← Назад
Решение #806440 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
Тел: (74) 223-60-64,
факс: 223-60-37,
Веб-сайт: www. sud.uz,
эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2203/2602-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар – якка тартибдаги
тадбиркор Каримова Мухайёхон Гуломжоновнадан муддати ўтган асосий кредит қарзидан
30 000 000 сўм, 7 347 000 сўм ҳисобланган фоиз, жами 37 347 000 сўм кредит қарздорлик
ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар банк вакили Х.Масардинов (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар
иштирок этмади) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар –
якка тартибдаги тадбиркор Каримова Мухайёхон Гуломжоновнадан муддати ўтган асосий
кредит қарзидан 30 000 000 сўм, 7 347 000 сўм ҳисобланган фоиз, жами 37 347 000 сўм
кредит қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси даъво аризада иқтисодий ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган бўлиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги инобатга олиб,
иқтисодий ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар банк вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Каримова Мухайёхон Гуломжоновна ва
банк ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, жавобгар томонидан олинган кредит
маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида кредит қарздорлик ҳосил
бўлганлиги, даъвогар банк томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар бир
неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар
жавобгар томонидан графикка амал қилинмай, қарздорлик бартараф этилмаганлиги
сабабли жавобгардан кредит қарздорликни ундириш бўйича Андижон туманлараро
иқтисодий судга даъво аризаси киритилганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, жавобгар вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмади ва даъво ариза
бўйича эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги моддалар талабларига асосланиб, иқтисодий ишни жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Хусусан, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгар - якка
тартибдаги тадбиркор Каримова Мухайёхон Гуломжоновна ва банк ўртасида
11.06.2020 йилда 173-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан банк
муассасаси томонидан жавобгарга 18 ой муддатга, йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти
билан “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тикув машинларини сотиб
олиш”учун 30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Мазкур кредит шартномаси суғурта шартномаси тузилиб, суғурта полиси берилган.
Шартномага асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг
асосий тани ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши белгиланган бўлиб,
жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги
оқибатида муддати ўтган асосий кредит қарзидан 30 000 000 сўм, 7 347 000 сўм
ҳисобланган фоиз, жами 37 347 000 сўм кредит қарздорлик ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар бир неча бор
оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар
томонидан графикка амал килмай карздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли
жавобгардан кредит қарздорликни ундириш бўйича Андижон туманлараро иқтисодий
судга даъво аризаси киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси биринчи қисмига
кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик конун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз
олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки
унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит
шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб
чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти
томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул
мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги,
шунингдек, ушбу Қарорнинг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар,
қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб
берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит
шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит
шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан
фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш
ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан кредит тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
натижасида кредит қарздорлик юзага келган.
Суд даъво талабини асосли эканлигини инобатга олган ҳолда жавобгардан даъвогар
фойдасига муддати ўтган асосий кредит қарзидан 30 000 000 сўм, 7 347 000 сўм
ҳисобланган фоиз, жами 37 347 000 сўм кредит қарздорликни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси,
1-қисми, 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг
ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар
юзасидан иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олиниб,
даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси,
1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд суд харажатларини муҳокама этган ҳолда низо
бевосита жавобгарнинг айби билан юзага келганлигини инобатга олиб, суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Каримова Мухайёхон Гуломжоновна
ҳисобидан:
даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига муддати ўтган асосий кредит
қарзидан 30 000 000 сўм, 7 347 000 сўм ҳисобланган фоиз, жами 37 347 000 сўм кредит
қарздорлик ва 24 000 сўм почта ҳаражати;
Республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига
746 940 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида Андижон вилоят судига
апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи,
Судья
Ж.К.Мамитов