Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2201/1199 Дата решения 03.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Багатский межрайонный экономический суд Судья Давлатов Баходир Худайберганович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый KARIM SAID ORTIQ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 875978 Claim ID 2842111 PDF Hash cb0e5fa3fafa049e... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
кодекси 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 273-моддаси кодекси 273 code_article
Мазкур кодекснинг 111-моддаси Мазкур кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BOG’OT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BOGOT INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 220200, Bog’ot t, Navro’z ko‘chasi,104 220200, Bagot d, Navro’z street,104 h е-mail: i.bogot@sud.uz Tel: (+99862) 315-35-77, Fax: (+99862) 315-35-44 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот туман 4-2203-2201/1199-сонли иш Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Давлатов раислигида, судья ѐрдамчиси Р.Жуманиѐзов котиблигида, Боғот туманлараро иқтисодий суди биносида биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, Аризачи: Днинг Жавобгар: Жнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили ДВ (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Д, Боғот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ж томонидан 2022 йил май ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлиги сабабли солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ѐки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан суд мажлисини жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Аризачи вакили тушунтириш бериб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни мазкур тоифадаги низолар бўйича тарафларнинг давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Аризада баѐн қилинишича, солиқ тўловчи томонидан 2022 йил май ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим қилинмаган. Шундан сўнг солиқ органининг солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кунга тўхтатиб туриш бўйича қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ кодексининг 273-моддаси талабига кўра солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги назарда тутилган. Мазкур кодекснинг 111-моддаси талабига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаѐтган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ѐки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаѐтган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Аризачининг талаблари ишда тақдим қилинган ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги сабабли суд аризани тўлиқ қаноатлантириб, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тегишли солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим қилингунга қадар вактинчалик тўхтатиб қўйишни ҳамда тарафларнинг мазкур низо тоифаси бўйича давлат божи ва почта харажати тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 82, 111, 273-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 128, 170, 217, 221, 222 моддаларини қўллаб суд, қ а р о р қ и л а д и: Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар Солиқ кодексининг 111моддасига асосан солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим қилингунга қадар (ойлик иш ҳаққи ва мажбурий тўловлардан ташқари қисми) тўхтатиб турилсин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчилигига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Хоразм вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Б.Давлатов