Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2075 Дата решения 03.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O'ZAGROLIZING" AJ Ответчик / Подсудимый "SHARIPOVA GULBAHOR BALIQLARI" фермер хўжалиги
Source ID 877136 Claim ID 2829894 PDF Hash aecb2940ba3c8634... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 587-моддаси нинг 587 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 23-моддаси онуни 23 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 2022 йил 03 август 4-1406-2201/2075-сонли иш ушбу кун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг “O’ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “SHARIPOVA GULBAHOR BALIQLARI” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат килиб, унда жавобгар “SHARIPOVA GULBAHOR BALIQLARI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан “O’ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) фойдасига 4 051 928 сўм асосий қарз ва 1 224 899 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 19 январда 021/08-4-012УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Лизинг шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга “Трицикл 200 СС” русумли 1 дона 3 ғилдиракли юк мотоциклини лизингга берган. Шартномага асосан 2021 йил 31 март куни жавобгарга далолатнома орқали 1 дона “Трицикл 200 СС” русумли 3 ғилдиракли юк мотоцикли топширилган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган. Жавобгар томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 2022 йил 30 май ҳолатига 4 051 928 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 04 апрель кунги юборилган №04-07-18/264-сонли огоҳлантириш хати эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида судга мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига асосан, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг тўловларини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. ФКнинг 597-моддасида лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб қилишга ҳақли деб белгиланган. Даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби ишдаги ҳужжатлар, шартнома, далолатнома ва маълумотнома билан ўз исботини топганлиги, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 1 224 899 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 7.3-бандига кўра, лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, “Лизинг олувчи” тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Даъвогарнинг жавобгардан 1 224 899 сўм пеня ундириш талаби асослидир. Лекин, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, жавобгар мажбуриятни қисман бажарганлигини, жавобгарнинг моддий аҳволини, неустойканинг мутаносиблигини таҳлил қилиб, жаримани камайтирган ҳолда қисман, яъни 400 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 118-моддаси 6-қисмига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 051 928 сўм асосий қарзни, 400 000 сўм миқдорида пеня ва 24 000 сўм почта харажатларини ундиришни, даъво талабларининг қолган 824 899 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “SHARIPOVA GULBAHOR BALIQLARI” фермер хўжалигидан “O’ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 4 051 928 сўм асосий қарз, 400 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати, жами 4 475 928 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган 824 899 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “SHARIPOVA GULBAHOR BALIQLARI” фермер хўжалигидан Республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья Б.Х.Жураев