Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/2608 Дата решения 02.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья Мамитов Жамолиддин Каримжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Сайдуллаев Нодирбек Хамидулло ўғли якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 888021 Claim ID 2818163 PDF Hash 935932b67528f31f... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
Мазкур Кодекснинг 236-моддаси Мазкур Кодекс 236 code_article
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ANDIJON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН 170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41 Тел: (74) 223-60-64, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www. sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2203/2608-сонли иш Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Сайдуллаев Нодирбек Хамидулло ўғлидан муддати келмаган кредит тани қарздорлиги 14 000 000 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзидан 6 874 976,05 сўм, фоизидан 2 223 342,58 сўм, жами 22 605 161,78 сўм кредит қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар банк вакили Х.Масардинов (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар иштирок этмади) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Сайдуллаев Нодирбек Хамидулло ўғлидан муддати келмаган кредит тани қарздорлиги 14 000 000 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзидан 6 874 976,05 сўм, фоизидан 2 223 342,58 сўм, жами 22 605 161,78 сўм кредит қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризада иқтисодий ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган бўлиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги инобатга олиб, иқтисодий ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар банк вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Сайдуллаев Нодирбек Хамидулло ўғли ва банк ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида кредит қарздорлик ҳосил бўлганлиги, даъвогар банк томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар томонидан графикка амал қилинмай, қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли жавобгардан кредит қарздорликни ундириш бўйича Андижон туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилганлиги, даъво ариза судга киритилганидан кейин жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилиб, 5 244 161,78 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилганлиги натижасида муддати келмаган кредит тани қарздорлиги 12 000 000 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзидан 5 195 000 сўм, фоизидан 166 000 сўм, жами 17 361 000 сўм кредит қарздорлик мавжуд эканлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатларни инобатга олиб қарор қабул қилинишини сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмади ва даъво ариза бўйича эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги моддалар талабларига асосланиб, иқтисодий ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Хусусан, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Сайдуллаев Нодирбек Хамидулло ўғли ва банк ўртасида 02.07.2020 йилда 243-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан банк томонидан жавобгарга 36 ой муддатга, йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан “Қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида насилдор қуёнлар сотиб олиш” учун 30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Мазкур кредит шартномаси суғурта шартномаси тузилиб, суғурта полиси берилган. Шартномага асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг асосий тани ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши белгиланган бўлиб, жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида муддати келмаган кредит тани қарздорлиги 14 000 000 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзидан 6 874 976,05 сўм,фоизидан 2 223 342,58 сўм, жами 22 605 161,78 сўм кредит қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар томонидан графикка амал килмай карздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли жавобгардан кредит қарздорликни ундириш бўйича Андижон туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик конун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган. Бундан ташқари, ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгар томонидан кредит тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида кредит қарздорлик юзага келган. Даъво ариза судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилиб, 5 244 161,78 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилганлиги натижасида муддати келмаган кредит тани қарздорлиги 12 000 000 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзидан 5 195 000 сўм, фоизидан 166 000 сўм, жами 17 361 000 сўм кредит қарздорлик қолдиқ бўлиб қолган. Суд даъво талабини асосли эканлиги, бироқ қарздорлик қисман бартараф этилиб, 5 244 161,78 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилганлиги натижасида муддати келмаган кредит тани қарздорлиги 12 000 000 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзидан 5 195 000 сўм, фоизидан 166 000 сўм, жами 17 361 000 сўм кредит қарздорлик мавжуд эканлигини инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига муддати келмаган кредит тани қарздорлиги 12 000 000 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзидан 5 195 000 сўм, фоизидан 166 000 сўм, жами 17 361 000 сўм кредит қарздорликни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга олинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд суд харажатларини муҳокама этган ҳолда низо бевосита жавобгарнинг айби билан юзага келганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Сайдуллаев Нодирбек Хамидулло ўғли ҳисобидан: даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига муддати келмаган кредит тани қарздорлиги 12 000 000 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзидан 5 195 000 сўм, фоизидан 166 000 сўм, жами 17 361 000 сўм кредит қарздорлик ва 24 000 сўм почта ҳаражати; Республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 452 103,23 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Мамитов