Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/1231 Дата решения 02.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TERMIZ AUTO SERVICE ROAD CONSTRUCTOR" МЧЖ Ответчик / Подсудимый "UNIVERSAL-BUILDING-PRODUCTS" МЧЖ
Source ID 886421 Claim ID 2814324 PDF Hash 8c2c494c3c93af01... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 128-моддаси збекистон Республикаси ИПК 128 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 02 август Денов тумани 4-1905-2203/1231-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов раислигида, Ж.Муродовнинг котиблигида даъвогар –ХХХнинг ўз аъзоси “ХХХ” МЧЖнинг манфаатида жавобгар –«ХХХ» МЧЖдан 29 000 000 сўм қарздорлик, 14 500 000 сўм пеня жами 43 500 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар палата вакили иштирокисиз, даъвогар вакили раҳбари ХХХ (низом асосида) иштирокида, жавобгар ишончли вакили иштирокисиз, Денов туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган видеоконференцалоқа режимида мобил аллоқа тизими орқали суди очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХХ (бундан кейинги ўринларда палата) ўз аъзоси “ХХХ” МЧЖнинг (бундан кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Денов туманлараро иқтисодий суди даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар –жавобгар –«ХХХ» МЧЖдан (бундан кейинги ўринларда жавобгар деб аталади) 29 000 000 қарздорлик, 14 500 000 сўм пеня жами 43 500 000 сўм ундиришни сўраган. ХХХ (кейинги ўринларда матнда “палата” деб аталади) суд ажрими билан суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, суд мажлисини ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво аризаси важларини такрорлаб, судга даъво тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан тўловнинг қопланмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд ажрими билан суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўз фикр ва эътирозларини судга тақдим этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва 170моддасининг учинчи қисмига кўра палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва 170моддасининг учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва кўрсатмаларини тинглаб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини даъъвогар ва жавобгардан мутаносиб равишда ундиришни лозим топади. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)га кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 30 декабрь куни 02-сонли молиявий ёрдам бериш шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга айланма маблағларини тўлдириш учун 3 ой муддатга 29 000 000 сўм молиявий ёрдам қайтариб бериш шарти билан ўтказиб берилган. Жавобгарга 29 000 000 сўм ўтказилгани ҳақида 30.12.2022 йилги 538-сонли банк электрон тўлов топшириқномаси тақдим этилган. 03/06-сонли 03.06.2022 йилда, 24/05-сонли 24.05.2022 йилда вва 13/05-сонли 13.05.2022 йилда талабномалар жўнатилган бўлсада, жавобгар талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан, жавобгар даъвогарга тўлов қилмаган, 29 000 000 сўмлик ўтказиб берилган молиявий ёрдам судга даъво тақдим этилган кунга қадар тўлов амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори 8-бандининг 7-хатбошисида, агар тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Даъвогар ва жавобгарнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги, яъни жавобгар даъвогар олдида асосий қарз қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топгани сабабли, даъвонинг асосий қарзни ундириш талаби асосли ҳисобланади. Суд мажлисида даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари ва тақдим этган маълумотномасига кўра суд мажлиси кунига келиб жавобгар асосий қарзнинг тўламаган ва асосий қарз суммаси 29 000 000 сўмни ташкил этади. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг 29 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар жавобгардан тўлови кечиктирилган кунлар учун тўлови кечиктирилган сумманинг 50 фоиздан ортмаган миқдорда 14 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган 02-сонли шартноманинг 2.5 бандида олинган мажбуриятлар бажарилмагани ёки тўлиқ бажарилмагани учун айбдор томон иккинчи томонга ҳар бир муддат ўтказилган кун учун 0.5 % миқдорида жарима тўлайди деб келишилган. Ваҳоланки, даъвогар даъво аризасида пеня ундириш талаби билан мурожаат этган бўлиб, шартномада мажбуриятлар бажарилмагани учун пеня тўлаш мажбурияти назарда тутилмаган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 500 000 сўм пеня ундириш талабини асослантирилмагани сабабли рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, тўланган суд харажатларини жавобгар ва даъвогардан даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ундиришни, суд мажлиси видеоконференц алоқа режимида ўтказилгани билан боғлиқ 75 000 сўмни жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига, 24 000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,263,333моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66,72,75,118,128,176-180,186,192моддаларини қўллаб, суд ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. «ХХХ» МЧЖдан: “ХХХ” МЧЖнинг ҳисобига 29 000 000 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси бюджетига 580 000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 75 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлиси ўтказилиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. “ХХХ” МЧЖдан 290 000 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Сурхондрё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин. Судья С.Ж.Хусанов