← Назад
Решение #806466 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дорида ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани 4-1406-2201/2067-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти вакили А.Ҳайдаров (2022 йил
10 январдаги 11-06/16-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “ELNURBEK MASHXUR DALA” фермер хўжалигига нисбатан
асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суднинг
ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат килиб, унда “ELNURBEK MASHXUR DALA” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан даъвогар
ўртасида молиявий лизинг шартномаси тузилганлигини, даъвогар
томонидан лизинг техникаси етказиб берилганлигини, жавобгар
даъвогар томонидан молиявий лизингга берилган қишлоқ хўжалик
техникаси учун шартномага асосан техникани қабул қилиб олгандан
сўнг лизинг тўловларини амалга ошириши лозим бўлса-да, лизинг
тўловларини тўлов жадвалига мувофиқ тўлаб бормаганлигини,
натижада 2022 йил 30 май ҳолатига тўлов жадвалига кўра 6 733 141 сўм
асосий қарзни тўлаши белгиланганлигини, лизинг шартномасининг
шартларига кўра лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланганлигини, ҳисобланган пеня суммаси
2 713 254 сўмни ташкил қилишлигини билдириб, суддан жавобгардан
даъвогар фойдасига 6 733 141 сўм асосий қарз ва 2 713 254 сўм пеняни
ундириб беришни, ишни Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
хабардор қилинган бўлса-да, Савдо-саноат палатаси ва жавобгар суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва
3-қисмларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
даъво талабини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга
қўшимча равишда жавобгар суд кунига қадар қарздорликни бартараф
этмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 24 май куни 021/08-4-377 УФ - сонли лизинг шартномаси
тузилган.
2021 йил 24 май кунги 021/08-4-377 УФ - сонли лизинг
шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2021 йил
27 май куни келишув тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси
бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи
(ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи
учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш
ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун
лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартномаларга асосан “ALFA-600” русумли 2 дона штангали
пуркагич жавобгарга лизингга берилган.
Мазкур шартномалар асосида 2021 йил 16 июль ва 2021 йил
11 августда “Лизинг берувчи” томонидан “Лизинг олувчи”га лизинг
объектлари далолатнома билан расмийлаштирилиб топширилган.
Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловада лизинг
даврида тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори
тўғрисида икки тараф ўзаро келишган бўлиб, “Лизинг олувчи”
томонидан шартнома мажбуриятларининг ушбу тартиби тўлиқ
бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган.
ФКнинг
236-моддасига
кўра
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Жавобгар томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
оқибатида даъвогар олдида 2022 йил 30 май ҳолатига 6 733 141 сўм
қарздор бўлиб қолган.
юборилган №04-07-18/265-сонли огоҳлантириш хати эътиборсиз
қолдирилган.
Даъвогар томонидан тақдим қилинган 2022 йил 01 август кунги
№18-04-07/546-сонли малумотномасидан кўринишича, жавобгар иш
судда кўрилгунга қадар тўловларни амалга оширмаган.
“Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
23-моддасига асосан, лизинг берувчи лизинг олувчидан лизинг
тўловларини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 597-моддасида лизинг олувчи томонидан лизинг
тўловлари ўз вақтида тўланишини талаб қилишга ҳақли деб
белгиланган.
Шу сабабли даъвогарнинг 6 733 141 сўм асосий қарзни ундириш
талаби ишдаги шартнома, далоалтнома, маълумотнома ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган ва у қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 2 713 254 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартномаларнинг 7.3-бандига кўра, лизинг тўлови шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса,
“Лизинг олувчи” тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди.
Даъвогарнинг жавобгардан 2 713 254 сўм пеня ундириш талаби
асосли.
Лекин, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам
тушунтириш берилган.
Суд, мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, жавобгарнинг
моддий ахволини, неустойканинг мутаносиблигини таҳлил қилиб,
пеняни камайтирган ҳолда қисман, яъни 700 000 сўм миқдорида
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу модданинг 6-қисмига асосан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган
ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
6 733 141 сўм асосий қарзни, 700 000 сўм миқдорида пеня ва 24 000 сўм
почта харажатларини ундиришни, даъво талабининг қолган
2 013 254 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 112, 118, 176-179-моддаларига
асосланиб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ELNURBEK MASHXUR DALA” фермер хўжалигидан “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти фойдасига 6 733 141 сўм асосий қарз, 700 000 сўм
пеня, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 7 457 141 сўм
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган 2 013 254 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
“ELNURBEK MASHXUR DALA” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев