← Назад
Решение #805156 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 437 | — | code_article | |
| онуннинг | 31 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 311 | — | law | |
| ФКнинг | 312 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодексини | 276 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судъя Ҳ.Турсунов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судъя М.Бозоров
Қарши шаҳри
4-1801-2203/905-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
А.Арзиев ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Т.Усмоновнинг котиблигида, жавобгар «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти
томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2203/905-сонли
иқтисодий иши бўйича 2022 йил 25 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори
устидан берилган апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд
мажлисида жавобгардан жамият вакиллари С.Бекназаров, Н.Норқобилов
(ишончнома асосида) ва даъвогардан жамият раҳбари Х.Мурадов вакили
Б.Назаров (ишончнома асосида) лар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси,
даъвогар “ЯСЕН СЕРВИС” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ўзбекнефтгаз” акциянерлик
жамияти ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс “Ўзбекистон Республикаси Электрон кооперацияси
портали”га нисбатан 182 256 480 сўм жарима, 255 159 072 сўм пеня ва
39 513 600 сўм закалат пулини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 апрелдаги ажрими билан ишга қўшимча жавобгар
сифатида Ўзбекистон Республикаси Электрон кооперацияси портали жалб
этилган.
Биринчи босқич судининг 2022 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик
жамияти томонидан апелляция шикояти берилган.
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция
шикоятида биринчи босқич суди ишдаги далиллар ҳар томонлама баҳо
бермаганлиги, даъвогар томонидан 2022 йил 9 февралдаги 099596-сонли
“Кефир 2,5” маҳсулотини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузилганлиги
лекин “Ясен Сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан сифатсиз
маҳсулот тақдим этилганлиги сабабли, ушбу кефир маҳсулотини олиш рад
этилганлиги
бу
ҳақда
2022
йил
10
мартда
далолатнома
расмийлаштирилганлиги, СЭС идораси томонидан ҳам маҳсулот сифати талаб
даражасида эмаслиги ҳақида хулоса берилганлигини баён этиб, апелляция
шикоятини тўлиқ қаноатлантириш сўралган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни биринчи босқич судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар жамият раҳбари ва вакили
биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини қаноатлантиришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Электрон кооперацияси
портали иштирок этмади ва ўзининг ишончли вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
274-моддаси 3-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат
манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг
келмаганлиги мустасно.
Бундай ҳолда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Электрон
кооперацияси портали вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим
топади.
Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб ва берган фикрларини муҳокама қилиб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан, суднинг 2022 йил 25 апрелдаги ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “ЯСЕН СЕРВИС” масъулияти чекланган жамияти электрон
савдо порталида ғолиб деб топилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 9 февралда
099596-сонли сони 493920, нархи 3690 сўм, жами қиймати 1 822 564 800 сўм
бўлган кефир (2.5% 0.5 литр қадоқланган) маҳсулотини етказиб бериш бўйича
шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш мақсадида 39 513 600 сўм миқдорида закалат пули
тўланган.
Тарафлар ўртасида туззилган шартноманинг 3.2-бандида жавобгарнинг
асосий мажбуриятларидан бири сифатида шартнома шартлари бўйича
товарларни қабул қилиш ва шартноманинг 2.1-банди бўйича 100 фоиз
тўловларни амалга ошириши лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра буюртмачи (жавобгар) зиммасига
шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 банк куни ичида 100 фоиз шартнома
суммасини ҳисоб-клиринг палатаси оператори ҳисоб-рақамига ўтказиб
бериши юклатилган.
Ўз навбатида даъвогарнинг асосий мажбуриятлари сифатида 5 иш куни
ичида келишилган маҳсулотни етказиб бериши белгиланган.
Даъвогар томонидан дастлаб 2022 йил 21 февралда ва 2022 йил 2 мартда
жавобгарга шартномада кўрсатилган маҳсулотлар тайёр ҳолатга
келтирилганлиги ҳамда маҳсулотни олиш ҳақида хабарнома берилган.
Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини бажаришдан бир
томонлама бош тортиб, маҳсулотларни олмаган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, жавобгар маҳсулотни қабул қилиб
олмаганлиги сабабли пеняни,жарима ва заклат пулини ундириш ҳақида судга
мурожаат қилган.
Биринчи босқич суди жаримани қисман қаноатлантириб, заклат
тўловини ундириб, пеняни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли
хулосага келган.
Чунки, Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида
буюртмачи ва етказиб берувчи шартнома шартларини бажармаган ҳолларда
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига кўра жавобгар бўлиши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига
мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир
шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди.
ФКнинг 244-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб
олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
28 декабрдаги 175-сонли “Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ
низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг
2-бандида товарларни танлаб олмаслик деганда маҳсулот етказиб
берувчининг омборидан сотиб олувчи (олувчи)нинг товарларни шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда олиб чиқиш (олиш) мажбуриятини
бажармаслиги тушунилиши, 6-бандида товарларни танлаб олмаслик билан
боғлиқ низоларни кўриб чиқишда иқтисодий судлар тарафлар учун мажбурий
бўлган қоидалар ёки товарларни танлаб олиш (топшириш) тўғрисидаги
тартибдан, шартнома шартларидан келиб чиқишлари ва тарафлар томонидан
бу шартларга риоя қилинишини текширишлари лозимлиги, хусусан, агар
товарларни танлаб олиш сотиб олувчи (олувчи) томонидан маҳсулот етказиб
берувчининг товарларнинг топширишга тайёрлиги ҳақидаги билдириш
хатида кўрсатилган маълум бир муддат ичида амалга оширилиши лозим
бўлган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи томонидан ушбу билдириш
хатининг юборилганлиги текширилиши лозимлиги, агар сотиб олувчининг
(олувчининг) товарни олиш учун келишининг аниқ муддатлари шартнома
билан белгиланган бўлса ёхуд улар белгиланмаган ҳолларда ва маҳсулот
етказиб берувчи томонидан товарнинг топширишга тайёр эканлиги ҳақидаги
билдириш хати ўз вақтида юборилган бўлиб, сотиб олувчи (олувчи) товарни
олиш учун маҳсулот етказиб берувчининг омборига (базасига) келмаган бўлса,
маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчининг (олувчининг) келмаганлик
ҳолатини исботлашга мажбур эмаслиги, бундай ҳолда сотиб олувчи (олувчи)
товарни олиш учун маҳсулот етказиб берувчининг омборига ўз вақтида
келганлигини, шунингдек сотиб олувчи (олувчи) ҳозир бўлган пайтда
маҳсулот етказиб берувчининг омборида шартномада келишилган товарнинг
мавжуд бўлмаганлигини исботлаш мажбурияти унинг зиммасида бўлиши
тўғрисида тушунтириш берилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига кўра товарларни танлаб
олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда
(даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз равишда рад
этганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз
муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез
бузиладиган товарлар бўйича эса 10 фоиз миқдорида жарима тўлайди.
Мазкур қонун ҳужжатларидан келиб чиқиладиган бўлса, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари бир томонлама асоссиз равишда
бажарилмасдан келинган.
Шунингдек, апелляция судлов ҳайъати жавобгар вакиллари томонидан
келтирилган важлар билан келиша олмайди. Сабаби, даъвогар вакили
иштирокисиз жавобгар вакиллари томонидан 2022 йил 10 мартда тузилган
далолатномада маҳсулот сифатсиз эканлиги қайд этилган бўлсада, аммо ушбу
маҳсулотлар айнан даъвогардан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эмас.
Бу эса далолатнома бир томонлама тузилганлигини, номақбул ва
ишончсиз далил эканлигини кўрсатади.
Жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулот сифатсиз эканлиги ҳақида
хабар берилмаган, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳозирги кунда ҳам
бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган.
30 сентябрдаги 833-сонли Қарори билан тасдиқланган “Саноат ярмаркалари ва
электрон кооперация биржаси портали фаолиятини ташкил этиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандида электрон кооперация биржаси порталида
жойлаштирилган харидлар режа-жадвалида харид предмети ва миқдори;
харид қилиш ойи; буюртмачининг номи ва манзили; харид предметини
молиялаштириш манбалари; товарларни етказиб бериш муддатлари ва
шартлари, 13-бандида етказиб берувчилар электрон кооперация биржаси
порталига улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида
таклиф этилаётган товарлар номи; сотиш нархи; товарнинг энг кўп ва энг кам
тўпи; товарнинг русуми ва техник параметрлари (техник паспорт ёки бошқа
ҳужжат асосида); ўзи ишлаб чиқарган товарнинг фотосурати; товар етказиб
бериладиган ҳудуд; кафолат шартлари ва муддати ҳақида маълумот;
товарнинг ишлаб чиқарилган йил; товарнинг яроқлилик муддати; етказиб
бериш муддати; электрон кооперация биржаси порталидаги таклифнинг
бошланиш ва тугаш санаси; зарур бўлганда, лицензия, рухсат этиш хусусиятига
эга бошқа ҳужжат ёки сертификат мавжудлиги тўғрисидаги ахборот ҳақидаги
маълумотлар киритилиши назарда тутилган.
Мазкур Низомнинг 17-бандида буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида
ЭРИдан фойдаланган ҳолда электрон кооперация биржаси порталида тузилган
шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланиши, 19-бандида томонлар
шартномани бажаришни рад этганда ёки уни бажаришдан бошқача тарзда бош
тортганда, буюртмачи ёки етказиб берувчи судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга
эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи босқич суди мазкур қонун нормасдан келиб чиқиб,
даъвогарнинг жарима ундириш талабини муҳокама қилиб, гарчи ушбу талаб
асосли, мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигига мутаносиб
бўлсада, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, неустойка миқдорини
камайтириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Шунингдек, даъвонинг шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли 255 159 072 сўм пеня ундириш талабини муҳокама
қилиниб, уни қаноатлантиришни рад этиб асосли тўхтамга келинган.
Чунки, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасида етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши
кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда низо товарларни олишдан бош тортганлик ҳолатидан
келиб чиққан бўлиб, даъвогар олиб кетилмаган товарларга нисбатан
жавобгардан пеня ундиришга ҳақли бўлмаган.
Бундан ташқари, суд даъвонинг 39 513 600 сўм закалат пулини ундириш
ҳақида қонуний тўхтамга келинган.
Юқоридаги низомнинг 14-бандига кўра буюртмачилар ва етказиб
берувчилар харидларда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий
ҳисобварағига аванс жойлаштирилиши кўзда тутилган.
ФКнинг 311-моддасига мувофиқ шартнома тузаётган тарафлардан бири
шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан
берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади.
ФКнинг 312-моддасига кўра агар шартноманинг бажарилмаслиги учун
закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки
баравар қилиб қайтариши шарт.
Ўз.Р.ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида
очиб бериши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексини
276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан
тарафларнинг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
«Ўзбекнефтгаз»
акциядорлик
жамиятининг
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, Қарши туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, давлат
божи ва почта ҳаражатини жавобгар зиммасига қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274–279, 280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 апрелдаги
4-1801-2203/905-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган давлат
божи ва почта ҳаражати жавобгар зиммасига қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кирган.
Қарор юзасидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи:
М.Астанов
Ҳайъат аъзолари:
А.Арзиев