← Назад
Решение #805163 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 109 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street, 4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
2022 йил 03 август
4-1406-2201/2055-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу
кун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар «PICHOQCHI BARAKASI» фермер хўжалигига
нисбатан дебитор қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризада, “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва «PICHOQCHI
BARAKASI» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида нефт маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида шартномаси
имзоланганлигини, ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга нефт
маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини олганлигини, шартномага
мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга нефт маҳсулотлари етказиб
берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятида
белгиланган нефт маҳсулоти учун тўловни амалга оширмаганлигини,
тузилган солиштирма далолатномага мувофиқ даъвогар томонидан
етказилган нефт маҳсулоти учун жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарзи
1014974,43 сўмни ташкил этишлигини, жавобгарга дебитор қарздорликни
тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилганлигини, талабномага нисбатан
хозирги кунга қадар хеч қандай тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1014974,43 сўм дебитор қарзни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Даъвогар жавобгарга 31.12.2020 йилдаги М100-00122259 – сонли ҳисобфактура орқали 8 634 524,43 сўмлик нефт маҳсулотини етказиб берган.
Жавобгар вакили маҳсулотни 15.12.2020 йилдаги 8-сонли ишончнома орқали
қабул қилиб олган.
Бироқ, жавобгар тўловни лозим даражада амалга оширмаганлиги
сабабли даъвогар олдида 1 014 974,43 сўм қарздор бўлиб қолган.
Даъвогар жавобгарни дебитор қарзни тўлаш тўғрисида талабнома
билан огоҳлантирган, бироқ жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз
қолдирилган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 109-моддаси 2-қисмига кўра, тарафлар битимнинг
тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар
билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган бўлса-да, ҳисоб-фактура
расмийлаштирилган, даъвогар ишончнома берган. Ушбу ҳолатда тарафлар
юқоридаги қонунчилик талабларига кўра шартномавий муносабатларга
киришган деб ҳисобланади.
1 014 974,43 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
талаби ишда мавжуд бўлган 31.12.2020 йилдаги М100-00122259 – сонли
ҳисоб-фактура, 15.12.2020 йилдаги 8-сонли ишончнома билан ўз исботини
топганлиги сабабли асосли ва у қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис суд, суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд
бошқармасининг даъво талаби қаноатлантирилсин.
вилоят
ҳудудий
«PICHOQCHI BARAKASI» фермер хўжалигидан “MAROQAND NEFT BAZASI”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 014 974,43 сўм дебитор қарз ва
олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати, жами 1038974,43 сўм
ундирилсин.
«PICHOQCHI BARAKASI» фермер хўжалигидан Республика бюджетига
300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Б.Х.Жураев