← Назад
Решение #805164 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
2022 йил 03 август 4-1406-2201/2074-сонли иш
ушбу кун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг “O’ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “Хамидов Алишер даласи” фермер хўжалигига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат килиб, унда жавобгар
“Хамидов Алишер даласи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан “O’ZAGROLIZING” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) фойдасига
2 913 358 сўм асосий қарз ва 1 060 462 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига
кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан
ёзма фикр тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Аниқланишича, даъвогар ва “Нодиров Абдували Боғи” фермер
хўжалиги ўртасида 2016 йил 17 майда 016/08-4-258-сонли лизинг
шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси
бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи
(ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи
учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш
ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун
лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Лизинг шартномасига кўра, даъвогар “Нодиров Абдували Боғи”
фермер хўжалиги “ТТZ-100HC” русумли 1 дона тракторни лизингга
берган.
Шундан сўнг, даъвогар, жавобгар ва “Нодиров Абдували Боғи”
фермер хўжалиги ўртасида 2017 йил 01 июль куни 016/08-4-258-сонли
лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа
шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан 2017 йил 01 июль куни жавобгарга
далолатнома орқали 1 дона “ТТZ-100HC” русумли тракторни
топширилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари
тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган.
Жавобгар томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
оқибатида даъвогар олдида 2022 йил 30 май ҳолатига 2 913 358 сўм
қарздор бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 04 апрель кунги
юборилган №04-07-18/235-сонли огоҳлантириш хати эътиборсиз
қолдирилган. Шу сабабли савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида
судга мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги қонунининг
23-моддасига асосан, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг
тўловларини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб қилишга ҳақли деб
белгиланган.
Даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги
даъво талаби ишдаги ҳужжатлар, шартнома, далолатнома ва
маълумотнома билан ўз исботини топганлиги, жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвонинг асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 1 060 462 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса,
“Лизинг олувчи” тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди.
Даъвогарнинг жавобгардан 1 060 462 сўм пеня ундириш талаби
асослидир.
Лекин, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам
тушунтириш берилган.
Суд,
жавобгар
мажбуриятни
қисман
бажарганлигини,
жавобгарнинг моддий аҳволини, неустойканинг мутаносиблигини
таҳлил қилиб, жаримани камайтирган ҳолда қисман, яъни 300 000 сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
пенянинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этиш лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси 6-қисмига асосан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган
ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
2 913 358 сўм асосий қарзни, 300 000 сўм миқдорида пеня ва
24 000 сўм почта харажатларини ундиришни, даъво талабларининг
қолган 760 462 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат
божини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“Хамидов Алишер даласи” фермер хўжалигидан “O’ZAGROLIZING”
акциядорлик жамияти фойдасига 2 913 358 сўм асосий қарз, 300 000 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 3 237 358
сўм ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган 760 462 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
“Хамидов Алишер даласи” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув
қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев