧЖ ишончли
вакили бошлиғи ХХХ (паспорт, низом асосида) иштирокисиз, ишончли вакили ХХХ (10сонли 21.06.2022 йилги ишончнома асосида) иштирокисиз, жавобгар «ХХХ» хусусий
корхонаси ишончли вакили бошлиғи ХХХ (паспорт, низом асосида) иштирокисиз, иш
юритувчиси ХХХ иштирокисиз, Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасидан баён этилишича, АТ ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади)
«ХХХ» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 28.05.2019 йилда
тузилган 332-сонли кредит шартномасига асосан жихозлар сотиб олиш ва айланма
маблағларни тўлдириш мақсадида 36 ой муддатга йиллик 16 фоиз тўлаш 12 ой асосий
ққарзни кечиктириш имтиёзли давр билан шарти билан 1 000 000 000 сўм миқдорида кредит
ажратилгани, жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича
тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, 213 704 400 сўм кредит асосий қарзи, 46 732 000
сўм кредит фоизи жами 260 436 400 сўм тўламасдан келган. даъвогар манфаатида даъвогар
ХХХ даъво ариза киритиб, жавобгар –»ХХХ» МЧЖдан 587 687 100 сўм муддатли асосий
кредит қарзи, 213 704 400 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 46 732 000 сўм муддати ўтган
кредит фоизи, 26 043 650 сўм пеня, 21 600 сўм почта харажати ундириш, ундирувни «ХХХ»
хусусий корхонаси томонидан гаровга қўйилган ХХХда жойлашган «ХХХ ва «ХХХ» МЧЖга
тегишли ушбу манзилдаги 1-қаватда жойлашган «ХХХ» биноларига қаратишни сўраган.
Даъвогар ХХХ ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган.
Суд палата аризасини қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва
170-моддаси иккинчи қисмига асосан ХХХ вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар банк вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит
шартномани тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб берилиб,
ҳисоб рақамидан чиқим қилинганини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар 213 704 400 сўм
асосий қарз ва 46 732 000 сўм фоиз қарз график тўловини амалга оширмаганини, даъвони
қаноатлантириб, гаровга қаратишни сўради.
Жавобгар «ХХХ» МЧЖ вакили муқаддам суд мажлисларида иштирок этиб, ўз
тушунтиришида ҳақиқатан ҳам кредитни ўз вақтида тўлай олмагани, ҳозирда кредит қарзини
қоплаш чораларини кўраётганини баён қилиб, бир неча марта суд мажлисини қолдиришни
сўраган бўлсада, охирги 2022 йил 03 август кунги суд мажлисида хабардор этилган бўлсада
келмади, ўз фикр ва эътирозларини судга тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
ИПКнинг
128-моддаси
1-қисми
ва
170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар «ХХХ» МЧЖ вакили иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Жавобгар «ХХХ» хусусий корхонаси вакили муқаддам суд мажлисларида иштирок этиб,
ўз тушунтиришида ҳақиқатан ҳам кредитни ўз вақтида тўлай олишмагани, ҳозирда кредит
қарзини қоплаш чораларини кўрилаётганини баён қилиб, бир неча марта суд мажлисини
қолдиришни сўраган бўлсада, охирги 2022 йил 03 август кунги суд мажлисида хабардор
этилган бўлсада келмади, ўз фикр ва эътирозларини судга тақдим этмади.
Суд «ХХХ» хусусий корхонаси суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тилхат асосида
хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади, ўз фикр ва эътирозларини судга
тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
ИПКнинг
128-моддаси
1-қисми
ва
170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар «ХХХ» хусусий корхонаси вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф фикр ва тушунтиришларини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарларга юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 25-бандида қайд этилишича, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз
мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, АТ ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади) «ХХХ»
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 28.05.2019 йил куни тузилган
332-сонли кредит шартномасига асосан жихозлар сотиб олиш ва айланма маблағларни
тўлдириш мақсадида 36 ой муддатга йиллик, 16 фоиз тўлаш шарти билан 1 000 000 000 сўм
миқдорида кредит ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов
графиги бўйича 213 704 400 сўм кредит асосий қарзидан ва 46 732 000 сўм кредит фоизидан
тўловни кечиктирган,
тўлов графигини бузилишини бартараф этмаган. Кредит
шартномасида 4.3.3 бандида кредит қарзини бир ойдан ошиқ муддатга кечиктирилса, кредит
қарзини муддатидан олдин ундиришга олиб келиши белгиланган.
Юқоридагига кўра суд даъвогар банк ҳисобига жавобгар –“ХХХ” МЧЖдан 587 687
100 сўм муддатли асосий кредит қарзи муддатидан олдин, 213 704 400 сўм муддати ўтган
кредит қарзи, 46 732 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ундириш ҳақида асосли талаб
қўйилган деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
№13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги
ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда,
кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган
кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси иккинчи қисмига
кўра қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, даъвогар 26 043 650 сўм пеня ҳисоблаган бўлсада, аниқ неча кунга
ҳисоблангани, қайси кундан қайси суммага ҳисоблаганини тасдиқловчи далиллар тақдим
этмади. Суд пеняни аниқ ҳисоб китоби тақдим этилмагани сабабли суд даъво аризани ушбу
талаби асослантирилмагани ва исботланмагани сабабли рад этишни лозим топади.
Зеро, Ўз. Рес. ИПКнинг 13-моддаси тўртинчи қисмига кўра тадбиркорлик
субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат
қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда
қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага
келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик
субъектининг фойдасига талқин этилади.
Шунингдек даъво аризада ундирувни «ХХХ» хусусий корхонаси томонидан гаровга
қўйилган ХХХда жойлашган «ХХХ ва «ХХХ» МЧЖга тегишли ушбу манзилдаги 1-қаватда
жойлашган «ХХХ» биноларига қаратишни сўраган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкинлиги назарда тутилган.
2019 йил 29 май кунги нотариал тузилган Ипотека шартномасига кўра «ХХХ»
хусусий корхонаси томонидан ХХХда жойлашган «ХХХ ва «ХХХ» МЧЖга тегишли ушбу
манзилдаги 1-қаватда жойлашган «ХХХ» бинолари гаровга қўйилган.
Бундай ҳолатда, гаров «ХХХ» хусусий корхонаси томонидан ХХХда жойлашган
«ХХХ ва «ХХХ» МЧЖга тегишли ушбу манзилдаги 1-қаватда жойлашган «ХХХ»
биноларига қаратиш ҳақида асосли талаб билдирилган бўлиб, кредит қарз тўланмаганини
инобатга олиб, кредит қарздорлиги гаров мулки «ХХХ» хусусий корхонаси томонидан
ХХХда жойлашган «ХХХ ва «ХХХ» МЧЖга тегишли ушбу манзилдаги 1-қаватда
жойлашган «ХХХ» биноларига қаратиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш лозим.
Суд иш юзасидан ишда иштирок этаётган шахсларнинг важларини тинглаб, даъвони
қаноатлантиришни, қаноатлантирилган талаблар бўйича жами 16 962 470 сўм давлат божини
жавобгарлардан, даъвонинг рад этилган қисми бўйича 520 873 сўм давлат божини банкдан
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан ундиришни,
жавобгар «ХХХ» МЧЖдан 21 600 сўм олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар баанк
ҳисобига ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўз. Рес. ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу
келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128,
176-186-моддалари, Ўз.Рес ФКнинг 236, 279, 333, 732, 735, 736, 744 -моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
АТ ХХХнинг ҳисобига «–»ХХХ» МЧЖдан 587 687 100 сўм муддатли асосий кредит
қарзи, 213 704 400 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 46 732 000 сўм фоизи, жами 848 123 500
сўм ва 21 600 сўм почта харажати ундирилсин.
ХХХ» МЧЖдан ва гаров ҳисобидан
16 962 470 сўм давлат божи
Ўзбекистон
Республикаси бюджетига ундирилсин.
АТ ХХХ ҳисобидан 520 873 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси бюджетига
ундирилсин.
Кредит қарз ва суд харажати ундируви ундирувни «ХХХ» хусусий корхонаси
томонидан гаровга қўйилган ХХХда жойлашган «ХХХ ва «ХХХ» МЧЖга тегишли ушбу
манзилдаги 1-қаватда жойлашган «ХХХ» биноларига қаратилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
бериши мумкин.
С.Ж.Хусанов