← Назад
Решение #806289 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ANDIJAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170100, Andijon shahri, A.Navoiy shoh
ko‘chasi, 41-uy
170100, Andijan region, Andijan city,
A.Navoiy shoh street, 41
Тел: (0-374) 223-60-34, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www.sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2203/2605-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар банк вакили Х.Масардинов (2022 йил 6 январдаги 12-09-04-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг «Микрокредитбанк» акциядорлик
тижорат банки манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Солиева
Фотима Нематджановнадан 14 000 000 сўм муддати келмаган кредит тани,
16 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 5 250 000 сўм кредит фоизини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг биносидаги очиқ
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) «Микрокредитбанк» акциядорлик
тижорат банки (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Солиева
Фотима Нематджановна (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
14 000 000 сўм муддати келмаган кредит тани, 16 000 000 сўм муддати ўтган
кредит қарзи, 5 250 000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони
қисман қувватлаб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлиги,
шартномага асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг
асосий тани ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши
белгиланганлиги, жавобгар томонидан олинган кредит маблағларини
тўланмасдан келаётганлиги, суд мажлиси кунига қадарли 2022 йил 20 июнда
300 000 сўм, 2022 йил 1 августда 2 500 000 сўм тўловни амалга оширганлиги,
ушбу тўловлар кредит фоизи учун йўналтирилганлигини билдириб, даъвони
қисман қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ Микрокредитбанк Куйган-ёр
филиали билан жавобгар ўртасида 2020 йил 19 май куни 72-сонли кредит
шартномаси тузилиб, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш мақсадида тикув машиналар сотиб олиш учун
йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан, 3 ой имтиёзли давр билан ўттиз
олти 18 ой муддатга 26 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган.
Кредитни таъминоти сифатида суғурта компаниясининг суғурта полиси тақдим
қилинган.
Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида
тўланмасдан келинганлиги оқибатида жавобгарнинг муддати ўтган кредит
танидан 16 000 000 сўм, фоиз тўловларидан 5 250 000 сўм қарздорлик ҳосил
бўлган.
Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма
равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар
томонидан графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаганлиги.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни
қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини
аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг
суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида
белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб
чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит
ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан
амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини
қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг
10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан
қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит
ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш
кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг
327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум
қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра,
даъвогар кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб
тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ
маротаба бузилиши ҳолларида кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво қисман
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 000 000 сўм муддати
келмаган кредит тани, 16 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 2 450 000 сўм
кредит фоизи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ 705 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176, 177-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 327, 734, 736, 744-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Солиева Фотима Нематджановнадан
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки фойдасига 14 000 000 сўм
муддати келмаган кредит тани, 16 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи,
2 450 000 сўм кредит фоизи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Солиева Фотима Нематджановнадан
Республика бюджетига 705 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов