Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/2640 Дата решения 02.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк Ответчик / Подсудимый BABY SHOES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 885398 Claim ID 2765338 PDF Hash c91eb8441402d77e... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 29-моддаси онуни 29 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 2 август № 4-1601-2203/2640 Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаев раислигида, судья ёрдамчиси И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– ААААА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар– БББББ ва БББББ ҳисобидан 1.708.799.000 сўм миқдоридаги кредит тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги БББББга тегишли бўлган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ж.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ААААА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар– БББББ ва БББББ ҳисобидан 1.708.799.000 сўм миқдоридаги кредит тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги БББББга тегишли бўлган мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили низо медиация тартибида ҳал этилганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўрадилар. Ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгарлар низони муқобил кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этганлар. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра эса, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17моддасининг олтинчи қисмида ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9бандида низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса ва ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд ИПК 107, 118, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. ААААА томонидан 24.000 сўм почта харажатлари тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев