← Назад
Решение #805106 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 216 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 217 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ
ANDIJON VILOYATI
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170700, Qo’rg’ontepash, Mustaqillikko’chasi 50-a
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик,д. 50-а
Веб-сайт: www.oliysud.uzэл.почта:
i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
1701-2202/2625-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суд, судья Б.Сатвалдиев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, даъвогар - Андижон вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар - “Fabvs” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
70.468.439 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили
- М.Қадиров (ишончнома асосида)лар иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнларда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Fabvs”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан
70.468.439 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва даъвогарнинг даъво
талабларига ўз эътирозини билдирмади, иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлиси
ўтказилиши хақидаги ажрим нусхасини олганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,170-моддасига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин, шу сабабли суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин
деган ҳулосага келган.
Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ почта харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Андижон вилоят бош бошқармасининг 2021 йил 10 декабрдаги 23-18/170-сонли ҳамда
2022 йил 10 майдаги №23-18/75-сонли “Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов
интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 464-сонли
қарорига асосан 2022 йил 1 май ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорликлар
аниқланган.
Унга кўра, “Fabvs” масъулияти чекланган жамияти билан Қирғизистон
Республикасининг “SHEK LLC” компанияси ўртасида 2020 йил 27 апрел кунги
№ЕХ-01-сонли импорт контракти имзоланган, мазкур контрактга асосан 21.863,4 АҚШ
доллари миқдорида, Қирғистон Республикасининг “ААКС” компанияси ўртасида
2020 йил 01 майдаги №ЕХ-02-сонли импорт контракти имзоланган, мазкур контрактга
асосан 14.614 АҚШ доллари миқдорида ҳамда ОсОО “СПЕЙС” компанияси ўртасида
2020 йил 01 июнь кунги №ЕХ-1-сонли импорт контракти имзоланган, мазкур контрактга
асосан 6.356 АҚШ доллари миқдорида жами бўлиб 42.833,4 АҚШ доллари миқдорида
180 кундан ўтган дебитор қарздорлиги аниқланган. Ушбу 180 кунли муддат 28.10.2021
йилда, унинг қўшимча 90 календар кунлик муддати 26.01.2022 йилда, белгиланган
муддатдан 185 кун ўтган муддати 01.05.2022 йилда якунланган. Шунингдек,
қонунчиликда белгиланган муддати ўтган дебитор қарздорлик ўз вақтида
ундирилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги қарори
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига мувофиқ даъвогар
жавобгарга 70.468.439 сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлашни
сўраб, 02.02.2022 йил куни 22-04701-сонли, 27.05.2022 йил куни 22-31834-сонли
талабномалар билан мурожаат қилган, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилгандан сўнг, жавобгарга нисбатан 70.468.439 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 216-моддасига
мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда
тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда
кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 217-моддасига
мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: фаолиятни тугатиш; атроф
табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки)
қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан
фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа
ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш
кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган
ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек
юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан
олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари
мустасно; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни
(рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар
(рухсатномалар) мустасно. Суд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир
чораларини ҳам қўллаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-бандига
асосан, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар
тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига
тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг
миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо
фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига
кўра, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил
бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда
тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг
27-банди талабларини бузилган.
Қайд этилган ҳуқуқ нормаларида келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-бандига мувофиқ жавобгарга жами
42.833,4 АҚШ долларидаги муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 5 ва 10
фоизи, яъни 70.468.439 сўм миқдорида талабнома расмийлаштирилган кунги Марказий
банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган валюта курси (02.02.2022 йилда
1$=10813 сўм, 27.05.2022 йилда 1$=11045,25 сўм) бўйича 70.468.439 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Қонуннинг
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган .
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд жавобгардан давлат божи
ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йил
кунги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 283-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ИПК 118, 215, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “FABVS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш
ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 70.468.439 сўм молиявий жарима
қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда ундириш
даъвогар зиммасига юклатилсин.
Жавобгар - “FABVS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатларини ундириш
бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида
апелляция шикояти бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари
бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага
олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган
тақдирда:
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди;
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг
90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида - иш юритиш
тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади
(давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан);
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк
ҳисобварағига қайтариб берилади.
Раислик қилувчи
Б.Сатвалдиев