← Назад
Решение #805051 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
Тел: (74) 223-60-64, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www. sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2203/2800-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида аризачи -Андижон шаҳар
Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар – "SAFAR BEXATAR" масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги электрон тарздаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни аризачи вакили А.Абдурахмонов (ишончнома асосида) иштирокида
(жавобгар вакили иштирок этмади) Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида
ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи - Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Андижон туманлараро
иқтисодий судига электрон тарздаги ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - "SAFAR
BEXATAR" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Аризачи вакили ўз кўрсатмасида - даъвони қўллаб-қувватлаб, "SAFAR BEXATAR"
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан
олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органларига топширилмай
келинаётганлиги сабабли Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг қарори билан
жавобгар - "SAFAR BEXATAR" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, инспекция
томонидан жавобгар - "SAFAR BEXATAR" масъулияти чекланган жамиятига юборилган
хабарномада жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича
барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида
иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига юборилган бўлсада, жавобгар томонидан суд кунига қадар 2022 йил апрель ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар тақдим этилмай келинаётганлиги
учун судга ариза киритилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд
мажлисида иштирок этмади ва аризачининг талабларига эътирозини билдирмади.
Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларда суд мажлиси ўтказилиши вақти ва
жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарнинг электрон шахсий кабинетига
етказилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд.
Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, жавобгар вакили иштирокисиз иқтисодий ишни
кўриб чиқишни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларига кўра, "SAFAR BEXATAR"
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан
олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органларига топширилмай
келинаётганлиги сабабли Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг қарори билан
жавобгар - "SAFAR BEXATAR" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, инспекция
томонидан жавобгар - "SAFAR BEXATAR" масъулияти чекланган жамиятига юборилган
хабарномада жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича
барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида
иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига юборилган бўлсада, жавобгар томонидан суд кунига қадар 2022 йил апрель ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар тақдим этилмай келинаётганлиги
учун судга ариза киритилган.
Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда
қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ
тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим
этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.
Шунингдек, СКнинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур ҳолатда жавобгар - "SAFAR BEXATAR" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар
тақдим этилмай келинаётганлиги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот тақдим
этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар
тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи
навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл
қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш
ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Жавобгар томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича ҳисоботлар тақдим этилмай келинаётганлиги Андижон шаҳар Давлат солиқ
инспекцияси аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда аризачи вакилининг
кўрсатмалари билан билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддаси,
3-қисми, 4-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб
қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб
қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ и л а д и:
Аризачи - Андижон
шаҳар
Давлат
солиқ
инспекциясининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар - "SAFAR BEXATAR" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларининг чиқиш қисми 2022 йил апрель ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ бўйича бўйича ҳисоботни давлат солиқ хизмати органларига
тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар - "SAFAR BEXATAR" масъулияти чекланган жамиятига хизмат
кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга
сабаб бўлган ҳолатлар, яъни, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан молиявий ва (ёки)
солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан, давлат солиқ
органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Ж.К.Мамитов