Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/20765 Дата решения 02.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый "KAFIL-SUG`URTA" давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 886525 Claim ID 2795781 PDF Hash 3740a552069a8750... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
аролик кодексининг 47-моддаси аролик кодекси 47 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
исмида агар ИПК 154-моддаси исмида агар ИПК 154 law
иш юритиш ИПК 110-моддаси иш юритиш ИПК 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A е-mail: i.qarshi@sud.uz Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05 A Ж Р И М (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2022 йил 2 август 4-1001-2227/20765-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Агробанк” Нишон филиали манфаатида жавобгар «Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар «Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилоят агентлигига нисбатан 21 950 000 сўм суғурта товонини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Э.Туропов (ишончнома асосида) ҳамда жавобгар вакил А.Халиқов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “Агробанк” Нишон филали манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар «Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилоят агентлигига нисбатан 21 950 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, суғурта ҳодисаси юз берганлиги сабабли суғурта товонини ундириш ҳақида даъво аризаси киритилганлигини, даъво аризасида техник хатолик сабабли суғурта товонини АТБ “Агробанк” Нишон филиали фойдасига ундириш сўралганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабида АТБ “Агробанк” Нишон филали фойдасига ундириш сўралганлигини баён этиб, бу ҳолатда моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари бузилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд низо юзасидан тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида даъво аризаси берилган бўлсада, аммо даъво аризасининг “сўрайман” қисмида АТБ “Агробанк” Нишон филиали фойдасига суғурта товонини ундириш кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасига иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига кўра ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Мазкур ҳолатда суд даъвогар юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли ушбу низони судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди. ИПК 110-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан иш судга тааллуқли бўлмаса иқтисодий суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 27-банди 2-қисмида агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг тегишлича 1 ва 3-бандларига асосан тугатилади деб тушунтириш берилган. Шу сабабли суд низо юзасидан иш юритишни тугатишни, иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли давлат божи ундиримасликни ва олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 110-моддаси 1-қисми 1-банди ва 194-195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Агробанк” Нишон филиали манфаатида берган даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажримдан норози томон бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш, прокурор протест келтириш ҳуқуқига эга. Судья У.Латипов