Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2079 Дата решения 03.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MAROQAND NEFT BAZASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "RAVSHAN BOBO" фермер хўжалиги
Source ID 888271 Claim ID 2828962 PDF Hash 43c763b672517dc8... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2079-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Сайфиев (20.08.2022 йилдаги 01-01/384-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “RAVSHAN BOBO” фермер хўжалигига нисбатан дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнд Савдосаноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “RAVSHAN BOBO” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) фойдасига 60 068 982,64 сўм дебитор қарзни ундиришни, даъво аризани Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига мувофиқ ишни Савдо-саноат палатаси ва жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, қўшимча равишда жавобгар суд кунига қадар қарздорликни тўламаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар (Маҳсулот сотувчи) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида 2019 йил 20 февралда №69-сонли “Қишлоқ хўжалик корхоналарига нефт маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида” шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 1-бандига асосан “Етказиб берувчи” “Хўжалик”ка ёнилғи мойлаш маҳсулотлари (дизел ёқилғиси, мой ва бошқа маҳсулотлар)ни етказиб бериш, “Хўжалик” эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 3.3-бандига кўра, хўжалик етказиб берилган нефт маҳсулотлари учун олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлайди. Даъвогар 16.08.2019 йилдаги 86172-сонли ҳисоб-фактурага асосан 5 292 000 сўмлик, 30.10.2019 йилдаги 82149-сонли ҳисоб-фактурага асосан 25 207 200 сўмлик, 29.11.2019 йилдаги 69273-сонли ҳисоб-фактурага асосан 15 120 000 сўмлик, 07.01.2020 йилдаги 69608-сонли ҳисоб-фактурага асосан 17 100 000 сўмлик, жами 62 719 200 сўмлик нефт маҳсулотларини етказиб берган, жавобгар вакиллари уларни ишончнома орқали қабул қилиб олган. Бундан ташқари, жавобгар 20.12.2019 йилдаги 151-сонли шартнома билан 21 738 839,45 сўм, 20.12.2019 йилдаги 152-сонли шартнома билан 11 805 265,88 сўм, 20.12.2019 йилдаги 153-сонли шартнома билан 15 987 861,14 сўм ва 20.12.2019 йилдаги 154-сонли шартнома билан 18 291 882,13 сўм, жами 67 823 848,6 сўм учинчи шахсларнинг даъвогар олдидаги қарздорлигини ўз зиммасига олган. Лекин жавобгар тегишли тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада даъвогар олдида 60 068 982,64 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарга дебитор қарздорликни 10 кун муддатда тўлаб бериш тўғрисида 09.06.2022 йилда 12-02/225-сонли талабнома юборган. Жавобгар талабномани эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси судга дебитор қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги шартномалар, ҳисоб-фактуралар билан ўз исботини топганлиги сабабли қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби қонуний ва асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 60 068 982,64 сўм ундиришни лозим топди. иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 60 068 982,64 сўм дебитор қарзни ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 1 201 379,65 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 112, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “RAVSHAN BOBO” фермер хўжалигидан “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 60 068 982,64 сўм дебитор қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 60 092 982,64 сўм ундирилсин. “RAVSHAN BOBO” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1 201 379,65 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья Б.Х.Жураев