Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/2427 Дата решения 02.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья Мамитов Жамолиддин Каримжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый OYATILLO DONIYORBEK HAMKOR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 876410 Claim ID 2794789 PDF Hash 60dc242d65b59dcb... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI ANDIJON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41 Тел: (74) 223-60-64, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www. sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2203/2428-сонли иш Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида аризачи – Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – “OYATILLO DONIYORBEK HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 283-сон Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2021 йилдаги “Тадбиркорликни қўллабқувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон Қарорига асосан муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 192 978 630 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги электрон кўринишда келган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили М.Кадиров (ишончнома асосида), жавобгар жамият вакили иштирокисиз Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2-суд мажлислари залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи -Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Андижон туманлараро иқтисодий судига электрон кўринишда ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “OYATILLO DONIYORBEK HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 192 978 630 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади ва ариза бўйича ўз эътирозларини билдирмади. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилганлигини инобатга олиб ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Хусусан, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармасининг Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасига 10.12.2021 йилда юборилган 23-18/170-сонли ҳамда 10.05.2022 йилдаги 23-18/75-сонли маълумот хатларида “OYATILLO DONIYORBEK HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятининг Қирғизистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “AGRO FOOF KG LLC” компанияси ўртасида 11.06.2020 йилда имзоланган 2-сонли импорт шартномасига асосан корхонанинг 03.09.2020 йилда ҳосил бўлган 117 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган. Шу сабабли даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 192 978 630 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сон Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом(кейинги матнларда Низом деб юритилади)нинг 24-бандига кўра экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Шунингдек, Низомнинг 27-бандига кўра чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2021 йилдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон Қарорининг 10-бандига кўра, 01.05.2021 йилдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 01.05.2021 йил ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 01.05.2021 йилдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 26.01.2022 йилда муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 22-03430-сонли талабнома юборилган бўлиб, унга кўра, 117 000 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги қонунчиликда белгиланган 180 кунлик муддати 28.10.2021 йилда, унинг қўшимча 60 банк кунлик муддати 21.01.2022 йилда якунланиб, келиб тушмаган пул маблағини 5 фоизи 5 850 АҚШ доллари ёки талабнома расмийлаштирилган 26.01.2022 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўмга нисбатан курси (1 АҚШ доллари =10 818 сўм) бўйича 63 285 300 сўм жарима қўлланилиши мумкинлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирилган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга 24.06.2022 йилда муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 22-31069-сонли талабнома юборилган бўлиб, унга кўра, 117 000 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги қонунчиликда белгиланган 180 кунлик муддати 28.10.2021 йилда, унинг қўшимча 60 банк кунлик муддати 21.01.2022 йилда якунланиб, келиб тушмаган пул маблағини 10 фоизи 11 700 АҚШ доллари ёки талабнома расмийлаштирилган 24.05.2022 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўмга нисбатан курси (1 АҚШ доллари =11 084,9 сўм) бўйича 129 693 330 сўм жарима қўлланилиши мумкинлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирилган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги белгиланган муддатларда бартараф этилмаганлиги ҳамда талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 192 978 630 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Юқорида қайд қилинганларга кўра, суд аризани қаноатлантириш, жавобгарга нисбатан 192 978 630 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш, қўлланилган молявий жаримани ундиришни даъвогар зиммасига юклаш, жавобгардан ҳисобидан аризачи фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари -барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод этилган. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ и л а д и: аризачи – Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “OYATILLO DONIYORBEK HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сон Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2021 йилдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон Қарорига асосан 192 978 630 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар - “OYATILLO DONIYORBEK HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятидан ҳисобидан аризачи - Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Мамитов