Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2078 Дата решения 02.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ПЕНСИЯ ЖАМГАРМАСИНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "CHELAK PAXTA TOZALASH" AJ
Source ID 888257 Claim ID 2831231 PDF Hash 50b4283eaa263570... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 02 август Пайариқ тумани 4-1406-2201/2078-сонли иш раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Жамалов (23.05.2022 йилдаги 01-18/30-05-37/471-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармасининг жавобгар “CHELAK PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “CHELAK PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки АЖ деб юритилади)да ишлаган Останов Ташниёз, Тураев Равшан, Қодиров Худояр Бердимуратович, Султонов Зокиржон Имамович, Валиев Мамадилло Убайдуллаевич, Алибоев Зафар Абдувалиевич, Пўлатов Фахриддин Рахматуллаевич, Хасанов Шамсиддин Юлдашевич ва Улугова Зебиниса Абдулазизовналар АЖдаги меҳнат фаолияти давомида меҳнатда майбланганлиги натижасида уларга ҳудудий ТМЭК томонидан ногиронлик гуруҳ белгиланганлигини, даъвогар томонидан юқорида номлари қайд этилган фуқароларга нисбатан тайинланган ногиронлик туридаги пенсия бўйича 01.05.2015-31.08.2017 йиллар давомида, шунингдек, 01.05.2021-01.06.2022 йиллар давомида 73 572 027 сўм 46 тийин миқдорида пенсия суммалари молиялаштирилганлигини, бироқ берилган пенсия жамғармасининг маблағлари, яъни қарздорлик суммаси жавобгар томонидан қоплаб берилмаганлигини, шу боис жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига пенсионерларга тўланган пенсия жамғарма маблағларининг ихтиёрий равишда қопланмаган 73 572 027 сўм 46 тийин миқдоридаги пенсия пулини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмига асосан, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлиси сўралган даъвогар вакили А.Жамалов ўз тушунтиришида, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, қарздорлик суд кунига қадар бартараф этилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, судга тақдим қилган далилларини ўрганиб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар томонидан АЖнинг собиқ ишчилари Останов Ташниёз, Тураев Равшан, Қодиров Худояр Бердимуратович, Султонов Зокиржон Имамович, Валиев Мамадилло Убайдуллаевич, Алибоев Зафар Абдувалиевич, Пўлатов Фахриддин Рахматуллаевич, Хасанов Шамсиддин Юлдашевич ва Улугова Зебиниса Абдулазизовналарга АЖдаги меҳнат фаолияти давомида меҳнатда майбланганлиги натижасида ногиронлик белгиланганлиги сабабли ногиронлик туридаги пенсия бўйича 01.05.201531.08.2017 йиллар давомида, шунингдек, 01.05.2021-01.06.2022 йиллар давомида жами 73 572 027 сўм 46 тийин миқдорида пенсия суммалари тўлаб берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш тўғрисида юборилган 2022 йил 05 январдаги 01-18/30-05-37/38-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга дахъво аризаси билан мурожаат қилган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддаси 2-қисмига асосан, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун ходим ушбу Қонуннинг 7моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур қонун 12моддасининг "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Қарздорлик суд кунига қадар бартараф этилмаган. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талаби ишда тўпланган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни ва жавобгардан 73 572 027 сўм 46 тийин тўланган пенсия пулини регресс тартибида ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг иловаси 2-бандига асосан, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан давлат фойдасига 1 471 440,55 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 176-179,186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “CHELAK PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси фойдасига 73 572 027 сўм 46 тийин тўланган пенсия пули ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. “CHELAK PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 1 471 440,55 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Х.Жураев