← Назад
Решение #806336 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ANDIJAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170100, Andijon shahri, A.Navoiy shoh
ko‘chasi, 41-uy
170100, Andijan region, Andijan city,
A.Navoiy shoh street, 41
Тел: (0-374) 223-60-34, факс: 223-60-37, Веб-сайт: www.sud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2203/2603-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар банк вакили Х.Масардинов (2022 йил 6 январдаги 12-09-04-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг «Микрокредитбанк» акциядорлик
тижорат банки манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Абдусалимова
Маҳлиё Оманжановнадан 25 169 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи,
7 835 000 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг биносидаги очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) «Микрокредитбанк» акциядорлик
тижорат банки (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор
Абдусалимова Маҳлиё Оманжановна (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)дан 25 169 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 7 835 000 сўм
кредит фоизини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони
қувватлаб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага
асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг асосий тани ва
унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши белгиланганлиги, жавобгар
томонидан олинган кредит маблағларини тўланмасдан келаётганлиги сабабли
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ Микрокредитбанк Куйган-ёр
филиали билан жавобгар ўртасида 2020 йил 19 май куни 72-сонли кредит
шартномаси тузилиб, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш мақсадида тикув машиналар сотиб олиш учун
йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан, 3 ой имтиёзли давр билан ўттиз
олти 18 ой муддатга 26 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган.
Кредитни таъминоти сифатида суғурта компаниясининг суғурта полиси тақдим
қилинган.
Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида
тўланмасдан келинганлиги оқибатида жавобгарнинг муддати ўтган кредит
танидан 25 169 000 сўм, фоиз тўловларидан 7 835 000 сўм қарздорлик ҳосил
бўлган.
Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма
равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар
томонидан графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаганлиги.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни
қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини
аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг
суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида
белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб
чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит
ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан
амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини
қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг
10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан
қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит
ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш
кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг
327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум
қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра,
даъвогар кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб
тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ
маротаба бузилиши ҳолларида кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 25 169 000 сўм муддати
ўтган кредит қарзи, 7 835 000 сўм кредит фоизи ва 24 000 сўм почта харажатини
ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 660 080 сўм давлат божини
жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176, 177-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 327, 734, 736, 744-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Абдусалимова Маҳлиё Оманжановнадан
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки фойдасига 25 169 000 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 7 835 000 сўм кредит фоизи ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Абдусалимова Маҳлиё Оманжановнадан
Республика бюджетига 660 080 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов